Хориж хабарлари      Бош саҳифа

ЖССТ: Ҳавонинг ифлосланиши касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, бугун дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланиш даражаси меъёрий кўрсаткичдан юқори бўлган ҳаводан нафас олмоқда. Бу инсоният саломатлиги учун жиддий таҳдиддир.

ЖССТ:  Ҳавонинг ифлосланиши  касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда

«Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 7 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўляпти, – дейди ЖССТнинг иқлим ўзгариши, саломатлик ва атроф муҳит масалалари бўйича департаменти директори Мария Нейра. – Шунингдек, бу ҳолат кўплаб касалликларни авж олдирмоқда.

Масалан, атмосферадаги заҳарли моддалар ўпка орқали қон айланиш тизимига кириб, юрак-қон томир хасталик­ларини келтириб чиқариши мумкин. Қолаверса, олимлар фикрича, ҳавода азот диоксиди миқдори ошиши нафас йўлларида жиддий муаммолар, хусусан, бронхиал астмани юзага келтиради.

Шу боис, ЖССТ дунё мамлакатларини атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган самарали чоралар кўришга чақирди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар