Саломатлик      Бош саҳифа

КУЯНИ ЙЎҚОТИШНИНГ ТАБИИЙ УСУЛЛАРИ

​Куяни йўқотишнинг замонавий, кимёвий усуллари талай. Аммо улар заҳарловчи, аллергия қўзғатувчи хусусиятга эга бўлиб, ҳар доим ҳам самарали натижа бермайди.

Бу ўринда момоларимиздан қолган усулларни қўллаган маъқул.

Куя жун газламали буюмларни, мўйна ва теридан тикилган кийимларни, гилам ва кўрпа-тўшакларни, шунингдек, ун, қуруқ мева ва қўзиқоринларни зарарлайди. Куяни куя капалаклари келтириб чиқаради. Капалаклар нарса-буюмларга зиён етказмайди, уларга тухум қўяди, холос. Тухумдан чиққан капалак-қуртлар атрофидаги бор нарсалар билан озиқланишни бошлайди ва майда-майда тешикчалар ҳосил қилади. 

Унга қарши қўлланувчи кимёвий воситаларнинг кўпи капалак-қуртларни эмас, капалакларни нобуд қилади. Айрим ҳолларда бир муддат карахт қилиш билан чекланади. Кучли таъсир қилувчи кимёвий моддалар ҳам бор. Аммо улар инсон соғлиғи учун ҳам зарарли. Бундай моддаларнинг ўткир ва заҳарли ҳиди бутун уйни эгаллаб, узоқ муддат йўқолмайди.

Куяга қарши замонавий воситалар кашф этилмасдан илгари уни қандай йўқотишган? Бунинг сири жуда оддий: куя тушишининг олдини олишган, холос. Узоқ вақт бир жойда сақланадиган нарса-буюмлар, кийим-кечаклар ва китобларни ифлос ва ҳавоси дим бўлган жойларда узоқ қолдириш мумкин эмас. Шкаф ва сандиқларни тез-тез шамоллатиб, баҳорнинг илиқ, қуёшли кунлари келиши билан қишки кийим, қалин пўстин, кўрпа-тўшак ҳамда гиламларни офтоб нурига ёйиб қўйиш керак.

Баҳорда қишки қалин кийимларни шкафга жойлашдан олдин орасига қуритилган лимон ёки апельсин пўстлоғи, докали халтачага солинган лаванда уруғи, шувоқ ёки ёронгул (герань)нинг бир бўлак шохчасини солиб қўйиш тавсия этилади. Куя тушишининг олдини олувчи бу ўсимлик воситаларини вақти-вақти билан янгилаб туриш шарт. Уларни пальто ёки курткаларнинг чўнтагига, этик ичига солиб қўйиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, ёнғоқ шохи, ўзидан ёқимли ис таратувчи қарағай новдаси ва каштан гули ҳам яхши фойда беради. Ўткир, хушбўй ҳидли совунларни кўрпа-тўшак тахламлари орасига солиб қўйиш ҳам куядан ҳимоялайди.

Озиқ-овқат маҳсулотларига куя тушишининг олдини олиш учун энг яхши восита — саримсоқпиёз. Ёрма, қуруқ мева, нўхат кабиларни саримсоқпиёз билан бирга оғзи зич ёпилган банкада сақлаш куя тушишига йўл қўймайди. Иссиқ ҳароратда куя тез кўпаяди. Узоқ сақланувчи озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар қуруқ, салқин жойга қўйилиши зарур.

Уйда ўстириладиган ёронгул новдаси ва баргларидан чиқувчи ўткир ҳид куя капалагини яқинлаштирмайди. Момоларимиз қадимдан куяга қарши восита сифатида ёронгулдан фойдаланиб келишган.

Шаҳноза РАЖАБОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар