Иқлим      Бош саҳифа

«Алвидо, NPK»

Бугун инсоният глобал иқлим ўзгаришлари шароитида яшаяпти. Табиат кескин ўзгармоқда, уни башорат қилиш мураккаб­лашмоқда. Айниқса, тупроқ-иқлим хусусиятларининг кескин ўзгараётгани инсониятни мураккаб аҳволга солмоқда.

«Алвидо,  NPK»

Қишлоқ хўжалигида тупроқ-иқлим омили жуда муҳим. Айнан мана шу жиҳат қорнимиз тўқ бўладими, йўқми, белгилаб беради. Сабаби, ўсимлик тупроқдан озиқланади, унинг ўсиши иқлимга боғлиқ. Демак, қишлоқ хўжалиги ҳам бунга мос равишда ташкил этилиши давр талаби, шароит мажбурияти. Агар мослаша олмаса, барқарор қишлоқ хўжалигига путур етади, озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдид остида қолади, энг ёмони – очарчилик! Буни эса ҳатто тасаввур қилишга ҳам қўрқасан киши.

Глобал иқлим шароитлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай аксланмоқда? Сув танқислиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айрим экин турлари учун вегетация даври ноқулайлашмоқда. Тупроқда микробиота мувозанати бузилган – турли касалликлар авж олган...

Мақоламиз сарлавҳасига чиқарилган «Алвидо, NPK»нинг масалага қандай боғлиқлиги бор, деган савол туғилиши табиий.

Қишлоқ хўжалигидагилар «NPK»нинг нима эканлигини яхши билишади: азот (N), фосфор (P) ва калий (К) минерал ўғитларининг умумий номи. Айнан шу уч модда ўсимликнинг асосий озуқаси ҳисобланади.

Ҳар қандай минерал ўғит ўсимликка ўзлашиши учун, аввало, сув керак. Минерал ўғит сувда эриб эритма ҳолида ўсимликка ўзлашади. Сув бўлмаса-чи? Эримайди. Демак, ўсимлик озиқлана олмайди.

Сув танқис. Экинни неча марта суғоряпти ҳозир деҳқонларимиз? Ўртача, бир марта! Омади келганлар, икки марта. Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида, ҳатто, суғормай пахта етиштираётганлар ҳам бор.

Сув танқис экан, демак, минерал ўғитларнинг ўзлашиши ҳам қийин эканда, деган савол туғилади. Худди шундай! Сув йўқ – минерал ўғитнинг ўзлашиши самараси нолга тенг. Туп­роққа солинганича қолаверади.

Ўзлашмаган минерал ўғитлар эса тупроқ шўрланишини келтириб чиқаради. Биз, билибми, билмайми, ке­йинги вақтларда сунъий шўрланишни ҳам юзага келтирдик. Битта сабаби, юқорида ёзилган сув танқислиги омили. Иккинчиси – гектарига солинаётган минерал ўғит меъёри. Бугунги кунга келиб ҳар гектар учун ўрта 1-1,5 тонна минерал ўғит солиняпти. Шунча минерал ўғит – туз (минерал ўғитлар ҳам туз, эсдан чиқарманг!) қаёққа кетяпти? Ҳеч қаёққа кетаётгани йўқ. Тупроқда тонна-тонна йиғилиб боряпти. Оддий арифметика, ҳисоблаб кўринг. Шунча меъёр сақлаб қолинса, 10 йилда ҳар гектар ерда ўртача 10-15 тонна минерал ўғит йиғилишга улгуради. Назарий жиҳатдан-да!

Демак, бир кун келиб илмий исботлар ва хулосалар онгимиздаги догмалардан устун келганда биринчи айтар сўзимиз: «Алвидо, NPK» бўлиши табиийми? Табиий!

Ўзи, бу гапни бугуноқ айтишимиз керак, лекин ҳозирги шароитда ҳам тонналаб минерал ўғит солмаса кўнгли жойига тушмайдиган «мутахассис» раҳбарлар бор экан, бу нарса ширин орзулар бўлиб қолаверади.

«NPK» керак эмас эканда, деган янг­лиш хулоса келиб чиқмаслиги керак. Суғоришга сув муаммо, лекин ўсимликка озуқа етказиш керак. Бунинг йўли бор. Озуқани суспензия орқали бериш. Яхшиямки қишлоқ хўжалигимизда суспензиялардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Энди, «NPK» меъёрини суспензия қилиб бериш тажрибасини йўлга қўйиш лозим. Ҳам тежамкор, ҳам самарали, ҳам арзон. Бир тонна минерал ўғитни тупроққа солмайсиз, ўртача 150-200 килосини сувда эритиб баргидан озиқлантирасиз...

Биз замонавий таҳдидлар, хавф-хатарлар билан бирга қадам ташлашимиз керак. Орқада қолишга ҳақимиз йўқ. Ҳозирку, экинни бир-икки марта суғоришга улгуриб, деҳқончилик қилиб турибмиз, эртагачи? Очлик энг ёмон инстинкт, унинг қаршисида ҳеч қандай инсоний куч тўсиқ бўла олмайди.

Демак, ҳаракатни бугундан бошлашимиз керак. Ҳеч бўлмаса, тасаввурларимизда. «Алвидо, NPK» эмас, алвидо, деҳқончилик дейишдан Худо асрасин.

 

Бахтиёр РАСУЛОВ,

ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар

экспериментал  биологияси

институти катта илмий ходими,

биология фанлари доктори.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔89

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар