Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилХалқаро мақом олган 1 апрель – Халқаро қушлар куни дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Бу сана юртимиздаги табиатсеварларнинг ҳам эътибор марказидан четда эмас. Замин узра парвоз этиб, табиатдаги озуқа занжирида ўз вазифасини бажарадиган қушлар, ҳар фаслда ўлкамизда топилади.
Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан ортиқ тури фанга маълум. Улар яшаш жойига биноан бир нечта экологик гуруҳларга бўлинган. Ўрмон қушлари, чўл ва дашт қушлари, сув ҳавзаларида яшовчи қушлар, ботқоқ ва соҳил қушлари шулар жумласидандир. Улар йил фаслларига қараб учиб келувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ қушларга бўлинади.
Ҳимояга муҳтож самовий дўстлар
Баъзан боғбону деҳқонлар қушларнинг ҳосилга зарар келтиришидан шикоят қилишади. Шу ўринда савол туғилади, боғлару далаларга зарар келтирадиган қушларни нега асрашимиз керак? Аслида қушлар инсон ҳаёти ва табиатда хилма-хил вазифаларни бажаради. Борлиқ гўзаллигига ўзининг хуш овози ва чиройли парвози билан кўрк қўшади, ўсимликлар чангланишига, уруғи тарқалишига ёрдам беради. Шунингдек, зарарли ҳашаротлар ва кемирувчилар билан озиқланиб, уларни камайтиришга ёрдам беради.
Афсуски сўнгги 400 йил ичида қушларнинг тури кескин камайиб, айримлари буткул йўқолиб ҳам кетди.
Маълумотларга кўра, дунёда 200 дан ортиқ қуш турлари йўқ бўлиб кетди ва ҳозирда ҳар иккита қушдан биттаси йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.
Қушлар зарарли ҳашаротлар ва уларнинг личинкаларини йўқ қилишда инсоннинг биринчи ва энг ишончли ёрдамчилари ҳисобланишини ҳисобга олсак, қушларнинг қирилиши инсонлар учун жуда катта йўқотиш бўлиши, шубҳасиз. Масалан, биргина ҳашаротхўр қушларни ҳимоя қилиш орқали ўрмонлар ва боғларни зарарли ҳашаротлардан тозалайдиган табиий қуролга эга бўламиз. Қушларнинг йўқолиб кетиши эса боғда дарахтлар унишига ҳам, далада дон ўсишига ҳам жиддий қаршилик кўрсатади. Сабаби зарарли ҳашаротлар уларни еб битиради.
Қушларни ҳимоя қилиш, уларга ғамхўрлик қилиш учун биз уларнинг ҳаёти ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотни билишимиз керак. Бунинг учун, аввало табиат ҳақидаги китобларни кўпроқ ўқиш, борлиқни кузатиш лозим.
Қарға «эккан» ёнғоқлар
Болалигимизда куз келиши билан қарғалар келиб ёнғоқларни чўқий бошларди. Сўнг уларни далага олиб бориб кўмарди. Ўшанда қарғаларни ҳайдамоқчи бўлсам, бобом: «қарғалар ёнғоқнинг биз тера олмайдиган тепаларидан ризқини термоқда, уларга ҳам егулик керак. Қишлик ғамлаб, ерга кўмишади, аммо ҳамма захирасини ҳам топа олишмайди. Натижада ердан янги ёнғоқ ниҳоли униб чиқади», дер эдилар. Чиндан ҳам барча ҳосилни дарахтдан қоқиб ололмасдик. Қушларнинг саъй-ҳаракати билан эса далаларда ҳар баҳор ёнғоқ кўчатлари униб чиқар, уни бошқа жойга тартиб билан ўтқазардик.
Қушлар табиатда ана шундай вазифасини бажариб яшамоқда. Аммо инсон фаолияти, шаҳарлар ва саноат мажмуаларининг бунёд бўлиши, автомобиль ва темир йўлларнинг кўпайиши, қишлоқ хўжалигида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, экинларга пестицидлар сепилиши ва бошқа кўплаб омиллар қушларнинг қирилишига, яшаш муҳитининг қисқаришига, озуқасининг камайишига олиб келмоқда. Шу сабабли ҳам бу жонзотларни асраш бурчимиздир.
Биргаликда ҳимоя қиламиз
Қушларни ҳимоя қилишнинг энг оддий усули – улар учун сунъий уйчалар ясаш, дарахт шохларига илиб қўйиш. Вақти-вақти билан уяси яқинига озуқа ташлаб туришдир. Ўтроқ яшайдиган қушларни сунъий равишда озиқлантириб туриш уларнинг муқим яшаши учун катта аҳамиятга эга. Aйниқса, қаттиқ совуқ кунларида, ёғингарчилик вақтларида биз бераётган озуқа улар жон сақлаши учун катта ёрдам бўлади.
Бундан ташқари, ҳовуз ва кўлларда сув яқинидаги қушлар учун сунъий оролчаларни ташкил қилиш фойдалидир. Ёввойи ўрдаклар, ботқоқ қушлари уларга бажонидил жойлашади.
Aйтиш жоизки, бизнинг қанотли дўстларимиз ҳар қандай ёрдам ва кўмагимизга муҳтож. Шу боис фарзандларимизни қушларга тош отишдан, уларни ҳайдашдан қайтаришимиз, аксинча табиатга ва қушларга дўст қилиб тарбиялашимиз зарур.
Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан ҳам қушлар куни муносабати бир қатор тадбирлар ўтказилди. Шулардан бири Ғиждувон туманидаги 8-сонли давлат ихтисослаштирилган мактабида «Самовий дўстларимизни асраб-авайлайлик» мавзусида ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари томонидан қушларни асраб-авайлаш ҳақидаги чиқишлар қилинди, шеърлар, куй-қўшиқлар айтилди. Қушлар ҳақида маълумотлар берадиган жонли бурчак ташкил этилиб, томошабинларга ҳавола қилинди. Қушлар расмига бағишланган кўрик-танлов ўқувчиларни қушлар оламини билиш ва тасвирлашга янада кенгроқ ундади.
Малика ШУКРУЛЛОЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилоят кенгаши
бош мутахассиси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил