Хориж хабарлари      Бош саҳифа

101 ёшида ўрта мактабни тугатган отахон

Қадимдан боболаримиздан қолган, авлодлар довони оша ҳанузгача қўлланиладиган “Бешикдан то қабргача илм изла” деган нақл бор. Аммо ҳамма ҳам бунга амал қилармикан? Аслида бу нақл илм олишнинг, ҳунар ўрганишнинг эрта-кечи йўқлигидан, йил сайин эмас кун сайин янгиланиб борайтгани билимларни замон зайлига монанд ўрганиб бормаса орқада қолиб кетиш мумкинлигидан далолат.

101 ёшида ўрта мактабни тугатган отахон

Дарҳақиқат, техникани билиб туғилгандек телефон ва компьютерга ошуфта болалар катталардан кўра ўша гаджетларни яхшироқ тушунишади. Мактабда таҳсил олаётган ёшлар ўрганаётган фанларнинг дарслиги ҳам, номи ҳам давр талабига мослашиб бормоқда. Уларга таълим берувчи устозлар эса ўқишга, ўрганишга ва кўпроғини билишга мажбур. Аслида ҳар бир инсон умри давомида изланишдан, ўрганишдан тўхтамаслиги лозим, боиси болалар, набиралар келиб катталардан “Бу нима дегани? Буни қандай тушуниш керак?” дея сўрашганида, уларга қандай жавоб бераман дея ўйлаш лозим. Билган жавобни беради, билмаган эса бор бошимни қотирма қабилида урушиб, койиб, боланинг шаштини сўндирадими?

Биз тилга олган нақлни билмасада дунёда ана шундай таълим олишнинг эрта-кечи йўқ дея интиладиган инсонлар жуда кўп аслида. Улардан бири америкалик 101 ёшли отахон Меррилл Купердир. Маълумотларга кўра, Америка фуқароси бўлган Меррилл Купер 1938 йилда мактабда таҳсилни якунламай ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бунга оиладаги молиявий ҳолат сабаб бўлгани ва онаси билан Филаделфияга кўчиб ўтгани, аммо у ерда мактаб таҳсилни давом эттира олмагани ҳақилда ҳикоя қилар экан, у орадан 80 йил ўтиб мактабни тамомлашга аҳд қилади.

Меррилл Купер 2018 йилда таълим муассасасига саёҳат қилади ва мактабни тугата олмаганидан афсусда эканини билдиради. Бу сўзлардан сўнг Мерриллнинг қариндошлари мактаб раҳбарияти билан боғланиб, у ўқишни тугатиши мумкинми, деб сўрашган. Мактаб раҳбарияти эса Мерриллнинг бу илтимосини ерда қолдирмаган ва таҳсилни давом эттириш ва тамомлаш имконини беришган. Шундай қилиб 101 ёшли қаҳрамонимиз  2022 йилда мактабни тугатганлик ҳақидаги аттестатни олди. Бундан ташқари, Меррилл Купер учун махсус битирув маросими ҳам ташкил этилди ва унга оиласи, яқинлари таклиф қилинди. «Биз бу орзуни рўёбга чиқариш шарафига муяссармиз», дейилади мактаб баёнотида.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар