Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилСайёранинг аксарият минтақаларида бўлгани каби Ўзбекистон ҳудудида ҳам глобал исиш тенденцияси ошиб бормоқда. Бу ҳақида “Ўзгидромет” маълум қилди.
Қайд этилишча, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун сўнгги 7 йил энг илиқ бўлди. Энг илиқ йиллар қаторида биринчи ўринни 2016 ва 2021 йиллар эгаллайди.
Баҳор ва ёз ойларида аномал иссиқ даврларнинг такрорийлиги ҳамда жадаллиги ортиб бормоқда. Оролбўйи ҳудудлари ушбу ҳодисага кўпроқ мойил экани айтилади. Сўнгги 5 йил ичида ушбу ҳудудда деярли ҳар йили максимал ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланган.
Ҳаво ҳарорати 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони ортди. Чўл ҳудудларида, республика шимоли ва жанубида ғайритабиий иссиқ кунлар сони 25 дан 40 кунгача (меъёр 15-30 кун) бўлган.
Қуруқ даврларнинг давомийлиги ортмоқда, бу эса атмосфера қурғоқчилиги ва сув тақчиллиги ошишига олиб келади. Сўнгги йилларда атмосфера қурғоқчилиги бўлган кунлар сони 50-80 кунни ташкил этиб, ўртача кўп йиллик қийматларда 30-70 кунни ташкил этмоқда.
Шторм шамоллар чангли ғуборлар ҳосил бўлиши ва уларни тарқалишига олиб келади. 2021 йил ноябрь ойининг бошида Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент ва Сирдарё вилоятларида биринчи марта аномал табиий ҳодиса - кўриш масофаси 100-200 метргача ёмонлашишида чанг-қум бўронлари кузатилди.
“Ўзгидромет”га кўра, республика ҳудудидаги тоғ ва тоғолди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналар ҳисобланади. Сўнги 10 йилда республика бўйлаб 657 та (2018 йил – 75 та, 2019 йил – 132 та, 2020 йил – 119 та, 2021 йил – 134 та; жорий йилда – 70 дан зиёд) сел ва сув тошқинлари кузатилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, республика ҳудудининг 12 фоизида 29 та асосий сел келиш ҳавзаси мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудлар асосан Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган.
Селларнинг келиб чиқиши асосий сабаби кучли жала ёмғирлари (дўл) бўлиб, натижада дарё ва сойларда сув сатҳининг кўтарилиши, сувнинг ўзандан тошиб чиқиши оқибатида ҳудудларда сув босиш ҳолатлари интенсивлиги ортмоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 20 апрель куни Жиззах вилояти Фориш тумани кузатилган ёғингарчиликлар натижасида “Эгизбулоқ” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқарони сел оқизиб кетиши натижасида ҳалок бўлган, 4 та хонадонни сув босган, 10 та хонадон жиддий талафот кўрган. 10 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида бўлиб ўтган кучли ёғингарчиликлар ва дўл оқибатида Тўпаланг дарёсидан сел келиб, 2 нафар фуқарони оқизиб кетган.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил