Табиат      Бош саҳифа

Экология устуворлиги —диққат марказида

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда нафақат электр станцияларини қуриш учун таклиф этилаётган объектлардаги, балки унинг атрофида 50 километр радиусдаги экологик вазиятни ўрганиш ва мониторинг қилишга ҳам устувор аҳамият қаратади.

Экология  устуворлиги —диққат  марказида

Ушбу ишлар Энергетика вазирлиги мутахассислари томонидан қатор маслаҳатчилар, эколог ва экспертлар билан биргаликда олиб борилмоқда. Электр станциясини ўраб турган барча биологик хилма-хиллик, чумолидан тортиб жайрон ва бургутгача, шунингдек, яқин атрофдаги ўсимликлар ва ер ости сувлари тўғрисида маълумотлар йиғилади.

Масалан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида Қорақалпоғис­тон Республикасида қуввати 200 МВтга яқин бўлган шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш лойиҳаси бўйича ана шундай ишлар амалга оширилди.

Тадқиқотлар жараёнида лойиҳа атрофидаги ҳудудда ноёб бургутлар, какликлар, қирғийлар, тўрғайлар ва чумчуқларнинг кам учрайдиган турлари, турна ва кўкқарғалар, тулки ва жайронлар топилди.

Кузатишлар натижаларига кўра, халқаро миқёсда тан олинган экспертлар томонидан экология ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича барча халқаро меъёр ва стандартларга мос келадиган ҳисобот тайёрланди. Ўтказилган кузатишлар қушлар ва сутэмизувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш мумкин бўлган эҳтимолий хавфларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш режасини тайёрлаш имконини берди.

Ўрганиш жараёнига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биология соҳасида мамлакатимиздаги таниқли мутахассислар жалб этилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тайёргарликларсиз саноат миқёсидаги йирик шамол электр станциясини қуришнинг имкони бўлмас эди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Ўзбекис­тон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби нуфузли халқаро ривожланиш институтлари кўмагида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан уларнинг экологик экспертизасини ўтказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Энергетика вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔21

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔21

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔23

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 21    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 21    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 23    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар