Саломатлик      Бош саҳифа

Берунийнинг доривор ўсимликлар ҳақидаги асарини биласизми?

Буюк қомусий олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал Берунийнинг (973-1048 й.) асарлари минг йилдан буён жаҳон илм аҳлига мукаммал дарслик ва қўлланмалар вазифасини ўтаб келмоқда.

Берунийнинг доривор  ўсимликлар ҳақидаги  асарини биласизми?

Олимнинг «Хронология», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Минералогия» ва «Масъуд қонунлари» каби асарлари бирмунча тўлиқ ўрганилган. Бироқ Берунийнинг сўнгги асари бўлмиш «Китаб ас-сайдана фи-т-тибб» («Тиббиётда фармокогнозия китоби») асари етарли ўрганилган эмас. Унинг ягона асл нусхаси 1927 йилда Туркиянинг Бурса шаҳрида топилган ва ўша ердаги кутубхонада сақланади.

Форс тилига таржима қилинган нусхаси эса 1899 йилда Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида топилган бўлиб, ҳозирда Британия музейида сақланади. «Сайдана»ни рус тилига олим Убайдулла Каримов ўгирган бўлиб, «Фан» нашриётида 1973 йилда нашр этилган «Беруний» танланган асарларининг IV жилдини ташкил этади.

«Сайдана» фармокогнозик асар бўлиб, тиббиётнинг қуроли саналмиш дори-дармон тайёрланувчи воситалар ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидир. Фармакогнозия грекча «дори» ва «билим» маъноларини анг­латувчи сўзлардан иборат. Наботот, ҳайвонот ва маъданлардан олинадиган доривор воситалар ҳақидаги илмий фандир.

«Сайдана» ўша вақтлари мавжуд бўлган доришунослик тарихи бўйича ёзилган энг қимматбаҳо манба ҳисобланади. Олимнинг бу асари Ибн Синонинг «Тиб қонунлари»дан кескин фарқ қилади. Ибн Сино доривор воситаларнинг таркибини, хусусиятларини ҳамда касалликка таъсирини, доривор воситалардан доринома бўйича малҳам, ичимлик, дори тайёрлашни аниқ ёзган.

Беруний эса ўз асарида ана шундай доривор воситаларнинг турли тиллардаги муқобиллари, ҳатто айрим шевалардаги номларини ҳам келтириб ўтган. Чунки, ўша вақтларда биргина дорининг турли номлари бор ва (ёки) битта атама турли дориларни англатар эди. Бу ҳақда Беруний шундай бир ҳикояни мисол келтиради: «Дориларнинг турли тиллардаги номларини аниқ билиш инсон учун фойдалидир. Менинг эсимда, хоразмлик бир амир касал бўлиб қолганида унинг давоси учун Нишопурдан доринома жўнатадилар. Лекин доришунослар, ҳакимлар дори таркибининг бир қисмини ҳеч топа олмайдилар. Ниҳоят, бир одамда борлигини эшитиб, дориворнинг ўн беш дирҳамини беш юз дирҳам тоза кумушга сотиб олишади. Харид қилинган модда гулсафсар илдизи экан. Табибларнинг жаҳли чиқиб, сотувчига таъна қилишади. Шунда у: «Сизлар дориворнинг номини билмадингиз, лекин аслида шуни сўрадингиз» дея жавоб беради.

Беруний гоҳо муаммолар келтирадиган бу каби чалкашликларни бартараф этиш мақсадида ўз асарида наботот, ҳайвонот, маъдан ва улардан олинадиган тахминан 4500 та доривор восита ҳақида маълумот бериб,

уларнинг арабча, сурёний, сўғдийча, форсча, хоразмча, туркча ва бошқа тиллардаги номларини келтириш билан бирга, ўша давр доришунослик атамашунослигига катта ҳисса қўшган. Олим гоҳ у атамага, гоҳ бу атамага изоҳ бериш жараёнида тиббиётга дахлдор талай маълумотларни ҳам бериб ўтганки, бу асарнинг кўпқирралигини таъминлаган.

Муаллиф 2000 йиллик даврда яшаб ўтган табиблару ҳакимлар ва доришунос олимлар, табиатшунослардан 250 нафарининг асарларидан фойдаланган. Ўрни келганда, мақоллар, шеърий парчалардан ҳам мисоллар келтириб, атамаларнинг маъно қирраларини ёритишга эришган. Доривор моддаларни изоҳлар экан, уларнинг шифобахшлик хусусиятларини ҳам очиб беришга интилган: «Ҳаворанг гулли айиқтовон ўсимлиги бавосирга даво бўлади, қизил гуллилари эса бавосирни кучайтиради... Бўтакўзнинг дамламаси яра-чақаларга малҳам бўлади. Лекин ҳакимлар бўтакўзнинг мижозини совуқ ва ҳўлга тенглаштиришади. У ҳолда яраларга малҳам эмас, тинчлантирадиган воситадир. Қубийун тоши ўткир таъмли ҳидга эга бўлиб, у йирингни тортиб олади...»

Беруний ва ундан олдинги давр тиббий атамалари шу доривор олинадиган маҳсулот номига, касаллик номига ва дорининг хусусиятларига нисбатан ифодаланган. Бу хизматлар ўтмиш табибларимиз ва табобатга оид фаннинг халқчиллигини ва амалиётда қўллашнинг қулайлигини таъминлайди. «Сайдана»да бу атамаларнинг бир неча тиллардаги муқобиллари ва синонимлари берилиши табобат илмини умумжаҳон аҳамиятига молик қилган. Улуғ аллома Абу Райҳон Берунийнинг буюк тарихий хизмати ҳам ана шунда.

 

Муҳаррама ПИРМАТОВА




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар