Иқлим      Бош саҳифа

Экологик ҳуқуқбузарликлар Натижасида фуқароларга етказилган  зарар қопланади

Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Экологик ҳуқуқбузарликлар  Натижасида  фуқароларга  етказилган   зарар қопланади

Асосий қонунимизда атроф муҳитга бўлган муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал негизи мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бу борада ўттиздан ортиқ муҳим қонунлар, кўплаб қонуности норматив ҳужжатлар ҳаётга татбиқ этилди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди.

Бугунги глобал иқлим ўзгаришлари жараёнини ҳисобга олган ҳолда кўп­лаб ривожланган давлатлар Конституцияларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига оид махсус боблар киритилган бўлиб, улар мазкур мамлакатлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Шу сабабли атроф муҳит муҳофазасига жамиятнинг барча кучларини жалб этиш ҳамда бутун дунё ҳамжамияти тан олган миллий ташаббусларни татбиқ этиш жараёнларини янада кучайтириш бўйича конституциявий асосларни белгилаб қўйишга эҳтиёж туғилди.

Президентимиз жорий йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия ­аъзолари билан учрашувда инсоннинг камол топиши, фаровон ҳаёт кечиришида қулай ва хавфсиз атроф муҳит, экологиянинг аҳамияти беқиёс эканини, табиатдаги глобал иқлим ўзгариш­лари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани экологик хавфсизликни ғоят долзарб масалага айлантирганини айтиб, Конституциямизда ушбу йўналишга доир экологик-ҳуқуқий нормалар ўз ифодасини топиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу таклифига асосан халқаро тажриба, миллий менталитетимиз ҳамда умумбашарий ташаббуслардаги ютуқларимиздан келиб чиққан ҳолда Бош қомусимизда соҳага оид мазкур ҳуқуқлар алоҳида бобда акс эттирилди. Конституциямизга мувофиқ давлат фуқароларнинг қулай атроф муҳитда яшаш ва фаолият олиб бориш ҳуқуқларини таъминлайди. Бироқ, ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталига, ваколатли давлат органига, Омбудсманга фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Шу нуқтаи назардан, «ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга» эканлиги алоҳида модда билан тўлдирилмоқда. Киритилаётган қўшимчаларга асосан экологик ҳуқуқ­бузарликлар натижасида фуқароларга етказилган зарар қопланишига оид қоида Конституция даражасида мус­таҳкамланяпти.

Шунингдек, киритилаётган конс­титуциявий норма экологик ҳуқуқбузарликлар туфайли етказилган зарарни қоплашнинг муҳим ҳуқуқий кафолати бўлади.

Бунда, масъул давлат органлари фуқароларга атроф муҳит тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиб бериши лозимлиги Бош қомус даражасида белгиланмоқда.

Ҳозирги кунда умумхалқ муҳокамасида бўлган Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча йўналиш­лари каби экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам кўплаб таклифлар келиб тушмоқда, фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Уларнинг аксарият қисмини атроф муҳитга таъсир этувчи субъектларнинг улар даромадларининг маълум бир қисмини атроф муҳит муҳофазаси тадбирларига йўналтириш мажбуриятини белгилаш, экологик номақбул ҳудудларда яшовчи аҳолига компенсация тўловларини жорий этишга оид масалалар ташкил этади. Аҳоли томонидан билдирилаётган ҳар бир таклиф ва мулоҳазалар Бош қомусимизнинг келгусида мамлакатмизда атроф муҳит муҳофазасини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари мукаммал бўлишига замин яратади.

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар