Халқ билан      Бош саҳифа

Қўшработда Самарқанд давлат Университети боғи яратилди

Нимага айнан Қўшработда? Бу ҳудудда сув танқислиги, экилган ниҳолни кўкартириш машаққатлиги барчага маълум-ку. Лекин Самарқанд давлат университети мутасаддилари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ барпо этиш учун Қўшработ туманини танлади.

Қўшработда  Самарқанд давлат  Университети  боғи яратилди

Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

– Кўчат экаётган инсон ҳаётни севишига, фарзанду набираларини яхши кўришига ишонаман. Бундан ҳам муҳими – кўчат қадаётган одам аввало, Ватанини севади. Унинг гўзал табиатини қадрлайди. Президентимиз нима учун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини эълон қилди? Бунинг бош сабаби у киши ҳаммадан ҳам кўпроқ Ватанини, халқини яхши кўради. Халқимиз саломат бўлишини истайди. Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Бунинг учун етти ёшдан етмиш ёшгача ҳаммада экологик маданият шаклланиши, фарзандларимизга оила ва таълим даргоҳларида экологик тарбия берилиши шарт ва зарур.

Биз камида ярим аср давомида табиатни саводсизларча, ёвузларча, ўзимиз истаганча идора этдик. Унга тузалмас жароҳатлар етказдик.

Табиатда учрайдиган жуда кўплаб ноёб, шифобахш гиёҳлар, дов-дарахтлар йўқолиб кетишига сабабчи бўлдик. Дарахт экишни эмас, дарахт кесишни одатга айлантирдик. Лекин табиат ҳам кўп куттирмасдан ўз ҳукмини ўқиди. Офат келтирадиган шамоллар, мислсиз исишлар, кетма-кет такрорланаётган қурғоқчиликлар, иқлим ўзгаришлари инсониятни ўйлашга, хатоларини так­рорламасликка, она табиатни асрашга ундамоқда.

Қўшработ туманида биз боғ яратиш лойиҳамизни изчил давом эттирамиз. Президентимизнинг «Яшил макон» ғоя­си энг чекка туман ва қишлоқларгача етиб боришига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Нафақат Қўшработ, балки Нуробод, Каттақўрғон ва бошқа туманларда ҳам Самарқанд давлат университети боғлари пайдо бўлади. Бу хайрли лойиҳада университетимиз профессор-ўқитувчилари, талабалари фаол иштирок этади.

Бу иштирок аввало, аҳоли ўртасида экологик саводхонликни шакллантириш, табиатга дахлдорлик туйғусини уйғотиш кабиларни ўз ичига олади. СамДУ олимлари томонидан «Яшил макон» лойиҳаси юзасидан таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган қўлланма тайёрлашга киришилди. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг табиий-жўғрофий шароитидан келиб чиқиб, қаерда қандай кўчатлар ўтқазиш, уларнинг парвариши бўйича ҳам аниқ илмий хулосалар, таклифлар беришга, чоп этишга, тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратмоқчимиз.

Қўшработ тумани Ўрозмат ва Қоратош қишлоқлари йўлининг икки тарафида «Яшил йиллик» дастури доирасида «Самарқанд давлат университети боғи» яратилди. Айни пайтда узунлиги 1 километр, умумий майдони 4 гектарни ташкил этган ҳудудда амалий ишлар ниҳоясига етказилмоқда. Икки кун давомида университет боғига жами 1 500 туп ўрик кўчати экилди.

Тошпўлот РАЖАБОВ, СамДУ агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани, доцент:

– Қўшработ туманининг тоғлари пойида Самарқанд давлат университети боғининг яратилиши нафақат экологик муаммоларни, балки мазкур ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам ҳал қилишга ёрдам беради. Бир километр масофага экилаётган мевали боғимизда синовдан ўтган, «Юбилей Навоий» ўрик нави экилмоқда.

Қўшработ тумани тупроғи, иқлими экстремал ҳисобланиб, қурғоқчилик кучли бўлади. Кўчат экилгандан сўнг, кўкартириб олиш катта муаммо.

Унинг ечимини топиш мақсадида дунё тажрибасидан ўтган Германия, Ҳиндистон, Франция, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гидрогеллардан фойдаланяпмиз. Гидрогелнинг асосий вазифаси сувни ўзида сақлаб, қурғоқчилик пайтида кўчатларга секинлик билан намликни таъминлаб беради. Бу жараёнларга асосан, докторант ва магистрантларимизни жалб қилганмиз. Улар бўлажак мутахассис сифатида ўзларининг амалий тажрибаларини оширмоқда. Шу билан биргаликда кўчат экиш методикасини чуқур ўрганишяпти. Бу боғимиз Қўшработда илк маротаба янги, илмий-инновацион ёндашув асосида барпо этилмоқда.

Ҳиммат ОҚБЎТАЕВ, Қўшработ тумани ҳокими:

– Самарқанд давлат университети ташаббусини барчага намуна қилиб кўрсатмоқчимиз. Университет жамоаси Қўшработда боғ барпо этаркан, деб эшитганимда, тўғриси ишонмадим. Чунки Қўшработнинг иқлим-шароити анча мураккаб, унга чидаб ниҳол кўкартиришнинг ўзи бўлмайди. СамДУ ректори Рустам Холмуродов атайлаб келиб, боғ учун ер ажратиб беришимизни сўради. Шундан кейин мақсад жиддий эканини билдим. Ҳозирги боғ экилаётган ҳудуд Самарқанд шаҳридан деярли 150 километр узоқликда жойлашган. Қолаверса, сув ва суғориш жуда катта муаммо. Шунга қарамасдан Самарқанд давлат университети олимлари савобли ишга қўл уришди. Биз бундан жуда хурсандмиз. Домлаларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бутун қўшработликлар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман…

Болқибой ШУКУРОВ, Қўшработ тумани «Янгиобод» маҳалласи раиси:

– Бугун маҳалламиз учун қувончли кун. Самарқанд давлат университети олимлари томонидан маҳалламиздан ўтган асосий йўлнинг икки томонига ­1 500 дан зиёд ўрик дарахти кўчатлари экилди. Улар бир вақтнинг ўзида тўрт-беш хил тажрибалар асосида кўчат ўтқазаётганлиги мени жуда қизиқтириб қўйди. Биз бугунгача одатий анъаналарга кўра боғдорчилик ишларини амалга оширардик. Биздаги иқлим шароити ҳеч кимга сир эмас, натижаси ҳам ўзига яраша бўларди. Эндиликда шу иқлим шароитида бизда катта боғ яратилиши кутилмоқда. Ўйлайманки, бу боғнинг меваларидан фарзандларимиз, қишлоқдошларимиз, қолаверса, йўловчилар баҳраманд бўлишади. Иссиқ кунларда эса яхшигина дам олиш маскани бўлади. Бундан ташқари Самарқанд давлат университети олимлари жаҳон тажрибаси асосида экаётган кўчат сирларини маҳаллий аҳоли билан баҳам кўраётгани алоҳида эътирофга лойиқ. Бу бизнинг келгусидаги деҳқончилик ва боғдорчилик ишларини тўғри йўлга қўйишимизда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Абдусаттор БОБОЁРОВ, Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети декани, доцент:

– Мен нафақат Самарқанд давлат университети вакили, балки Қўшработ тумани фарзандиман. Бу ердаги муҳитни, шароитларни жуда яхши биламан. Туманимизда оддий бир ниҳолни кўкартиришнинг ўзи қийин масала. Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродов раҳбарлигида бир қатор олимлар назария ва амалиётни бирлаштирган ҳолда боғ яратишга киришди. Келажакда бу боғ ажиб бир мевазорга, сайлгоҳга айланишига ишончим комил. Асосийси, яшиллик кириб келаётганидан Қўшработ халқи жуда хурсанд бўлди...

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА

ёзиб олди.

Шавкат АКРАМОВ олган сурат.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔178

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔213

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔363

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 178    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 213    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 363    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 286    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 462    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар