Дарахтларни кесишга мараторий жорий қилиниши уларни «табиий» равишда қуритишнинг янгидан-янги усуллари ўйлаб топилишига сабаб бўлмоқда. Боиси ана шу дарахт турган жой кимларгадир керак, кимларгадир бу дарахтларнинг оғирлиги тушмоқда, халақит бермоқда.
Шу боис биз маълум бир жойдаги дарахтларга қилинаётган қайта-қайта «ҳужум»лар гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 11 мавзе, 31-уй олдидаги дарахтларнинг ости билан бетонлаб ташлангани акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бухоро вилояти Когон шаҳар Халқобод кўчасида жойлашган савдо дўкони олдидаги дарахтлар ҳам ана шундай бетон қилинган. Афсуски, ҳар куни юртимизнинг қайсидир ҳудудида бу «қора анъана» давом этиб, одамлар бир-биридан шу тариқа дарахтлардан халос бўлиш йўлини ўрганиб бормоқда.
Ҳар ерда ана шундай дарахтлар таги бетонланаётган бир пайтда Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими бунинг мутлақо аксини қилмоқда.
Гап шундаки, туман ҳокими Умиджон Барноев бетонларни тешиб дарахт ўтқазишдек савобли амалга бел боғлади. «Мансабни ҳар ким ҳам эгаллаши мумкин. Аммо, ўзидан эзгу амал қолдириш, бошқаларга ўрнак бўлиш учун арзирли хайрли иш қилишга ҳар ким бел боғлай олмайди», деб билган мутасадди тумандаги бетон йўлаклар четида дарахт экилишига бош бўлмоқда. Маълум масофада, белгиланган ўлчамда бетонлар тешиб, кўчат экишга мос шароит яратилгач, туман иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда экан.
Мана сизга икки ҳолат, бири ерга қўл берган, бошқаси олган. Қай бири афзалу, қай бири фойдали? Аслида ҳар ким ўзи хулоса қилади, боиси барчанинг ўз эркин ва мустақил фикри бор. Бироқ бу дегани моддий манфаатларга қул бўлиб, бойлик илинжида табиатга зарар келтириш мумкинлигини англатмайди. Гарчи дарахтларга бундай ҳужумлар яширин равишда, паналаб қилинаётган бўлса-да, қонунларни четлашга ҳаракат қилишса-да, виждондан қочиб бўлмайди. Бундай инсонларни кун келиб табиат ҳам, ер ҳам, дарахтлар ҳам жазолаши тайин. Зеро экилган ҳар ниҳол кўпники, халқникидир. Унга зарар етказиш эса халқ мулкига хиёнат эмасми?..
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил