Иқлим      Бош саҳифа

Кўчатларнинг кейинги ҳаёти учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз

ёхуд бир қўл бунёд этганини бошқаси барбод қилмаслиги зарур

Кўчатларнинг  кейинги ҳаёти  учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз

«Яшил макон», «Яшил йиллик» каби умумиллий лойиҳалар доирасида юртимизнинг қанчадан-қанча масканлари ободлашиб, қаровсиз ерлари боққа айлантирилмоқда. Ёшу қарини бирлаштирган бу ташаб­бус ортидан миллионлаб дарахт кўчатлари ерга қадалиб, амал олиб ҳам улгурди. Эндиги вазифа уларнинг нобуд бўлмаслиги учун доимий парваришига масъулиятни унутмасликдир.   

Давлатимиз раҳбари экилган кўчатлар қаровсиз қолмасин дея мониторингни шакллантиришдек муҳим вазифаларни айтиб ўтганлари бежиз эмас. Боиси, бугунга қадар экилган ниҳолларнинг барчаси ҳам яшаб кета олмаслиги тайин. Уларни суғориш, зиён етмаслигини назорат қилиш эса экилган эмас, амал олганига қараб ишимизга баҳо беришни тақазо этади.

Дарҳақиқат, кунлар исиши билан кўчатларни ўз вақтида суғориш, турли мавсумий касалликларга чалинишининг олдини олиш ва керакли ўғит ҳамда дори воситаларидан фойдаланиб, уларнинг ҳимоясини таъминлаш лозим. Қолаверса, айрим беписанд инсонлар томонидан халқ меҳнати, машаққати, катта маблағлар асосида экилган ниҳолларга зиён етказиш ҳолатларига йўл қўймаслик зарур.

Афсуски, бу борада камчиликлар учрамоқда. Жумладан, Юнусобод тумани 10-мавзеси 1-уй орқа томонига экилган павловния дарахти вояга етмаган бола томонидан синдириб кетилгани экологик тарбия масаласида ҳамон оқсаётганимиздан далолат. Табиатни асраш ўзимизни, келажагимизни асраш билан баробарлигини фарзандларимизга сингдирмас, бундай ишлардан уларни қайтармас эканмиз, қандай қилиб экооламни ҳимоя қиламиз? Қандай қилиб дарахт экдик, дея мағрур турамиз?

Бир қўлимизда экиб, бошқасида суғуриб олсак, яшил масканларимиз ортиб, экологик муаммолар ечим топиб қолмайди. Аниқланган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Юнусобод туман бўлими инспекцияси томонидан ўрганиш давом этмоқда. Яқин фурсатлар ичида қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.

Хўш, болага жазо берилиши билан уни тўғри йўлга солиб бўладими? Аслида бунга бола эмас, унинг тарбиясига бефарқ бўлаётган ота-онаси, қўни-қўшниси, маҳалла аҳли ҳам бирдек масъул. Шундай экан, болани жазолаш ўрнига унинг қўлидан тутиб, ўша павловния ўрнига бошқа бир кўчат экишга ундаш, биргаликда кўчат экиб, унинг парваришини шу болага топшириш тўғри бўлади, назаримизда. Бу жаримадан кўра кўпроқ фойда келтириб, келгусида боланинг ўзи меҳнат қилаётган шу ниҳоллар тақдирига бефарқ бўлмасликка ундаса, ажабмас.

Биз юқорида биргина ҳолатни мисол келтириш билан чекландик. Аммо юртимизнинг бошқа ҳудудларида халқнинг умиди бўлган умуммиллий лойиҳа доирасидаги ишларга бепарво ва лоқайдлик билан қараётганлар ҳам йўқ эмас. Ўзбекистон Экологик партияси эртанги янада фаровон кунларимиз учун шу бугун ҳамиша огоҳ, ҳушёр ва сергак бўлишга чақиради. Зеро, келажак тақдиримизга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.    

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар