Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Шаҳарликлар камроқ яшайдими?

Швейцариянинг Берн шаҳридаги Ижтимоий ва профилактика тиббиёт институти тадқиқотчиси Aна Виcедо-Кабрера бошчилигидаги халқаро тадқиқот гуруҳи «Иқлим ўзгариши ва саломатлик» мавзусидаги тадқиқотларида ўлим ва атроф муҳит омиллари – об-ҳаво ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқдилар.

Шаҳарликлар  камроқ яшайдими?

 

Унга кўра, шаҳарлар ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқорилиги боис унда яшовчиларнинг умри қиш­лоқдаги ҳаётга нисбатан анчайин қисқа бўлади.

Мутахассислар ўз изланишларида шаҳар осмонидаги озоннинг ўртача кунлик даражаси, ҳаводаги зарарли моддалар, ҳарорат, нисбий намлик ва кунлик ўлим каби параметрларни ҳисоблаб чиқишган. Умуман олганда, таҳлиллар 1985 йилдан 2015 йилгача бўлган вақт оралиғида 20 та мамлакатдан 406 та шаҳарни қамраб олган. Натижалар шуни кўрсатдики, дунё аҳолисининг қарийб 80 фоизи доимий равишда озон таъсирига дучор бўлмоқда, унинг ҳаводаги даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган максимал қийматдан ошиб кетди.

Бу кўрсаткич билан шаҳарларда ўлим анчайин кўпроқ, яъни 18 фоизга юқори эканлиги аён бўлди. Олимларнинг фикрига кўра, агар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига мувофиқ давлатлар шаҳарлардаги ҳаво сифатини янада қатъийлаштирадиган бўлса, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.

Бундан ташқари, ўлим даражаси ошиши билан ер ости даражасидаги озоннинг кўпайиши ўртасидаги боғлиқлик, ҳатто ЖССТ стандартидан паст бўлган озон концентрацияси учун ҳам қайд этилди, бу муаллифларнинг фикрига кўра ўрнатилган стандартларни кучайтириш ва шаҳар чиқиндиларига қаттиқ чекловларни жорий этиш зарурлигининг жиддий сигналидир.

 

 




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар