Саломатлик      Бош саҳифа

Шифобахш дарахтлар ёхуд сеҳрли флора

Василий Шукшиннинг «Қизил бодрезак» («Калина красная») номли машҳур кинофильмида бош қаҳрамоннинг одамлардан кўп ёмонлик кўриб, улардан кўнгли қолган ҳолати, унда қаҳрамон дарахтни қучиб нола қилган таъсирли сюжет бор…

Шифобахш дарахтлар  ёхуд сеҳрли флора

Ҳозирда илм-фан ҳам дарахтларнинг кишига ижобий ёки салбий таъсир ўтказувчи хислатларини тасдиқламоқда.

Масалан, қайин дарахти аёлларнинг кўпгина дардларини олади. Эман, балут каби азамат дарахтлар эса одамнинг юрак фао­лиятини яхшилар экан. Арча эса тинка-мадори қуриган, ҳорғинликда бўлган одамга малҳам беради, шунингдек, бу дарахтнинг одамни тинчлантирувчи яна бир ажойиб ҳислати ҳам борки, бу инсониятни ҳали-ҳамон лол қолдириб келмоқда.

Тоғ кўрки. Халқимиз барча дарахтлар каби арча дарахтига кўп меҳр қўяди. У тоғ кўрки. Ривоят қилишларича, ҳаёт эликсири, яъни тириклик сувини яратган Луқмони Ҳаким, уни ичишга кўнгли бўлмай, идишдаги сувни ёш арча тагига тўккан эмиш. Арча дарахтининг узоқ яшаши ва доим ям-яшил бўлиб туришига сабаб ана шунда эмиш. Ҳозир ҳам ер юзида икки минг ёшга кирган арчалар учрайди.

Ҳаво фабрикаси. Ўзининг ҳайбати, ажойиб мевасининг хуштаъми ва тўйимлилиги билан алоҳида ажралиб турадиган дарахт – бу ёнғоқдир. Ёнғоқни олимлар «келажакнинг нони» деб аташган. Ёнғоқ ўзининг тўйимлилиги жиҳатидан нондан уч марта, сутдан ўн марта, олмадан ўттиз марта устун туради. Халқ орасида ёнғоқ – луқмон дарахти деган хикмат бор. Халқ табобатида ёнғоқ меваси ва баргидан тайёрланган дори-дармонлардан кенг фойдаланилган. Шунингдек уни «ҳаво фабрикаси» деб ҳам айтишади.

Бобо чинор. Чинор – умрибоқий дарахт. У минг йиллаб умр кўради. Минг йилдан буён ҳалигача яшнаб турган чинорларга одамлар алоҳида эҳтиром кўрсатиб, «Бобо чинор» дейди. Одатда чинор таги манзилгоҳ жой бўлган. Сайробдаги «Чинори калон»да бир вақтлар шўро идораси жойлашган, саводсизликни тугатиш мактаби бўлган. Ҳозир юртимизда қадимий чинорлар ёнида санаторийлар барпо этилган.

Биласизми, табобат олами сир-синоатларга бой. Ўсимликлару дарахтлар ҳам меҳрни ҳис қилишади. Агар сиз ўз мижозингизга тўғри келадиган дарахтни танлай олсангиз, у сизни бир қатор хасталиклардан муҳофаза этиб, малҳам бўлади.

Ҳар бир кишининг бурж белгисига маълум қувват кучига эга бўлган дарахт намунаси тўғри келади. Жумладан, «тоғ эчкиси»га қарағай, «далв», «қовға»га анжир, «балиқ»қа қайрағоч, бижун, «қўй»га олхўри, бузоқ буржига мирт, «эгизаклар»га дафна, дахмушт, «қисқичбақа»га тол, «арслон»га эман, балут каби дарахт ёғочлари тавсия этилар экан.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар