Саломатлик      Бош саҳифа

ОФИС ХОДИМИ СИНДРОМИ

Техниканинг шиддат билан ривожланиши иш унумдорлигини бир неча баробарга оширди. Шу билан бирга, жисмоний меҳнатни кескин қисқартирди ҳам.

ОФИС ХОДИМИ СИНДРОМИ

Жисмоний меҳнат қилувчи ишчилардан кўра офис ходимларининг кўпайиши янги касаллик — «офис ходими синдроми»га сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги ўн йилликда бу синдром ва унинг оқибатида пайдо бўлувчи суяк, томир, бўғим хасталиклари кескин кўпайган. Замоннинг олға ривожи эса келажакда бу хасталик фақат ва фақат оммалашишидан далолат бермоқда, холос.

7-8 соат давомида ҳаракатсиз ўтириш, нотўғри овқатланиш, кун тартиби ва уйқу меъёрининг бузилиши, ақлий ва руҳий зўриқиб ишлаш ўта мустаҳкам соғлиқни ҳам емира бошлайди. Синдром белгилари қуйидагича намоён бўлади: бош оғриғи, тушкун кайфият (ёки асабийлик), бел, елка, куракда оғриқ, кўриш қобилиятининг пасайиши, семириб кетиш, бавосил. Соҳа мутахассисларининг маълум қилишича, компьютер билан ишловчи ҳар олтинчи ходимда «компьютер сичқончаси» ёки «қуруқ кўзлар» синдроми кузатилар экан.

 

«Сичқонча» синдроми билан оғриган бемор компьютер сичқончасини ушлаши билан кафти ва бармоқ бўғимларида оғриқ сезади.

Кўзлар ўз-ўзини намлантириб туриш хусусиятига эга. Кўзнинг айнан шу қобилияти туфайли у қуриб қолмайди, чанг зарралари кирганда намланиш ортиб, кўз ичидаги ёт моддани чиқариб юборади. «Қуруқ кўзлар» синдромида эса кўзнинг табиий намланиш қобилияти пасаяди. Буни бемор кўзини тез-тез очиб-ёпишидан, кўзини каттароқ очишга ҳаракат қилишидан пайқаш мумкин.

Ёшлар учун янада хавфли

«Офис ходими синдроми» билан оғриган беморлар орасида ёшларнинг кўпайиши бутун дунё олимларини ташвишга солмоқда. Ёшлардаги офис синдроми белгилари янада хавфлироқ: оғриқ, руҳий босим ва «компьютер сичқончаси»дан ташқари, уларда умуртқа поғонасининг қийшайиши, нотекис қомат ҳам кузатилади. Хорижда ўтказилган тадқиқотлардан бирида маълум бўлдики, елкасидаги оғриқлардан шикоят қилиб келувчиларнинг 70 фоизи ёш ходимлар экан.

Хориж тажрибаси қандай?

Ғарб мутахассисларининг бу борадаги янги тадқиқотлари натижаси барчани ташвишга солиб қўйди: агар ходим меҳнат шароити, иш ҳақи, раҳбарият ва ҳамкасбларидан қониқмаса, «офис ходими синдроми» асорати бир неча баробарга ортар экан.

Европа мамлакатларида бу синдром 20 йилдан буён олимларнинг диққат-эътиборида. Германия мутахассислари 1980 йиллардаёқ офис ходимларини истеҳзо билан «офис тутқунлари» дея таърифлаганди.

«Офис ходими синдроми»дан азият чекувчиларнинг кўпайиши ишхоналарда ходимлар учун қулайликлар яратишга ундамоқда. Масалан, АҚШнинг 60 фоиз офис ходими ўзининг иш ўрнидан норози. Улар айнан ишхонадаги шароит сабаб депрессия, қувватсизлик, бош оғриғидан қийналаётганликларини таъкидлашмоқда. Бу салбий таъсирларнинг олдини олиш ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида янги касб пайдо бўлди. АҚШда 1970 йилларда оммалаша бошлаган дендролог ёки фитодизайнерларга дунёнинг барча компанияси эҳтиёж сезмоқда. Дендрологлар хоналар дизайнини қулайлаштиради, офис ичини кўкаламлаштириб, уни табиат қўйнига айлантиради. Бундай меҳнат шароити ходимлар соғлиғи ва меҳнат унумига ижобий таъсир этмоқда.

Офис синдромининг энг яхши давоси ҳар соатда 5-10 дақиқалик елка машқларини бажаришдир. Ҳозир мамлакатимизда ҳам офис ходимлари учун ишхона биносида жисмоний ўйинлар ўтказиш имконини берувчи хоналар ташкил этилмоқда. Иш куни орасидаги танаффусда қаҳва ва бир бўлак шоколад билан ошқозонни хурсанд қилгандан кўра, 10 дақиқа стол тенниси ўйнаб, мушакларга кўмаклашган фойдалироқ. Иш ўрнингизни, жиҳозларни бўйингизга мос жойлаштиринг. Стулнинг паст ёки баланд бўлиши умуртқани тўғри тутиб туришга халал беради. Ишдан кейин транспортда мудраб уйга қайтишдан ёмони йўқ. Ўзингизни тетикроқ ҳис қилиш учун, яхшиси, бир бекат пиёда юринг. Бу суяк ва мушакларни ҳаракатлантиради.

Мутахассис фикри:

— Умуртқа остеохондрози умуртқа поғонасининг сурункали касаллиги бўлиб, офис ходимлари орасида жуда кенг тарқалган, — дейди умумий амалиёт шифокори Ҳулкар НИЁЗОВА. — Баъзан бемор елкасида оғриқ сезади, аммо текширувларда бирор касаллик аломати сезилмайди. Рентген текширувида ҳам остеохондроз белгилари кўринмайди. Аммо беморни елкадаги оғриқ безовта қилишда давом этаверади. Бу «офис ходими синдроми»нинг яширин кўриниши бўлиб, асосан, узоқ муддат ҳаракатсиз ҳолатда ўтириб ишлашдан пайдо бўлади.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар