Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Эл хизматига камарбаста опа

Аёл қалбининг кенгликлари бамисоли бир уммон. Унда меҳр, муҳаббат, сабр ва матонат тўлқинлари мавж уради. Аёл ҳам табиатдек гўзал. Умуман, аёл ва табиат ўртасида уйғунлик бордек. Иккаласи бағрида гул-чечагини, дилбандини ўстириб, вояга етказади. Табиатга «она» сўзини қўшиб айтиш ҳам шундан эҳтимол.

Эл хизматига  камарбаста опа

Табиатни асраш йўлида, экология соҳасига ўзини бахшида қилган, бу йўлда доимий ҳаракат, фаолият олиб бораётган эколог, табиатсевар аёлларимиз орасида Марғилон шаҳрида яшовчи 46 йиллик журналистик фаолиятга эга таниқли ҳамкасбларимиздан бири Матлубахон опа Абдураҳмонова ҳам бор. Журналист опа бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар кенгаши раиси лавозимида, шунингдек, шаҳар кенгаши депутати сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Албатта, Экологик партия ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, Матлубахон опа сингари жонкуяр инсонлар меҳнати билан партия бугунги кунда экологик муаммоларни бартараф этишда қатор ишларни амалга оширмоқда. Ушбу эзгу саъй-ҳаракатларда партиядан сайланган депутатларнинг ўрни ва хизматлари катта. Жумладан, Матлубахон опа ҳам партия ташкил этилганидан кейин соҳага кириб келиб, кўп изланиш­лар, ҳаракатлар билан халққа наф келтирмоқда. Партиянинг Марғилон шаҳар кенгаши раиси ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати сифатида аҳолидан тушаётган мурожаатларни доимий эшитмоқда, муаммолар ечими учун камарбаста бўлмоқда.

Депутат Матлубахон Абдураҳмонова Марғилон шаҳридаги «Узумзор» маҳалласида 17 йилдан буён тозаланмай келинаётган Марғилонсойни 15 кунда тозалатиб, сой сувини яхшилашга эришди.

Ўтган йили эса опанинг сайъ-ҳаракатлари билан Аҳмад Яссавий ҳамда Тўралар кўчалари кесишмасидаги ёпилиб қолган анҳор суви депутат сўровномаси билан сессия кун тартибига киритилиб, ушбу йирик муаммо ҳам бартараф этилди. Шунингдек, бу депутат аёлнинг саъй-ҳаракатлари билан шаҳарнинг Зарафшон кўчасидаги ичимлик сув тармоғини яхшилаш учун 200 метр масофага янги қувур тортиб берилди.

Бундай ишларга доимо камарбаста бўлиб келаётган Матлубахон опа яқинда яна бир хайрли ишга қўл урди. Шаҳарнинг Оролбўйи кўчасидаги 2-уйда яшовчи ногиронлиги мавжуд болакайнинг руҳий диспансер шифохонасидан доимий дори-дармон олиши таъминланди. Шунингдек, шижоатли депутат аёлнинг ёрдами билан Марғилон шаҳрининг «Чорчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган ва «Темир дафтар»да турадиган оиланинг 2 нафар фарзанди хусусий боғчага бепул қатнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Кимнингдир бир муаммоси ёки кўп йиллик дарди ечим топар экан, опага мурожаат қилиб келаётган фуқаролар сони ортмоқда. Яқинда Марғилон шаҳар аҳолиси томонидан шаҳардаги «Ўрам чойхонаси» рўпарасидаги йўл бўйидаги анҳор тепаси беркитилиб юборилганлиги, натижада анҳор суви оқиб ўтишида муаммолар бўлаётгани хусусида ижтимоий тармоқда мурожаат берилган эди. Ушбу муаммони ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида журналист-депутат Матлубахон Абдураҳмонова томонидан ишчи гуруҳ тузилди. Маълум бўлишича, Марғилон шаҳридаги магистраль кўчаларидан бири – Мустақиллик кўчаси кенгайтирилганида анҳорнинг 7,6 километр масофадан оқиб ўтиб борадиган тепа қисми ёпиб юборилгани аниқланган. Айни пайтда мазкур масала юзасидан Экологик партия Марғилон шаҳар кенгаши ҳамда депутатлар номидан тегишли масъулларга депутатлик сўрови юборилиб, муаммони бартараф этишга киришилди.

Ҳа, аёлни ожиза дейишади, лекин баъзида уни кучсиз деб ўйлаган кишилар шижоатли ва матонатли аёлларимиз олдида ўзлари ожиз қолиши ҳам мумкин. Баъзи бир лоқайд, беэътибор эркаклар қилолмаган ишни бажариб, эл хизматидан чарчамайдиган Матлубахон опа каби мард ва фидойи, меҳнаткаш аёлларимизга ҳар қанча юксак эҳтиром кўрсатсак арзийди.

 

Фотима ЎКТАМОВА




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар