Оддий қатиқдан ажралиб чиқадиган зардоб энг шифобахш неъматлардан эканини биласизми? Унинг организм учун фойдаси творог, пишлоқ, қатиқ ва йогуртникидан кам эмас.
Қатиқ зардоби А, Е, С дармондорилари, В гуруҳидаги витаминлар, шунингдек, энг камёб бўлган В4 ва В7 дармондориларига жуда бой. Зардоб таркибидаги холин моддаси мия қобилиятини ошириб, хотирани кучайтиради. Бир литр зардоб катта ёшдаги одамнинг калцийга бўлган бир кунлик эҳтиёжини қондиради, калий эса эҳтиёжнинг 40 фоизини таъминлайди. Зардоб фосфор ва магний каби ноёб минерал тузларга бой. Бу суюқлик таркибида 200 номдаги биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмдаги барча аъзолар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Зардоб ҳазм аъзоларига яхши таъсир этиб, меъдани тозалайди, заҳарли моддалар, хилтларни ташқарига ҳайдайди, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Буйрак усти безларига ижобий таъсир кўрсатади. Қатиқ зардоби таркибидаги қимматли аминокислоталар организмга жуда зарур бўлиб, оқсиллар алмашинуви ва қон ҳосил бўлишида фаол иштирок этади.
Зардоб меъда-ичак йўли, ошқозон яраси, ич қотиш, панкреатит, энтероколит, дисбактериоз хасталикларида, қорин дам бўлишини бартараф этишда жуда фойдали.
У атеросклерознинг олдини олади, қон босими, юракнинг ишемик етишмовчилигида, бош мияда қон айланиши бузилганда ҳам тавсия этилади. Шунингдек, тумов, йўтални даволайди, унга соч чайилса, соч тўкилишининг олдини олади.
Қадимгилар зардобдан мастава қилиб ичишган. Бунинг учун гуруч илиқ сувда ювилади ва бироз ивитиб қўйилади. Зардоб қозонга куйилиб, пиёз, сабзи ҳамда ёғлироқ гўшт қиймаси думалоқ қилиб солинади. Кейин ивитиб кўйилган гуруч солиниб пишгунча паст оловда қайнатилади.
Қатиқ зардобини соғлом одамлар ҳам ичса бўлаверади. Шарқ табобатида фалаж, шол дардини даволашда 3 кун ҳеч нарса емай, ичмай фақат ҳар куни кечқурун бир литр қатиқ зардобини бирдан ичиб, ични тозалаш тавсия қилинган.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил