Иқлим      Бош саҳифа

Атроф муҳит муҳофазаси учун давлат бюджетидан қанча маблағ йўналтирилмоқда?

Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракция­сининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Атроф муҳит муҳофазаси учун  давлат бюджетидан  қанча маблағ  йўналтирилмоқда?

Унда фракция аъзолари Ўзбекис­тон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йил биринчи чорагидаги ижросини атрофлича кўриб чиқишди.

Ҳисобот даврида Давлат бюджети ҳисобидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли пункт­ларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш учун салмоқли ишлар бажарилган.

Депутатлар томонидан 2021 йилда экология ва атроф муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 5 524,1 млрд. сўм, 2022 йил I чоракда соҳага 663,6 млрд. сўм йўналтирилганлиги ижобий баҳоланди.

Ҳисоботда келтирилишича, «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Қорақалпоғис­тон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида 2021 йил куз мавсумида 85,9 млн. туп, баҳор мавсумида эса 127 млн. туп мевали ҳамда манзарали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчалари экилган.

Йиғилишда Давлат бюджети маб­лағлари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ҳар доим ҳам самарали ва ўз вақтида бажарилмаслиги фракция аъзоларининг асосли эътирозларига сабаб бўлди. Шундан келиб чиқиб, бюджет интизомига риоя қилиш, Давлат бюджети маб­лағларини мақсадли сарфлаш устидан назоратни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан берилган маълумотларни таҳлилий кўриб чиқиб, уни маъқулладилар.

Тадбирда шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари фракция аъзолари томонидан биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш якунида фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар