Саломатлик      Бош саҳифа

Меваларнинг мўъжизавий шифоси

Бизга таниш бўлган, кундалик таомномамиздан ўрин эгаллаган мева-сабзавотларга синчиклаб разм солганмисиз? Уларнинг қайси аъзоларимизга ўхшаш эканига эътибор қилганмисиз?

Меваларнинг мўъжизавий шифоси

Бу ўхшашликларда Аллоҳ таолонинг ҳикмати яширинганини биласизми? Қуйидаги маълумотлар шу ҳақда:

Парракланган сабзига диққат билан қаранг: худди инсоннинг кўзларига ўхшайди. Кўз қорачиғи, рангдор пардаси ва ундаги нур таратадиган чизиқлар... нақадар ўхшаш! Ҳозирги замон тиббиёт илми сабзи кўзни озиқлантиришини ва сезиларли даражада кўз фаолиятига таъсир қилишини кўрсатмоқда.

Помидорни парракланг ва эътибор беринг: унинг тўртта бўлмачаси (камера) бор. Юрак помидордек қизил ва у ҳам тўрт бўлмачадан иборат: ўнг ва чап бўлмача, ўнг ва чап қоринча. Изланишлар натижаси помидорнинг юрак ва қоннинг ҳақиқий соф озуқаси эканини кўрсатмоқда.

Бир шода (шингил) осилиб турган узум ҳам юрак шаклини эслатади. Ҳар бир донаси эса ҳудди қон ҳужайраларига ўхшайди. Тиббиётда айтилишича, ушбу мева ҳам юрак ва қон учун жонлантирувчи, қувват берувчи мислсиз озуқа манбаи экан.

Ёнғоққа аҳамият бериб кўрганмисиз? Кичкинагина мияга ўхшайди. Бош мия чап ва ўнг яримшарлари, узунчоқ мия, мияча. Ҳатто ёнғоқ устидаги ажинлар ва бурмалар ҳам худди бош мия ярим шарининг пўстлоғига ўхшайди. Ёнғоқ ўттиз олтидан ортиқ нейронни мияга қайта қувватлантириб берувчи хусусиятга эга.

Ловиянинг шакли инсон буйракларига ўхшайди. У айнан буйрак фаолиятини мустаҳкамлашга, кучайтиришга ёрдам берувчи шифобахш ўсимликдир.

Шакли кўпроқ суякка ўхшайдиган селдир ва равоч, асосан, суяк­ларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг қизиғи, суякларда ҳам, бу озуқалар таркибида ҳам натрий миқдори 23 фоизни ташкил қилади. Агар сизнинг овқатланиш рационингизда етарлича натрий бўлмаса танангиз уни суякларингиздан тортиб олади ва натижада суякларингиз кучсизланиб, мўрт бўлиб қолади. Бу озуқалар эса суяк тўқималарининг эҳтиёжини қондиради.

Пиёз кўринишидан танадаги ҳужайраларни эслатади. Бу борадаги изланишлар пиёзнинг инсон тана ҳужайраларини барча чиқиндилардан тозалашини исботлаб берди. Шу билан бирга, у кўзнинг эпителиал қатламини ювадиган, кўз ёши ишлаб чиқарадиган сабзавот ҳисобланади.

Картошка ошқозон ости безига ўхшайди. Қандли диабет касалига чалинган беморларда инсулин моддасини мўътадиллаштиришга айнан шу сабзавот ёрдам беради.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар