Табиат      Бош саҳифа

Спорт – озодалик –соғлом ҳаёт Текин фитнес ва савобли ишга тайёрмисиз?

Сиз агар хорижий давлатларга тез-тез бориб турсангиз, шаҳарда одамларнинг қўлларида катта халталар билан югуриб, биратўла чиқинди йиғиб кетаётганини кўрган бўлишингиз керак. Булар плоггерлар. Улар спортни тозалаш билан бирлаштириб, ҳам ўз соғликлари учун, ҳам теварак атроф «саломатлиги» учун  курашишади.

Спорт – озодалик –соғлом ҳаёт  Текин фитнес ва савобли ишга тайёрмисиз?

Шундай қилиб сиз плоггинг билан шуғулланар экансиз, нафақат ҳеч қандай спорт залларига бормасдан, маблағ сарфламасдан чиройли қоматга эришишингиз, ўз навбатида экологик муаммоларга қарши курашдек хайр­ли ишга амалий ҳисса қўшасиз.

Ортимизда қолаётган «из»лар

Куни кеча Паркент туманининг халқ тилида Красногорск деб аталувчи баҳор чоғи чексиз гўзаллашадиган ҳудудида ана шундай плоггинг мусобақаси бўлиб ўтгани мамлакатимизда она табиатни асраш масаласи тобора кенг қулоч ёзаётганининг яна бир ифодаси бўлди. Бу хайрли акция бир гуруҳ экофаоллар ҳамда ekolog.uz сайти, ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети талабалари иштирокида, шунингдек, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Биласизми, нима учун шаҳардан узоқда, тоғли, ям-­яшил ҳудудда ўтказилди бу акция?

Шу кунларда баҳорнинг тароватидан баҳраманд бўлишни хоҳлаган одам борки, табиат қўйнига ошиқмоқда. Айниқса оилавий ёки дўстлар ҳамроҳлигида Паркентнинг хушманзара бу масканига бораётганлар сафи ҳар йилгидан-да анча кўп. Бориб табиат қўйнида боладек эркаланиб, чиройли расмларга тушиб, рутубатли қиш кунларида толиққан вужудимиз, руҳиятимизни куч-қувватга тўлдириб, аниқроғи «зарядлаб» қайтяпмиз. Аммо шу гўзалликларга бизни ошно этган табиатни ҳурмат қилмай, ортимиздан хунук, ачинарли бўлган қанча «из» қолаётганига ҳар доим ҳам эътибор бермаймиз.

Плоггингни натижалари – йиғилган қоп-қоп чиқиндилар, афсуски, ана шу «из»лардир.

Акция давомида яна бир бор амин бўлдик, кўпчилик шаҳардан бу ерга ҳордиқ чиқариш, гўзалликдан баҳра олишга келадию, бироқ ўзидан кейин чиқиндию, ахлатини шу ерда «унутиб» қолдиради. Қоп-қоп чиқиндилар орасида болалар пайпоғию, крем қутиси, қурилиш чиқиндиларию, пластик баклажкалар ҳам бор. Елим пакетларни-ку айтмаса ҳам бўлади.

Плоггинг мусобақасида иштирок этган талабалару журналистлар, ташкилотчилар ана шундай чиқиндилардан қоп-қоп йиғишди.

Плоггинг нима?

Плоггинг иккита замонавий йўналишни ўзида бирлаштирган ажойиб спорт тури: соғлом турмуш тарзи ва атроф муҳитга ғамхўрлик. Ҳаракат 2016 йилда Швецияда пайдо бўлган, унга экофаол Эрик Алс­трём асос солган. Бу ном «jogging» (шведча «жоггинг») ва «plocka upp» (шведча териш) сўзларидан келиб чиққан. Плоггинг одатдаги югуришдан фарқ қилади, чунки сиз ўзингиз билан халта олиб, югурганча йўлингизда учраган барча чиқиндиларни йиғиб боришингиз керак.

Чиқиндиларни йиғиш учун сиз доимо чўккалашингиз ва кўп маротаба эгилиб туришингиз керак бўлади. Бундан ташқари, йўл-йўлакай қўлингиздаги чиқинди тўла халта ҳам оғирлашиб бораверади. Ушбу турдаги машғулотлар оғир юк билан югуриш деб аталади: уни бажариш пайтида эса тананинг барча мушаклари иштирок этади. Бу эса тананинг барча аъзоларида қон айланишини яхшилайди, вужуд кислород билан яхшироқ таъминлана бошлайди, бунинг натижасида эса ортиқча вазнни йўқотиш осонлашади. Чунки организмга қанча кўп кислород кириб борса, ортиқча ёғлар шунчалик кўп сарф қилинишни бошлайди.

Бизда плоггинг қанчалар оммалашган? Афсуски ушбу эко-спорт тури юртимизда ҳали унчалик машҳур эмас. Аммо яқин-яқиндан бошлаб экофаоллар, жумладан экожурналист Наргис Қосимова ва бир қанча экология учун масъул бўлган ташкилотлар ҳамкорлигида плоггинг мусобақалари ташкил қилинмоқда.

Бизда шундай таклиф бор...

Бугун экология масаласи дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Бу борадаги келиб чиқиши мумкин бўлган қийинчиликлар эса йилдан-йилга кўпайса кўпаядики асло камаймайди. Табиатни, атроф муҳит ҳолатини ҳозирги даражасида сақлаб қолишимиз ҳам улкан иш демакдир. Бунинг учун эса тарғиб қилишимиз керак бўлгани ўша биз кўп бор тилга олган экологик таълим ва тарбиядир. Экологик маданиятни шакллантиришда шу икки услуб ёрдам бера олади холос.

Агар ушбу маданият спорт билан омухта қилинса-чи? Яъни плоггинг бўйича йирик мусобақалар ташкил қилиш, челленжлар уюштириш мумкин. Бунда бир ўқ билан икки қуён урилади. Биринчиси, ортиқча вазндан қийналаётганларга яхши руҳлантириш бериш мумкин бўлади, иккинчиси эса атроф муҳит учун катта фойда келтирилади.

Бир зум тўхтанг. Қаерда бўлсангиз ҳам бир муддат тўхтаб атрофга назар ташланг. Қаранг, қанча чиқинди ичида яшаётганимизни. Баклажкалар, тамаки қолдиқлари, музқаймоқ қоғозлари, турли чеклар ва ҳоказолар.

 Агар ҳар куни тозалаб турилмаса сизу биз яшаётган бу жойлар қай аҳволга келиб қолади, бир ўйлаб кўринг. Озгина ёмғир «шир» этиши билан кўчаларимиздаги юзага келадиган сув тошқинларининг асосий сабабчилари ҳам чиқиндилар эканлигини балки ҳамма ҳам билмас. Лотокларда, ариқларда, умуман ҳаммаёқда чиқиндилар. Улардан қутулишнинг ягона чораси эса экологик маданият ва яна тарбия. Бу эса плоггинг каби акциялар, мусобақалар орқали кенг тарғиб этилиши мумкин. Бунинг учун тегишли мутасаддилар, экофаоллар ва албатта ёшлар, мактаблар, маҳаллалар ҳамкорлиги зарур. Чунки экологик ҳолат ёмонлашиб борар экан ҳеч қандай бахтли келажак ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Ҳа, эко-спорт турлари ва атроф муҳит учун фойда бўлган ҳар қандай челленжларга ҳар қанча маблағ ажратса арзийди. Балки вазирлигу ҳокимликлар раҳбарлари бундай челленжларни ўзлари бошлаб берар. Ишончимиз комилки, бундай усуллар экологик маданиятни шакл­лантиришда жудаям катта роль ўйнайди. Зеро қўл қилган ишини, кўз кўрган нарсасини, онг эса буларнинг барини эслаб қолади. Плоггинг каби спорт турларини оммалаштириш эса бизни айнан бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг энг оғриқли нуқталаридан бирига айланган чиқиндилар ва ортиқча вазн билан курашиш муаммосини ҳал қилишда йирик натижалар беради.

Қолаверса, шиддатли ахборот замонида эко-спорт турларини оммалаштириш учун ижтимоий тармоқлардан кўра яхшироқ ёрдамчи топилмайди. Умид қиламизки, фикрларимизни ўқиган ҳар бир мухлис, ҳар бир мутасадди ташкилот уйқудан уйғониб, шундай фойдали челленжлар ташкил қилиш ва мусобақалар уюштириш фикрини қатъий ўйлаб кўришади. Унутмайлик, Ватанни севиш унинг ҳар бир қаричини тоза, пок сақлаш, уни онани, фарзандни, уйни асрагандек асрашдан бошланади.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 29    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар