Иқлим      Бош саҳифа

Дунё келажагига хавф солаётган муаммо

Ҳар йили дунёда 17 июнь – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Қурғоқчилик – экинлар ҳосилдорлиги йўқолиши, ўрмон ёнғинлари ва сув танқислиги натижасида инсонлар ҳаётининг барбод бўлиши нуқтаи назардан энг даҳшатли табиий офатлардан бири.

Дунё келажагига  хавф солаётган муаммо

Ернинг таназзулга учраши ва иқлим ўзгариши натижасида кучайган қурғоқчилик шиддатли тус олмоқда. Бу 2000 йилга нисбатан 29 фоиз кўп ва ҳар йили 55 миллион кишига таъсир қилади. 2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми ҳаётига хавф солиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Шу боис бу глобал ва долзарб муаммо ҳисобланади.

Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш куни 1994 йил 17 июнь Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош ассамблеясида 49/115-сонли резолюцияси билан эътироф этилиб, ҳар йили халқаро миқёсда нишонланади. Шунингдек, 1994 йилда дунёнинг 186 давлати чўлланишга қарши кураш бўйича БМТ Конвенциясини имзолаган. Бу билан мазкур конвенцияни имзолаган давлатлар билан тузилган шартномада Халқаро миқёсида қурғоқчиликка ва ерларнинг чўлланишига қарши курашишга чорлаб, бузилган ва таназзулга учраган ер майдонларининг ҳосилдорлигини ошириш, тупроғини қайта тиклаш ҳамда ерлардан самарали ва юқори рентабелли фойдаланиш, шунингдек, сув тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига кўп миқдордаги бузилган ерларни қамраб олиш белгилаб берилган.

Чўлланиш ва қурғоқчиликнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири бу глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида чучук сув миқдори ёки ёғингарчилик камайиб кетиши ҳисобига содир бўлмоқда. Бу айниқса Африка давлатларида ва Осиё қитъасининг яқин Шарқ давлатларида тез-тез кузатилмоқда.

Чўлланиш ва қурғоқчилик сабаб 900 млн. киши истиқомат қилаётган бешта қитъада ҳозирданоқ муаммолар келиб чиқмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бу муаммо гирдобига тушиб қолган. Глобал иқлим ўзгариши натижасида ёғингарчиликлар ҳажми кескин камайган. Дарёлардаги сув ҳажми эса йиллик ёғин миқдорига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кейинги йилларда Амударё ва Сирдарёда сув танқислиги кузатилмоқда. Тоғлардаги муз захиралари чорак аср давомида буткул йўқолган, сув танқислиги йилларида абадий деб ҳисобланган муз захиралари ҳисобига инсон омили билан сувнинг миқдори мувозанатлаштирилиб келинган (яъни сунъий равишда қор кўчкилари содир қилиниб, тоғларнинг эришга мойил бўлган пастки қисмига ҳаракатлантирилган). Ҳозир эса бу захира аллақачон тугаб бўлган.

Марказий Осиё давлатлари келажакда сув ресурсларидан умумий фойдаланишда ўзаро келишув принципларига риоя қилган ҳолда, замонавий сув тежамкор технологияларни қўллаган ҳолда халқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги юритиши ва ичимлик сувдан самарали фойдаланишлари зарур бўлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида сув хўжалигини ривожлантириш тизимининг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланишни ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Smart Water» («Ақлли сув») ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш орқали сув тежамкорлигига эришиш мумкин. 2030 йилгача республика бўйича суғориш тизимларидан фойдаланиш коэффициентини 0,67 дан 0,73 гача ошириш, сув таъминоти паст даражада бўлган ер майдонларини 566 мингдан 190 минггача камайтиришга эришиш белгилаб берилган.

Хоразм вилоятида замонавий сув тежамкор технологияларни қўллашни жадаллаштириш, лазер ёрдамида текислашни барча майдонларда ўтказиш, туманлараро магистрал каналларни, хўжаликлараро каналларни ва ички канал ва ариқларни гидроқоплама қилишни давом эттириб, сувнинг табиий йўқолишини олдини олиш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан биридир. Сув ресурсларини истеъмолчиларга етказиб беришнинг автоматик онлайн бошқарувини йўлга қўйиш билан барча ҳудудлардаги сув истеъмолчилари ҳуқуқларини кафолатлаш, коллектор ва ер ости сув манбаларидан оқар сувларга қўшиб сув етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб боришни давр талаб қилмоқда. Асосий вазифа қилиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланиб бўлмай қолган, чўлланиш ва қурғоқчиликка учраётган ер майдонларини қайта тиклаб, фойдаланишга қайтариш мумкин.

Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги юритишдан чиқиб кетган ер майдонлари талайгина. Айниқса жанубий ва ғарбий туманларда кўплаб ер майдонлари аллақачон чўлга айланиб, қишлоқ хўжалиги юритишдан чиқиб кетган. Жумладан, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир ва Шовот туманларида айрим собиқ ширкат хўжалиги ерлари тўлалигича чўлланганини таъкидлаб ўтиш лозим.

 

Дилноза ХОЛМЕТОВА,

ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔54

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔32

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔64

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 54    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 32    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 64    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 84    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар