Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилҚонунчилигимизда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларни қийноққа солиш, азоб бериш, ўлимига ёки шикастланишига сабаб бўладиган ҳолатлар учун жазо чоралари белгиланган.
Шунга қарамасдан сўнгги вақтларда айрим фуқароларимиз томонидан жониворга озор бериш, турли йўллар билан қийнаб, жабр етказиш ва ҳатто ўлдириш каби ҳолатлар содир этилмоқда.
Яқинда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ёш болалар билан ўйнаётган ит боласини номаълум шахс томонидан болаларнинг кўз ўнгида калтакланиб, қаттиқ жароҳат етказилгани ҳақидаги фото ва видеолавҳа тарқалди. Бу чинакам ваҳшийлик эмасми? Буни кўрган болалар қай ҳолатга тушиши мумкин? Улар нимадан ўрнак олсин? Бундай ҳолат фарзандларимиз психологиясига қандай таъсир қилиши мумкин?
Албатта кимлардир меҳр-шафқат уйғонади дер, аммо бу каби ҳолатни ўз кўзи билан кўрган болаларнинг онг ости оламида «шундай қилса бўларкан», деган тушунчалар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқмас. Бу келгусида зўравонлик, безорилик каби салбий иллатлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларга кескин чора кўрилмас экан ҳайвонларга зулм қилиш, болаларга ёмон таъсир кўрсатиш давом этаверади.
Шу боис жазо чораларини кучайтириш, қўлланиладиган жарималар миқдорини ошириш, шунингдек, ҳайвонларга қасддан зарар етказган шахсларни ва уларга кўрилган чораларни жамоатчиликка маълум қилиш зарур. Токи одамлар хоҳ у ёввойи бўлсин, хоҳ хонаки бўлсин, ҳайвонларга зарар етказиш таъқиқлангани ва бунга жавобгарлик белгиланганини тушуниб етсин.
Албатта, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан таълим муассасалари ҳамда бошқа жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳайвонот дунёси билан дўстона муносабатда бўлиш, уларни асраш, парваришлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш эса айни муддао бўлиб, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Улуғбек РАСУЛОВ,
Чилонзор туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил