Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Коронавирус яна авж олди, Осиё ва Яқин Шарқ минтақаларида вазият қандай?

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси май ойи охиридан буён илк бор касалланиш даражаси ошганини маълум қилди.

Коронавирус яна авж олди,  Осиё ва Яқин Шарқ минтақаларида вазият қандай?

Жорий ҳафта ер юзида инфекция юқтирганлар сони 3,4 миллион кишидан ошган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч юз минг кишига кўп. Касалликнинг ўсиш суръати май ойи охирида бошланди.

Эпидемиологик вазият анча кескинлашди, аммо ўлим даражаси пасаяётгани рост. Сўнгги етти кун ичида 8,7 минг киши қурбон бўлган, бу ўтган ҳафтага нисбатан 900 кишига кам.

АҚШ коронавирус касаллиги бўйича дунёда биринчиларда бўлишига қарамай, кейинги пайт инфекция тарқалиши сезиларли даражада камайган. Июнь ойи бошидан буён илк маротаба вирусни юқтирганлар сони кунига юз мингдан ошмади.

– Умуман олганда, сўнгги бир ҳафта давомида 568 мингга яқин фуқарода касаллик қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 93 мингга кам дегани, – де­йилади комиссия хабарида.

Бразилияда икки ҳафта мобайнида касалланганлар сони кунига тахминан 40 мингни ташкил этади, бу март ойи кўрсаткичига тўғри келар экан. Мексикада инфекция даражаси ўтган ҳафтага нисбатан бир ярим баравар ошган, кунига тўққиз мингга яқин фуқарога ковид ташхиси қўйилган.

Колумбияда эса бир ҳафта ичида касалланиш даражаси 1,5 баравар юқорилашди. Вирус, асосан, Осиё ва Яқин Шарқда кучаймоқда.

Исроилда апрелдан бери кузатилмаётган кўрсаткич қайд этилган – бир сутка ичида ўн мингга яқин киши кассалик билан оғриган.

Идоралараро комиссия Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши февраль ойида энг юқори даражага етганини, бу ерда ҳар куни 12 мингдан зиёд фуқарода инфекция қайд этилаётгани тўғрисида ахборот берган.

Японияда ҳам аҳвол яхши эмас. Икки ҳафтадирки, ҳар куни 13-14 минг одам вирусга чалиняпти. Корея Халқ демократик респуб­ликасидаги вазият барқарорлашди, сўнгги кунларда иситма белгилари кузатилаётган фуқаролар сони 30 минггаям етмайди. Маълум бўлишича,

АҚШда ўлим даражаси 20 фоизга камайган. Ўтган ҳафта мамлакатда 1,2 мингга яқин фуқаро коронавирус туфайли вафот этган. Афсуски, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич.

Касаллик оқибатида қурбон бўлаётганлар сони бўйича Бразилия иккинчи ўринда турибди, ўтган ҳафта саккиз юздан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Россия учинчи ўринда. Минтақада 2020 йил апрелдан буён илк бор коронавирусдан вафот этганлар сони беш юздан ошмади.

 

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар