Саломатлик      Бош саҳифа

Айрим дарахтлар аллергия келтириб чиқариши ростми?

Бу хасталикдан қутулиш йўллари

Охирги йилларда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекади. Айниқса, болакайларда бу касаллик оғир асоратларга олиб келмоқда. Аллергиянинг энг кўп тарқалган шакли – бу мавсумий аллергия, яъни поллиноздир.

Айрим дарахтлар аллергия келтириб  чиқариши ростми?

Бу касаллик ўсимликлар гул чангининг инсон организмига таъсири натижасида ривожланиб намоён бўлади. Асосан бу турдаги касаллик баҳор мавсуми, яъни ўсимликларнинг гуллаш даврига тўғри келади. Бир метр квадрат ҳаво таркибида 600-800 тагача поллинозни келтириб чиқарадиган чанглар мавжуд.

Аллергия хасталиги ёш танламайди, барча ёшдаги кишилар бунга осонгина чалиниши кузатилади. Поллиноз касаллигини юз фоиз, деб олсак, шундан 85 фоизи баҳор фаслига тўғри келади. Олимларнинг маълумотларига кўра, инсонларда поллиноз касаллиги оқибатида аллергик ринет, бронхит, астма кабилар келиб чиқади.

Поллинознинг дастлабки белгилари сифатида йўтал, кўз, томоқ, қулоқ, буруннинг қичиши, кўздан ёш оқиши кузатилади. Бунинг натижасида эса инсоннинг нафас олиши бироз оғирроқ кечиб, бронхиал астмани юзага келтириши ҳам мумкин.

– Аллергия касалликлари асосан уч турга бўлинади. Булар: ўсимлик гул чанглари; озиқ-овқат маҳсулотлари (айниқса, цитрус мевалар); маиший кир ювиш воситаларидир, – дейди Самарқанд давлат университети биология факультети докторанти Замира Жумаева. – Инсон поллиноздан сақланиши учун гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши лозим. Яъни, вазиятдан келиб чиқиб ҳимояланиш усулларини ишлаб чиқиши даркор. Масалан, ўсимлик чангларидан ҳимояланишнинг энг самарали ва ишончли воситаси бир марталик юз ниқобларини тақиш, мавсум пайтида бир кунда камида 5 мартагача қўл ва юзларини ювиш ҳисобланади. Уй ҳайвонлари бўлган хонадонларда эса ҳовлини тез-тез намлатиб туриш ва чанг кўтарилмаслиги чораларини кўриш лозим.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ўсимлик гуллаши даврида (март-апрель ойлари) салқин жойларга, яъни тоғ олди ҳудудларда тез-тез дам олишга бориш поллинознинг енгил ўтишига ёрдам беради.

Аллергик касалликларни Ўзбекистон шароитида кўп учрайдиган қайин, чинор, терак, тол, гилос, заранг, калина, бузина, фарзиция, магония, гибискус каби дарахт ва буталардаги гул чанглари келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Хонадонларда ўстириладиган манзарали ўсимликларни тез-тез сув пуркаб ювиб туриш керак. Қолаверса, кўпчиликнинг хонадонида мавжуд бўлган герань гули ҳам поллинознинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Тадқиқотлар натижасида ҳар бир ўсимликларнинг гуллаш биологияси, яъни қайси фаслда гуллаш давомийлиги, қонуниятлари ўрганилиб, ўсимликларнинг касаллик тарқалиш харитаси тузиб чиқилди. Агар бу харита юртимиз бўйлаб жорий қилинса, бемалол аллергия деб аталмиш қайсар касалликни жиловлаш имконини беради.

 

СамДУ Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар