Юртимизда давом этиб келаётган «Долзарб қирқ кунлик» бугун янада кенг ёйилмоқда. Ўтган йили «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ҳар бир қишлоқ-маҳаллага кириб борган бўлса, бу йил хонадонлар ҳам қамраб олинмоқда.
Айниқса, бу жараёнда таълим муассасалари ҳудудини обод қилиш, яшилликка буркашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бундай эзгу амални мактабгача таълим муассасасидан бошлаш жажжи қалбларда табиатга, дарахтларга, борлиққа меҳр уйғотади.
Шу боис Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 106-давлат мактабгача таълим ташкилотида яшил олам инсон саломатлигини сақлашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканини англаган ҳолда, мактабгача таълим даргоҳини кўкаламзорлаштиришга бел боғланди. Тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда муассаса ходимлари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбир ота-оналар томонидан илиқ кутиб олинди, фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатилди. Оталар қўлида белкурак билан ер ҳозирлади, оналар фарзанди билан тайёрланган ўраларга ниҳол қадашди. Болалар катталар билан бирга кафтида кўчат остига тупроқ ташлашди. Сўнг махсус идишлардан сув қуйиб, ўз эккан ниҳолларига исми ёзилган тасмаларни боғлашди.
Тадбир доирасида боғча кўркига кўрк қўшиб, кўпроқ тоза ҳаво ишлаб чиқарадиган арча сингари манзарали, болалар ёқтирадиган мевали дарахт кўчатлари экилди.
Жараён давомида болаларга дарахтларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, аҳамияти ҳақида маълумот бериди. Уларни қандай парваришлаш, меҳр бериш ўргатилди. Эндиликда ҳар бир бола ўзи эккан ниҳолни ўзи суғориб, парвариш қиладиган, ўсиб-унишини кузатадиган бўлди. Энди бу болажонларнинг ўз ниҳоллари бор.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил