Табиат      Бош саҳифа

Ёнаётган далалар ёхуд масъулиятсизликнинг охири борми?

Газетамизнинг 30 июль санасида чоп этилган сонида «Экин майдонлари ёқилиши экотизимга жиддий зарар» сарлавҳали мақола берилганди.

Ёнаётган далалар  ёхуд масъулиятсизликнинг охири борми?

Унда республикамизнинг турли ҳудудларида ғалладан бўшаган ерларда сомон қолдиқларини ёқилиши аниқланаётгани ва жарима қўлланилаётгани баён қилинганди. Шунингдек, сомондан бўшаган ерларни ёқишнинг атроф муҳитга ва инсонлар саломатлига нақадар зарар етказиши ҳақида ҳам маълумот берилганди. Хўш, бугун вазият қандай?

Айни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент вилояти Бекобод туманига йўлимиз тушди. Манзил олис. Йўлнинг эса икки ёни далалар, боғлардан иборат ажо­йиб манзара касб этган. Айни ёз эмасми, ҳаммаёқ яшилликка бурканган, узоқдан симёғоч устунларидаги лайлак уялари кўринади. Ичида лайлаклар полапонлари билан турар, гоҳ-гоҳ осмонда парвоз қилаётгани ҳам кўзга ташланарди. Фақат ана шу ажойиб ва бетакрор манзарани қорайган, куйган ерлар бузаётганди. Узоқ-яқинда ҳосили йиғиб олинган буғдойдан бўшаган ерларга ўт қўйилгани шундоқ билиниб турарди. Ўт кетганда ҳўлу қуруқ баравар ёнади, далада ҳам айни шундай. Ўрнини эса қора кул эгаллаган, гўёки ернинг юзи куйганди.

Тошкент денгизи (Туябўғиз сув омбори)дан ўтгач, то Бўка туманига етгунча бир неча жойда қуюқ тутун кўтарилаётганига гувоҳ бўлдик. Худди айрим хориж мамлакатларида ўрмон ёнғини пайти олисдан кўринадиган манзара кўз олдимизда гавдаланди. Тутун қуюқ, қора бўлгани боис уни узоқлардан ҳам бемалол пайқаса бўларди. Аслида ҳам шундай, сомон пояси қуруқ бўлгани сабабли тез ёнади, бироқ у олов бўлибмас, аксинча, кўпроқ тутаб ёнади. Натижада заҳарли тутун ҳавога кўтарилади. Уни пайқаш эса мутлақо осон. Аммо негадир бу тутунни мутасаддилар, табиатни асрашга масъуллар кўрмаётганга ўхшайди.

Бу аянчли ва ачинарли манзара ортидан қанчадан-қанча қушлар, ҳашаротлар қирилиб кетаётгани экологиямиз зарар кўраётгани ундан-да ёмон. Дарҳақиқат, қушлар, асосан чумчуқ, майна каби қанотлилар ёзни интиқлик билан кутади. Боиси ғалла йиғилганда унинг донлари ерга тўкилади. Қушлар учун эса бу муҳим озуқа ҳисобланади. Айни шу даврда қўпроқ дон истеъмол қилиб, ғалла майдонидаги ҳашаротларни еб кучга тўлишади. Миграция ва қишки совуқ кунлардан омон қолиш учун бу даврдаги озуқа муҳим саналади. Аммо далаларга ўт қўйилиши уларни ана шу озуқадан айиради. Натижада оч қушлар галаси маҳаллий боғбонларнинг боғига ҳужум қилишга мажбур бўлмоқда.

Сўнгги йилларда аҳолининг ҳовлисига эккан гилос, олча, ўрик, узум ва бошқа мевали дарахтлари ҳосилини ана шу оч қушлар еб кетмоқда. Даладан емиш тополмаган қушлар мевалар билан қорин тўқлашга мажбур. Начора, бунга биз инсонларнинг ўзимиз сабабчи бўлмоқдамиз. Бу ҳам табиат мувозанатини бузаётганимиз учун жазога ўхшайди.

Йўлда давом этар эканмиз то Бекобод туманигача ҳам аҳвол ачинарли эканини кўрдик. Афсуски ҳаммаёқда ёқилган сомонпоялар... Шу ўринда бир масала, ижтимоий тармоқларда ўтказилган рейдлар ва бир-иккита жаримага тортилган ҳолатлар ҳақида чиқаётган хабарларни кўриб, чиндан ҳам амалда самарали ишлар қилинаётганига ишонасан киши. Тушунтиришлар-у тарғиботлар фойда қилаётгандек, масъуллар ишига ўта масъ­улият билан ёндашаётгандек, одамлар эса уларнинг бу жонкуярлигини тушунаётгандек. Барча гўёки табиатни асраш йўлида бирдамликда ҳаракат қилаётгандек туюлади кишига. Аслида-чи?

Ҳақиқий ҳолатни шаҳардан бир қадам нарига чиқишинг биланоқ кўриш мумкин.

Бу тунда хуфёна қилинаётгани йўқ. Кундузи, ҳеч нарсадан қўрқмасдан, хотиржамлик билан ғалладан бўшаган ерларга ўт қўйилаётгани масъулларнинг масъулият­сизлигига, одамларнинг бепарволигига ишора эмасми?!

(Гарчи тунда бўлганида ҳам қоронғуда олов ёрқин рангларда бўлиб, олисдан бемалол кўриш мумкин бўлади).

Узоқда демаймиз, йўл ёқасидаги далаларда ҳам аҳвол шу. Йўловчилар эса тутун ютиб, ичи заҳарга тўлиб ўтишга мажбур. Ён атрофдаги қишлоқ аҳолиси аллақачон тутуннинг зараридан тотиб бўлган бўлса ажабмас. Аммо ҳеч ким бунга парво ҳам қилгани йўқ. На аҳоли, на мутасаддилар ва на йўловчилар. Далалар эса ўша-ўша куйинди билан тўлишда давом этмоқда...

Ноилахон САҲОБИДДИН қизи




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар