Табиат      Бош саҳифа

Ҳар бир экилган ниҳол, яратилган боғ ҳаёт қадрини англатиб, инсон умрини узайтиради

Яхши ният инсонни ҳамиша эзгу ишларга ундайди. Халқимиз эртасини ўйлаб уй қуради, ерга уруғ сочади, кўчат экади. Мана шундай ёруғ ният билан ҳаёт кечириш, фарзандларини шу руҳда тарбиялаш халқимиз турмуш тарзи, азалий қадриятларининг асл ўзагини ташкил этади.

Ҳар бир экилган ниҳол,  яратилган боғ  ҳаёт қадрини англатиб,  инсон умрини узайтиради

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб бошланган ва тобора кенг қулоч ёзаётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати элимизнинг шу эзгу қадриятлари янги ва замонавий руҳда қайта кўз очишида, Ўзбекистоннинг ҳар қарич ерини чинакамига яшилликка буркаш, тоза ва мусаффо ҳавога бой, соғлом ва қадри баланд инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантиришда улкан қадам бўлди.

Жорий йил 25 мартдан мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини самарали амалга ошириш учун «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. Бу шунчаки, номига ўтказиладиган бир тадбир ёки акция эмас. Бу – натижаси келгуси юз йилликларга татийдиган эзгу ҳаракат, Ўзбекистоннинг эртаси учун қайғуриб қилинаётган чин маънодаги хайрли ташаббус.

Жорий йил 2 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг мана бу сўзлари ҳаммамизнинг она табиатга муносабатимизни бутунлай ўзгартириш учун муносиб даъват бўлди:

«Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди.

Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас.

Биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутмасак, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз».

Дарҳақиқат, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, айниқса, дарахт экишга қаратилган умуммиллий лойиҳани амалга ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Айтиш жоизки, мамлакатимиз ва бутун дунёдаги вазият ҳам экологик муаммоларга мана шундай тизимли ва самарали ёндашувни тақозо этмоқда. Экологик масалаларга бу қадар катта аҳамият қаратилиб, мана шундай умуммиллий лойиҳа ўтказилиши эса Ўзбекистон тажрибасида шу пайтга қадар кузатилмаган. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистон шароитида шу пайтгача экология соҳасида амалга оширилган ишлардан ўринли хулоса чиқарган ҳолда, масаланинг барча тарафларини атрофлича инобатга олиб, келажакни кўзлаб ишлаб чиқилган ноёб тажриба сифатида ўз натижасини бериши шубҳасиз.

Мана шунинг учун ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси халқимизнинг айни дилидаги ҳаракатга айланди. Унга 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир юртдошимиз ўз ҳиссасини қўшиш, умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этишга ўзида масъулият туйди. Зеро, эртанги келажак бизнинг бугунги ҳаракатимизга боғлиқлигини ҳар биримиз тушуниб, англаб етишимиз керак.

Давлатимиз раҳбарининг «Ҳамманинг ҳам қўлидан иқтисод келмайди, ҳамманиям қўлидан инвестиция олиб келиш келмайди. Лекин экологик вазиятга, ўзимизнинг туманимиз, ўзимизнинг маҳалламизга эътибор берсак бўлади-ку. Олдин кўчатимиз ҳам йўқ эди, ҳозир кўчатимиз ҳам бор», деган сўзлари ҳар бир юртдошимизнинг юрак-юрагидан ўтган чақириқ бўлди.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланган эди. Бунда янгидан ташкил этиладиган яшил ҳудудларга масъуллар белгиланиши, бу ишларни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши, суғориш тармоқлари барпо этилиши муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, экиладиган кўчатларнинг ҳудудлар иқлим шароитини инобатга олиб танланиши масаласи ҳам мазкур лойиҳада ўз аксини топди.

Мисол учун, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўп йиллардан буён ўстириб келинаётган, аммо тур сифатида бироз камёблашиб қолган дарахт ва буталар селекцияси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир кўчат, аввало, экилаётган ҳудуднинг иқлим, тупроқ ва сув шароитига мувофиқлиги инобатга олинмоқда. Ота-боболаримиздан бизгача давом этиб келаётган мевали боғлар барпо этиш анъанаси диққатимиз марказида. Бу билан юртимизда етиштирилиб, довруғи дунёга таралган сархил мева навлари, улар билан боғлиқ селекция ва популяция ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Тут, гужум, тўронғил, саксовул, сарв, чинор каби манзарали, нашвати, анор, бодом, ўрик, ёнғоқ, хурмо, гилос сингари мевали дарахт ва буталар Ўзбекистон экотизими учун муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда, бундай кўчатларнинг тур ва навларини кўпайтириш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу борада бугун нафақат илмий-тадқиқот институтлари олимлари, балки оддий деҳқон-фермер хўжаликларидан тортиб, боғдорчилик билан шуғулланаётган хусусий ташкилотлар, тажрибали боғбонлар ҳам жонбозлик кўрсатаётгани қувонарли ҳолдир. Аслида азалдан халқимизда сақланиб келаётган бу каби ишлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси муносабати билан янада юқори поғонага кўтарилди.

Президентимиз фармони билан «Яшил макон» лойиҳасининг барча ташкилий-ҳуқуқий, молиявий масалалари ўз ечимини топди. Барча ҳудудларда экология соҳасида амалга ошириладиган энг йирик лойиҳанинг аниқ кўрсаткичлари, зарур йўналиш­лари белгилаб берилди. Экиладиган дарахтлар, уларга нисбатан қўйиладиган талаблар, дарахтларни суғориш тизими билан боғлиқ барча масалалар мана шу муҳим ҳужжатда ўз аксини топди.

Ҳар бир ҳудудда табиий-иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш, уларни экиш ва дарахтларни парваришлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. Бу семинарларда соҳанинг етакчи мутахассислари, тажрибали деҳқон ва боғбонлар, ўрмон хўжалиги, экология соҳаси вакиллари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш билан боғлиқ амалий ишлар илмий ёндашувлар асосида кўриб чиқилди.

Мана, эрта баҳордан халқимиз бирдамлик ва кўтаринки бир иштиёқ билан яна далаларга, йўл четларига, бир сўз билан айтганда, ҳар қарич бўш ерга турли дарахт кўчатларини экишга киришди. Баҳорнинг серёғин ва баракали бошлангани ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси учун катта имконият аслида. Экилган янги ниҳолларни сув билан таъминлаш масаласи озмунча ҳаракат талаб қилмаслиги ҳаммага маълум. Бунинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Яратганнинг заминимизга кўрсатаётган марҳамати билан йиллик ёғин миқдорининг меъёрида бўлиши тупроқ намлигини сақлашда жуда катта ёрдам беради. Айниқса, кўчатлар эндигина ўтқазилган баҳор ойларида ёғингарчиликнинг қадри жуда баланд эканини мутахассислар яхши билади.

Дунёда бир томчи сув жуда қимматбаҳо ресурс ҳисобланадиган ҳудудлар кам эмас. Шуларга қиёсан айтадиган бўлсак, биздаги шароит танлаган йўлимиз ва бошлаган ишларимизни амалга ошириш учун энг қулай эканига амин бўламиз. Кўчатлар тупроққа мослашиб, илдиз олиб кетгунича ернинг намлиги етарли бўлса, бу кўзлаган натижанинг ярмини нақд қилиб беради. Юртимизни яшил маконга айлантириш борасидаги эзгу ташаббус учун бу ҳам катта хайрихоҳликдир.

Кўчатларни экиб қўйиш билан иш битмайди. Умид билан ерга қадалган ҳар бир ниҳол авж олиб ўсиши, азим дарахтга айланиши учун унга доимий парвариш, энг муҳими, суғориш тизими керак. Шундай амалий ишлардан бири сифатида Самарқанд шаҳрига кираверишдаги Чўпонота тепалигида 186 гектар майдондан 47 гектарига бодом, ўрик, қайрағоч, шарқ туяси сингари 29 минг тупдан кўпроқ кўчат экилиб, яшил қоплама барпо этил­япти. Айни пайтда маҳаллий бюджет ҳисобидан 8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 30 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими яратилмоқда.

Экилган дарахт ва буталарни суғориш тизимини яхшилаш ҳамда ободонлаштириш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан 2 миллиард сўм маблағ ажратган. Натижада шаҳарнинг Зилол, Наврўз маҳаллалари ҳамда Етимтоғ ҳудудида сув қувурлари тортилиб, томчилатиб суғориш тизими барпо этилмоқда. Шунингдек, Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 автомагистраль йўлнинг ёқасига 45 мингдан ортиқ қайрағоч, япон сафораси, шумтол, шарқ туяси каби дарахт кўчатлари экилиб, томчилатиб суғориш тизимини яратиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бундай мисолларни яна ўнлаб келтириш мумкин.

Шубҳасиз, кўчатларни етиштириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос кўчат етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга жараён. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида катта миқдордаги дарахт ва бута кўчатларини етказиб беришда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудий тажриба хўжаликлари, деҳқон-фермер хўжаликларидан тортиб, кўчатчилик ва боғдорчилик билан шуғулланаётган хусусий ташкилотларгача алоҳида ўрин тутади. Биргина Бухоро вилояти ҳудудида кўчат етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналар сони 67 тани ташкил этмоқда. Уларнинг умумий ер майдони 60 гектардан зиёд бўлиб, ушбу кўчатхоналарда катта миқдордаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда. Жумладан, Ғиждувон туманидаги давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 23,2 гектар ер майдонида кўчатхона ташкил этилган бўлиб, унда 2 миллион 46 минг туп ҳар хил турдаги мевали ва манзарали дарахт, бута кўчатлари етиштирилмоқда.

Иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва харид қилишда ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида баҳор мавсумида ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликлари, экология ва ўрмон хўжалигининг ҳудудий бош­қармалари билан биргаликда 312 та арзонлаштирилган кўчат ярмаркаси ҳамда савдо нуқталари ташкил этилди. Ярмаркалар фақатгина одамлар гавжум жойларда эмас, балки ҳар бир маҳалла гузарида кўчма ҳолда ташкил этиляпти. Яъни ҳар хил турдаги кўчат аҳолининг дарвозаси олдигача етказиб берилаётир.

Республикамиз бўйича амалга оширилаётган яна бир ўзига хос ташаббусни эътироф этиб ўтмасак бўлмайди. Бу шундай ташаббуски, ҳар бир кўчанинг ўз дарахти, шунга мос номи бор. Ҳозиргача 197 та маҳаллада «Каштан кўчаси», «Эман кўчаси», «Чинор кўчаси» каби намунавий кўчалар ташкил этилди. Бу борада ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» эса хайрли ишлар бардавом бўлишидан далолатдир. Боғот тумани «Тозабозор» МФЙдаги «Кўктерак кўчаси», Гулистон шаҳри «Дўстлик» МФЙдаги «Ўрикзор кўчаси», Жарқўрғон туманининг «Қорақурсоқ» МФЙда «Экология кўчаси» шулар жумласидан. Мисол учун, Навоий шаҳри «Ёшлик» МФЙ ҳамда «Маърифат» МФЙда жами 2,1 километр масофада «Гужум кўчаси» ташкил қилиниб, 5200 дан ортиқ туп чинни гужум кўчати экилди, қудуқлар ўрнатилиб, суғориш тизими ташкил қилинди.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари» барпо этиш дастури тасдиқланди. Аввало, «Яшил боғлар» шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, так­рорий кўпайтириш, қайта тиклаш, парваришлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади. «Яшил жамоат парклари» эса бино-иншоотлар, турли объектлар, ҳатто аттракционлар қурилиши тақиқланган, аҳоли сайр қилишига мўлжалланган дарахтзор ва бутазорлардан иборат бўлади.

Биргина Бухоро вилоятида майдони 36,2 гектар бўлган 11 та «Яшил боғ» ҳамда майдони 34,65 гектар бўлган 11 та «Яшил жамоат парки» ташкил этиш белгиланган бўлиб, уларда 45 минг 829 туп дарахт кўчати экилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда Қоракўл тумани Қоракўл маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар ерда «Яшил жамоат парки» ташкил этиш ишлари бошланган. Бу ерга 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчати экилиб, томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилмоқда.

Экология ва атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Яшил макон» электрон платформаси жорий этилиб, 1 мартдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилди. Мазкур платформада баҳор мавсумида экилаётган дарахтлар, уларни парваришлаш, суғориш тизими мавжудлиги каби маълумотларни масъул ташкилот ва идоралар кесимида юритиш йўлга қўйилган.

Бугунги кунга қадар экилган 91 миллион тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатларининг 62 миллиондан ортиғи платформага киритилди.

Яқинда Экология ва атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Европа иқтисодий комиссияси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда «Замин» халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш» мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий семинарда италиялик профессор Франческо Феррини бир фикрни алоҳида таъкидлади: «Бутун дунё­да шаҳарлар ўсмоқда, шунинг учун ҳам яшил майдонларни сақлаб қолишга эътибор зарур. Европа Иттифоқида 2030 йилга қадар 3 миллиард дарахт экиш дастури мавжуд бўлиб, Италияда 200 миллион дарахт экиш режалаштирилган. Шу боис, «Яшил макон» дастури анча юқори марраларни кўзлаган бўлиб, ҳар йили 200 миллион туп, беш йилда 1 миллиард кўчат экилиши нафақат мамлакат учун, балки бутун Марказий Осиёда экологик вазиятни яхшилаш учун улкан аҳамият касб этади».

Ҳа, бугун инсоният табиат қадрини, унинг неъматлари бебаҳо эканини тобора англаб етмоқда. Чегара билмайдиган глобал муаммолар – иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши, ердаги ҳарорат кўтарилиб бориши, қурғоқчилик – буларнинг барча-барчаси негизида битта омил, у ҳам бўлса асрлар давомида инсониятнинг табиатга етказиб келаётган кичик зарарлари ҳосиласи ётади. Она табиатнинг бугунги «овози» биргина мамлакат ёки халқ эмас, бутун инсоният учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Атроф-муҳит билан боғлиқ вазифалар ҳамиша эътиборимиз марказида туриши зарур.

Президентимиз ташаббуси билан Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эса айнан шу каби экологик муаммоларга ечим топишда, Ўзбекистонни экологик хавфсиз ва барқарор мамлакатга айлантиришда пойдевор бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Нарзулло

ОБЛОМУРОДОВ,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар