Табиат      Бош саҳифа

Бетакрор лаванда фестивали

Ҳароратли ёз оқшомларида она табиатнинг фусункор қиёфаси янада ёрқин тус олади. Бундай пайт­ларда тоғ ва адирлар маликаси – лаванда қийғос гуллаб, бинафшаранг тўлқинлар мавжланаётгандек тасаввур уйғотади.

Бетакрор лаванда фестивали

Яшил далалар ниҳоясида уфққа ботиб бораётган алвонранг қуёш тасвири эса янада гўзаллашади.

Айни кунларда Учкўприк туманида мамлакатимизда навбатдаги ўтказилаётган Лаванда фестивали юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳлар нигоҳида экосаёҳат ва тиббиёт туризмининг муштарак байрами, инсон руҳиятига бетакрор кайфият олиб кирувчи тантана сифатида таассурот қолдирмоқда.

«Меҳригиё» хусусий корхонасига қарашли «Доктор Али» саломатлик боғи жорий йилнинг 6 июнидан 16 июнига қадар давом этадиган Лаванда фестивалига мезбонлик қилмоқда.

Экотиббиётнинг бетакрор намунасига айланган гўшада афсонавий лаванда гулини мадҳ этувчи қадрдон қўшиқ садолари янграб туриб, мусиқага ҳамоҳанг сўзлар эса бинафшаранг товланаётган лавандазорлар ичра сайр қилаётганлар ҳаяжонини янада оширади.

Фестиваль доирасида лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, мутахассисларнинг бепул тиббий кўриги, кўнгилочар концерт ва шоу дастурлари бу ерга ташриф буюрувчиларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этади. Фестивалга Россия, Қозоғистон, Қирғизис­тон, Тожикистон, Малайзия каби ўнлаб давлатлар, республикамизнинг Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларидан сайёҳлар, инфлюенсерлар, фотосессия ихлосмандлари, моделлар, санъаткорлар, журналистлар ва блогерлар келиши давом этмоқда.

Лаванда гулини етиштириш ва ундан мўл ҳосил олиш борасида Ўзбекистонда ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Айтиш лозимки, Ўрта Ер денгизи соҳилларида лаванданинг 25 дан ортиқ тури учрайди. Франция, Италия, Испания, Венгрия, Россияда бу ўсимлик кўп миқдорда етиштирилади. Таркибида 1,2 – 2,3 фоиз эфир мойи бўлган лаванда парфюмерия, озиқ-овқат саноати, тиббиётда кенг қўлланилади.

Лаванданинг ўзига хос бир қатор хусусиятлари мавжуд. Энг аввало у сувсизликка чидамли бўлиб, йил давомида суғориш шарт эмас. Энг муҳими эса бир марта экилган кўчатлар, 30-50 йил ҳосил беради. Ундан олинадиган бир литр ёғ дунё бозорида 20 дан 100 долларгача баҳоланиши эса фойда миқдори анчагина юқори эканидан дарак беради. Лаванда эфир мойи, хушбўй ҳиди тушкунликдан халос этувчи шифобахш хусусиятга эга. Шунингдек, гули ва баргидан чой ҳам тайёрлаш мумкинлиги унинг баҳосини янада оширади.

Фестивал давомида юздан ортиқ турдаги экологик тоза маҳсулотлар, масалан, шифобахш лаванда ёстиқлари, лавандали музқаймоқ, лаванда шарбати, лавандали таомлар – барчаси иштирокчилар ихтиёрида. Бу гўзал ва фойдали манзаралар тароватини ҳар ким ўзича кашф этмоқда. Бу йил илк маротаба ўтказилаётган фестиваль шукуҳи бутун республикамиз бўйлаб ёйилиб, юртдошларимиз ҳаётида завқли экобайрам сифатида муҳрланиб қолиши шубҳасиз.

Фестиваль нафақат гулларни севувчилар, бу ноёб ўсимлик билан таниш бўлмаган ҳар қандай ёшдагилар учун ҳам қизиқарли. Мақсад эса одамларнинг экосаёҳатга бўлган меҳрини ошириш, лаванданинг турли соҳалардаги аҳамияти, хусусиятларини кўрсатиш, бу бетакрор гул ошиқлари сонини кўпайтиришдир.

 

Гулноза ТЎХТАСИНОВА,

Фарғона вилоят Экология бош­қармаси матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔73

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔74

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔128

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 73    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 74    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 128    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 104    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар