Иқлим      Бош саҳифа

Унумдорликни ошириш учун ерга заҳар эмас, озиқ бериш зарур

Ердан унумли ҳосил олиш учун унга етарлича ишлов бериш, агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда ўғитлаш талаб этилади.

Унумдорликни ошириш учун  ерга заҳар эмас, озиқ бериш зарур

Бугунги кунда мўл ҳосил илинжида ерни кимёвий ўғитлар билан тўйинтириш авж оляпти. Сунъий кимёвий ўғитларни тупроқ, сув, ҳаво ва инсон омилига етказаётган зарарли таъсири кўпинча мулоҳаза қилинмайди. Аммо муттасил ва кучли заҳарланиш ҳосил самарадорлигини ошириш ўрнига тупроқни яроқсиз ҳолга келтириб қўйиши ҳам мумкин. 

Шунинг учун ҳозирда соҳа мутахассислари туп­роқни имкон қадар табиий озуқалар билан туйинтиришни тавсия қилишмоқда. Яшил иқтисодиётни барпо этишда бу усул анча фойдали ва безиён бўлиши таъкидланяпти. Шуларни инобатга олган ҳолда, Бахтиёр Мухаммадиевнинг «Ширкат ва фермер хўжаликларида органик ҳамда минерал ўғитлардан фойдаланиш» хусусидаги тавсияларини ҳавола этамиз. 

Тупроқ унумдорлигини тиклашда, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда, айниқса, маҳсулот сифатини яхшилашда органик ўғитлардан кенг фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Органик ўғитлар таркибида ўсимлик учун зарур бўлган барча микроэлементлар мавжуд. Хўжалик ва канализация чиқитларидан тайёрланган гўнг ва компостлар, шунингдек, лигнин, ғўзапоя, ғўзапўчоқ ва оралиқ экинлар органик ўғитларнинг асосини ташкил этади.

Минерал ўғитларнинг самарадорлигини ва тупроқнинг унумдорлигини оширишда ҳамда мўл ва сифатли ҳосил олишда органик ўғитларнинг ўрни беқиёсдир.

Органик ўғитларга гўнг, жижа, торф, парранда қийи, нажас, турли хил компостлар ва кўкат ўғитлар киради. Органик ўғитлар таркибида азот, фосфор, калий, кальций ва ўсимликларнинг озиқланиши учун зарур бўлган бошқа элементлар, шунингдек тупроқнинг хоссаларига ижобий таъсир этадиган органик моддалар бўлади.

Органик ўғитларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш технологияси ўғитлар таркибидаги озиқ моддаларни тўлиқ сақлаб қолиш ва уларни ўсимликларга сингадиган ҳолатда бўлишини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўғитлар таркибида бўладиган бегона ўсимликлар уруғларини тўлиқ нобуд қилишни таъминлаши керак. Каттиқ ҳолатдаги гўнг чорвачилик фермалари яқинидаги махсус гўнгхоналарда, улар бўлмаган жойларда далаларда уюмлар ҳолида сақланиши керак.

Ерга мазкур тарзда табиий ўғитлар билан ишлов бериш ҳосилдорликни бир неча баробар оширишга сабаб бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар