Саломатлик      Бош саҳифа

ГЕМЕРАЛОПИЯ НИМА?

Гемералопия (шабкўрлик) — қоронғида кўриш қобилиятининг сусайиши. Бу ҳолат инсон танасида модда алмашинувининг бузилиши ёки бирор бир модданинг кучли даражада етишмаслиги оқибатида келиб чиқади.

ГЕМЕРАЛОПИЯ НИМА?

Кўпинча А витамини етишмаслиги бу касалликка олиб келади.

Бунда кўз тўр пардасида қора пигмент таначалари пайдо бўлиб, улар борган сари кўпаяди. Қон томирлари торайиб, тўр парданинг ўзи юпқалашади. Унинг озиқланиши бузилиб, сўнг кўриш бутунлай йўқолади. Касаллик болалик ва ўсмирлик даврида, асосан, ўғил болаларда кузатилади ва кўпинча туғма  бўлади.

Бундай хасталикда бемор таркибида А витамини бўлган озиқ-овқатлар ва турли гиёҳларни кўпроқ истеъмол қилиши керак. Бу витамин сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ва сут маҳсулотларида кўп учрайди.

Каклик гўшти ҳам ана шундай шифобахш неъматлардан ҳисобланади. Каклик сўйилгач, агар гўшти қаттиқ бўлса, у аввал бир кеча совуқда, кейин бир кеча иссиқда сақланиб, қовуриб тановул қилинади. Какликнинг ўт пуфаги кўзга суртилса, кўриш қувватини оширади.

Яна, бу хасталикдан халос бўлиш учун пиёз сувидан кунига бир маҳалдан кўзга томизиб туриш ҳам фойда беради.

Туя жигарига мурч ва қалампир сепиб, пишираётганда ажралиб, оқиб чиқадиган ёғи кўзга суртилса, кўриш қобилияти пасайишининг олдини олади. Бу усул миядан кўз ичига оқиб тушадиган заҳарли суюқликка қарши фойда беради.

Мурч қўшиб, эзиб суви ажратилган эчки жигаридан, мол ёки қўй жигаридан пиширилаётган кабобнинг қон аралаш ёғидан кўзга суртилса, касалликка даво бўлиши аниқланган.

Зарифа ҚОСИМОВА,

офтальмолог




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар