Табиат      Бош саҳифа

«Аввал қуритиб, кейин кесиш» йўлига ўтишдими?

Ҳовлимизда бир неча йиллик катта-катта дарахтлар кўп бўларди. Бобом бизни ёнига олиб «Бу дарахтларнинг умри оз қолди, менга ўхшаб қариб қолган.

«Аввал  қуритиб,  кейин кесиш»  йўлига ўтишдими?

Уларнинг ўрнини босадиган кўчатлар экиш керак», дея ёш ниҳолларни ерга қадаб чиқарди. Бизга эса дарахтларни кесиш нотўғрилигини бот-бот уқтирарди.

Хабарингиз бор, дарахтларни кесишга қарши мораторийнинг чексиз муддатга узайтирилганига ҳам қарийиб бир йил бўлмоқда. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимларининг телевидение, радио ва жойларда аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб боришига қарамасдан ҳамон инсонларни тоза ҳаво билан беминнат таъминлаб келаётган дарахтларнинг жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг «Катта Миробод» маҳалласида яшнаб турган бир нечта дарахтларни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг остига ҳар куни икки маҳалдан (ўзларича вақт белгилаб олганини қаранг!) дизел ёнилғиси қуйиб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси мазкур ҳолатни ўрганиб дарахтларни сақлаб қолиш учун курашаётгани, уларни табиий ўғитлар билан озиқлантириб, асрашга интилаётгани айтилди. Бу қинғир ишни қилган шахсларнинг кимлигини аниқлаш бўйича суриштирув ўтказилаётгани маълум қилинди (Техника ва технологиялар ривожланган бир вақтда бу ишни қилганларни ҳанузгача топиша олмаётгани кишини таажжублантиради).

Аммо бу воқеа юз берганига ҳеч қанча вақт ўтмасдан Телеграм ижтимоий тармоғида пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси Қозиробод масжиди яқинидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонда қалин дарахтлар кесиб ташланаётганлиги ҳақида мурожаат тарқалди. Буни қарангки, бу «олғирлар» дарахтларни кесганда ҳам «силлиқ» қилиб, билинтирмасдан, аввал шохларини кесиб дарахтларни симёғоч ҳолатга келтириб атайин қуритишга уринишмоқда экан. Мурожаатчи бу муаммони бир неча бор шу соҳанинг масъул ходимларига билдиргани, Давлат экология қўмитасига телефон қилиб, дарахтлар жонига қасд қилинаётганини айтгани, улардан «майли бориб кўрамиз» деган жавобни олганини, аммо натижа бўлмаганини таъкидлаган. Дарахтлар эса «столба»дек шохларидан мосуво қилиниб, кесишга таппа-тайёр қилиб қўйилган.

Хўш, нима учун мазкур ҳолатга тегишли идора ва ташкилот ходимлари, экопатруль ва экология инспекторлари эътибор қаратмаган? Ёки дарахтлар буткул кесиб бўлинганидан сўнггина ишга киришиладими? Унда бунинг кимга нима фойдаси бўлади? Битта жарима билан қутулиб қолавергандан кейин дарахт кесиш ҳолатлари тўхтамаслиги аниқ-ку! Жарима ёзилиши ҳолатга ечим бўла олмаслиги кун сайин ойдинлашмоқда. Афсуски мутасаддилар ҳам, бу ишни қилаётган ўта «олғир» тадбиркорлар ҳам оқибатини ўйлашмаяпти. Бу кетишда шаҳримиз дарахтларсиз саҳродан фарқ қилмай қолади.

Жарима ҳам, мораторий ҳам ўз йўлига, лекин экология ва табиат бу хатоларимизни кечирмаслиги аниқ. Буни англаб етишимиз учун яна қанча иқлимдаги ўзгаришларни, ҳалокатли оқибатларни кўрсатиш керак?

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари, экопатруль ва экология инспекторлари юқоридагидек холатларни ўз вақтида назоратга олсалар, дарахтларни жонига қасд қилаётган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилса бу каби ҳолатлар барҳам топармиди...

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар