Табиат      Бош саҳифа

Озода ва пок масканга меҳмон келади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти 2020 йилда Ўзбекистоннинг кўҳна ва боқий шаҳри –

Озода ва пок масканга  меҳмон келади

Бухорои шарифни Ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилган эди.

Курраи заминда шаҳарлар жуда кўп. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўз халқи учун азиз ва мўътабар. Аммо ер юзида шариф шаҳарлар саноқли. Ана шундай шарифлик мақомига эга бўлган, «Илм маскани», «Зебу зийнат шаҳри», «Фахрли шаҳар», «Очиқ шаҳар», деган маъноларни англатувчи Бухорои шариф яккаю ягонадир.

Бугунги кунда Бухоро шаҳрида салкам 300 минг аҳоли яшайди, биргина 2021 йилда 2,3 млн. сайёҳ шаҳарга ташриф буюрган. Шу сабабли Бухоро шаҳрини ободонлаштириш, санитария ҳолатини назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади. 2022 йил 28-29 апрель кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари иштирокида «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Бухоро вилояти мисолида ўрганилди.

Бухоро вилоятида аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатишга ихтисослашган учта корхонанинг мавжудлиги, фаолиятининг қанчалик самарали экани таҳлил қилинди. «Аҳолитранс» МЧЖ, «Махсусавтохўжалик» МЧЖ ҳамда Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг фаолияти кўриб чиқилди.

Санитар тозалаш корхоналари фаолиятида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда, соҳада йўл қўйилган камчиликлар ва вужудга келган муаммолар ҳам борлиги аниқланди. Ўрганиш якунлари бўйича қўмитанинг сайёр йиғилиши май ойи охирида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди.

Чиқиндилар муаммоси бугун дунё аҳолисининг энг оғриқли нуқталаридан бири эканлигини ҳисобга олсак, Бухорода ҳам бу борада ечимини кутаётган масалалар кўп. Аммо масаланинг энг асосий ечими юртдошларимизда экологик ва чиқинди саралаш маданиятини ўстиришдир. Тасаввур қилинг, сиз уйингиз­ни саранжом-саришта тутасиз. Аниқки бирор меҳмон келиб унга чиқинди улоқтириб кетишга ҳадди сиғмайди. Энди буни катта миқёсда оладиган бўлсак, туризм марказларидан бири бўлган қадимий Бухорои шарифни ҳам қанчалик озода, пок сақласак, четдан келиб уни ҳеч ким ифлос қилиб кетолмайди. Демак ҳаммаси ўзимиздан, оиламиздан, қолаверса, қалбимиздан бошланмоғи керак.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар