Табиат      Бош саҳифа

Фойда бермаётган жарима, ёқилаётган сомонпоя, кенгаяётган табиий ҳудуд...

Давлат экология қўмитаси мутасаддилари бугунги муаммолар, атроф-муҳит муҳофазаси учун сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.

Фойда бермаётган  жарима,  ёқилаётган сомонпоя,  кенгаяётган табиий ҳудуд...

Биз табиатга қандай муносабатда бўлсак, табиат ҳам бизга шундай жавоб қайтаради. Унга зиён етказмасдан, бизга бераётган неъматларидан оқилона фойдалансак, дарахтларни кесиб, табиатнинг ўпкасини ҳар хил зарарли газлар билан заҳарламасак, она табиат бизни ўз меҳри билан сийлайверади.

Хабарингиз бор, жорий йил Давлат экология қўмитаси томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 2022 йил биринчи ярим йиллигида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 25 минг 395 нафар шахс аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан 20,9 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, 11,4 млрд. сўм ёки 55 фоиз сумма ундириб олинган. 43 мингдан ортиқ корхона ва фуқаролар билан соҳага оид тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Аҳоли ўртасида атроф муҳитни асраш бўйича тарғибот ишлари олиб борилаётгани, қонунбузарларга нисбатан кескин чоралар, «дарахт кесар»ларга нисбатан жарималар қўлланилишига қарамасдан, атроф муҳитга, экологияга зарар етказаётганлар сони камаймаяпти?. Мораторий эълон қилинишига қарамасдан, нега инсониятни беминнат тоза ҳаво билан таъминлаб келаётган дарахтларнинг жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда?

Жарималар қанчалик наф беряпти?

– Соҳага оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 104 фоизга, белгиланган жарималар суммаси эса 105 фоизга ортган, – дейди Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов. – Дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2300 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 млрд. сўм маъмурий жарима ва 4,3 млрд. сўм табиатга етказилган зарар суммалари белгиланди. 2022 йилнинг 6 ойида жами 882 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган бўлиб, ўтган йилга (1922 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган) нисбатан 55 фоизга камайган.

Президентимизнинг 30 декабрдаги 76-сон қарорига асосан жарималар миқдорини 5 бараварга, компенсациялар миқдорини эса 2 бараварга кўпайтириш ишлари олиб борилди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдори ошди. Аввал дарахт кесган шахсларга ҳар бир дарахт учун 4 миллион сўм жарима қўлланилган бўлса, ҳозир ҳар бир дарахт учун жарима миқдори 20 миллион сўм этиб белгиланган. Унинг зарари 2 миллион бўладиган бўлса, бугун 4 миллион сўм зарар келиб чиқади. Бундан кўриниб турибдики дарахтларни кесишдан ҳеч қандай наф қолмайди. Чунки жарималар миқдори жуда ҳам баланд.

Жорий йил 1 майдан бошлаб «Эконазорат» электрон тизими ишга туширилди. Ушбу электрон тизим орқали экологик ҳуқуқбузарлик­ларни тасдиқловчи фото, видео далилларни юборган шахсларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Аммо қачон? Тизим ишга тушганига қарийб 3 ой бўлмоқда, амалда натижалар ҳақида ҳамон аниқ жавоб йўқ.

Жарималар-ку ўз йўлига. Атроф муҳитга етказилаётган зарарни ким қоплайди? Ҳар куни ижтимоий тармоқларда ғалладан бўшаган ерларга ўт кетгани, атайлаб ерни тозалаш мақсадида сомонпоялар ёқиб юборилганлигини ўқиб қоламиз.

Сомонпоялар ёқилишининг нафақат табиатга балки тоза ҳаводан нафас олаётган инсонлар соғлиғига ҳам жуда катта зарари бор. Тупроқнинг унумдорлиги пасайиб, озуқавий юза қатлами куяди.

Бундай ҳолат ердан яхши ҳосил олишга жиддий салбий таъсир қилади. Аммо тадбиркор-у деҳқонларимиз сомонпояларнинг ёқилиши зарарларини билишсада, жарималар қўлланилиб бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмасин, ҳамон ғалладан бўшаган ерлар алангалар остида қолмоқда.

Аланга остидаги Сомонпоялар

– Ғалладан бўшаган ерларни ёқиш ўн-ўн беш йиллардан буён кузатилиб келинаётган муаммо бўлиб, фермерларимиз ғалладан бўшаган ерларга иккинчи экин экиш тараддудини кўришади ва далани осонгина тозалаш мақсадида сомонпояларни ёқиб юборишади, – дейди Давлат экология қўмитасининг Ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Хуршид Пиров. – Сомонпояларни ёққанда бу нафақат атмосфера ҳавосига таъсир қилади, балки ернинг унумдор қатламига жиддий зиён етказади. Биз ҳар йили ғалла ўрими даврида сомонпояларни ёқишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб борамиз. Жумладан, барча фермер-деҳқонлар ғалладан бўшаган ерларни ёқмаслик бўйича огоҳлантирилади.

Шунга қарамай баъзи бир фермерларимиз сомонпояларни осон тозалаш мақсадида ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда ва аниқланган қонунбузарларга нисбатан жарималар қўлланилмоқда.

Ғалладан бўшаган ерларни ёққанлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан жарималар белгиланиб, фуқаролар БҲМнинг 5 баравари, мансабдор шахслар эса 10 бараваригача миқдорда жаримага тортиляпти. Бугунги кунда 300 дан зиёд сомонпояларни ёқиш ҳолатлари аниқланиб, 600 млн. сўмга яқин жарималар белгиланган ва шундан 50 фоизидан кўпроқ жарималар ундирилган, қолган ярми эса ундирилиш жараёнида.

Табиий ҳудудларни кенгайтириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Қўмита тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида Давлат бюджетининг 19,5 млрд. сўм маб­лағлари ҳисобидан 20 турдаги 162 та лаборатория ўлчов-назорат асбоб-ускуналари, 33 та лаборатория мебеллар ва идишлар тўпламини харид қилиш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди Давлат экология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов. – Ҳозирги кунда қарийб 12,3 млрд. сўмлик 15 турдаги 126 та ўлчов-назорат асбоб-ускуналари харид қилинди, ҳудудий лабораториялар 1,9 млрд. сўмлик лаборатория мебеллари ва 1,1 млрд. сўмлик лаборатория идишлари тўплами билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Навоий вилоятида умумий майдони 1,2 млн. гектар бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва 40 минг гектар бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Бугунги кунда республикадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 6 млн. гектардан ошиб, мамлакат ҳудудининг 13,46 фоизини ташкил этмоқда.

Атроф муҳитни асраш учун нафақат Давлат экология қўмитаси ходимлари, балки барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ўсиб келаётган фарзандларимизга ҳам ёшлигидан табиатга эҳтиёткорлик билан муомала қилишни ўргатиб борсак она табиат бизни беминнат меҳри билан сийлашда давом этади.

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 29    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар