Табиат      Бош саҳифа

Ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси

Бу муаммонинг охири борми, нега ҳамон тўхтамаяпти?

Ёввойи ҳайвонларнинг  ноқонуний савдоси

Сўнгги вақтларда ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва уларнинг болаларини рухсатсиз сақлаш, сотишга уриниш каби ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, шунингдек, кенг жамоатчилик, экофаоллар ҳамкорлигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамасдан, афсуски ушбу йўналишдаги қонунбузарлик ҳолатларига бутунлай чек қўйиб бўлмаяпти. Тушунтиришлар ўтказилиб, айбдорларга тегишли тартибда чора кўрилмасин, айрим шахслар буни тушуниб етмаяпти. Шу сабабли ҳам лайлакни боғлаб сақлашгани, йўлбарс боласини хонадонда боқишгани, бургутларни сотиш учун эълон беришгани, хуллас бундай кўринишдаги кўплаб хабарлар ижтимоий тармоқларда тинмай айланмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бош­қармаси назорат инспекцияси ва Яккабоғ тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган экологик назорат тадбирида ҳам ана шундай қонунбузарлик аниқланди. Назорат тадбири давомида табиий муҳитда ёввойи ҳолда яшайдиган миққи (фан тилида болотной луна) қушининг 2 та боласини тутқунликда сақлашаётгани маълум бўлди. Энг ёмони, аниқланишича бу ишни 2 нафар вояга етмаган ёшлар амалга оширган.

Демак, ёввойи ҳайвонот оламини асраш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишларини ёшлар орасида янада кучайтириш лозимлигини англатади бу воқеа.

Полапонлар ҳали табиий ҳолатда яшаб кета олмаслиги сабабли Шаҳрисабз туманидаги ҳайвонот боғига топширилди. Гарчи ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ёшларнинг ота-оналарига нисбатан вояга етмаганлар комиссияси тартибида чора кўрилиши белгиланган бўлса-да, «Нима сабабдан муаммолар барҳам топмаяпти ва ёшлар бунга қўл урмоқда?», деган савол очиқ қолади.

Аслида ёввойи ҳайвонлар савдоси бутун дунё экологларини қийнаб келаётган муаммолардан. Бутун дунёда пул сабаб ўн минглаб турлардан юз миллионлаб ёввойи ўсимликлар ва ҳайвонлар контробанда қилиниб, маҳсулотдек савдога қўйилади. Йилига 100 миллион тоннадан ортиқ балиқ, 1,5 миллион тирик қуш ва 440 минг тонна доривор ўсимликлар савдоси қайд этилиши муаммонинг кўлами нақадар кенг эканини англатади. Бугун турларнинг камайишига сабаб бўлувчи иккинчи энг катта хавф бу уларнинг савдосидир.

Савдонинг бу тури 1990 йиллардан бери кенг кўламли бўлиб келган, бироқ энг катта ўсиш 2018 йилда бўлди, бу тирик ҳайвонлар савдоси учун энг оғир йил эди. Умуман олганда, 1975 йилдан бери 200 миллионга яқин тирик ҳайвонлар савдоси амалга оширилган ва савдо асосан бир нечта нуфузли мамлакатлар томонидан бошқарилган.

Сўнгги 46 йил ичида энг кўп тирик ҳайвонларни экспорт қилган мамлакатлар Салвадор, Хитой ва АҚШдир. Салвадор тирик ҳайвонларнинг дунё­даги энг йирик экспортчиси бўлиб, 1975 йилдан буён 19 миллиондан ортиқ ҳайвонларни экспорт қилган, асосий қисми игуана ва тошбақадир. Хитойда эса 16 миллион тирик жонивор, шу жумладан, балиқ, сув тошбақалари ва маймун турлари экспорт қилинган.

Игуаналар дунё бўйлаб энг кўп экспорт қилинадиган тирик ҳайвон бўлиб, 34 миллиондан ортиқни ташкил қилади. 2017-2019 йилларда экспорт қилинадиган игуаналарнинг ўртача сони йилига 200 мингдан ошган. Уларнинг баъзилари ҳайвонот боғларига олиб келинган бўлса-да, асосан экзотик уй ҳайвони сифатида сотилади. Бироқ, уларнинг кўплари бир ёшга тўлмасдан нобуд бўлади. Шунингдек, халқаро тўтиқуш савдоси катта ва даромадли бизнесга айланиб бормоқда. Шунинг учун бу экзотик қушлар энг кўп сотиладиган тирик ҳайвонлардан бири экани ажабланарли эмас. Тўтиқушларни энг йирик экспорт қилувчи мамлакат Жанубий Африкадир, аммо бу савдода Лотин Америкаси устунлик қилади.

Афсуски, бутун дунёда ёввойи ҳайвонлар савдосига қарши курашишга буни тақиқловчи қонунларнинг етарли эмаслиги, жазонинг енгиллиги, овлашга бўлган иштиёқ, ноқонуний савдода сохта ҳужжатлардан фойдаланиш, таклиф қилинган катта пул йўл бермаяпти. Юртимизда ҳам бу борада қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, жониворлар савдоси ўтказиладиган объектларда назорат ўтказиб, текширувлар олиб бориш ва қонунбузарларга кескин чора кўриш лозим.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔39

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔28

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔44

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 39    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 28    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 44    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 42    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 93    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар