Беш асрки аримаган навоийнинг ташвиши
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
БатафсилЁшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради.
«Донаси 500 сўмдан», деб жавоб берди кампир.
«2500 сўмга олтита тухум берасизми», салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда гапирди аёл ва қўшимча қилди: «Бўлмаса, кетаман-да, ана бошқа жойдан ҳам олавераман...»
Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: «Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани», деб тухумларни пакетга солиб берди.
Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб, нарироқда турган янгигина машинасига ўтириб жўнади.
Бугун ўша аёл дугонаси билан ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, «қайтими керакмас», дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди.
Бу воқеа ресторан хўжайинига арзимаган фойда келтирган бўлса-да, тухум сотаётган кампирга катта зарар эди.
Нега биз кучимизни ожизлардан нарса сотиб олаётганда кўрсатамиз? Нима учун бизнинг сахийлигимизга муҳтож бўлмаган одамларга хайр қилгимиз келиб қолади? Нега тўй-ҳашам, маъракаларда ўзига тўқ одамларга бошқа жой, бошқача дастурхон тузалади-ю, оддий халқнинг ўрни бошқа бўлади?..
Илгари қаердадир ўқигандим:
«Менинг отам муҳтож одамлар сотаётган нарсани керак бўлмаса ҳам айтилганидан ортиқ нархда сотиб оларди. Мен ундан бунинг сабабини сўрасам: «Мана шу ҳақиқий олижаноблик», деб жавоб берганди.
Ёқуб Умар таржимаси.
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
Батафсил«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил