Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
Батафсил«Яшил йиллик» умумиллий тадбирлари кириб бормаган маҳалла, кўча қолмади ҳисоб. Минг-минглаб кўчатлар аллақачон ерга қадаб бўлинди. Бироқ кўчат экиш ҳали давом этмоқда.
Хоразм вилояти Боғот туманида ҳам бугун яшилликка интилиб, табиатга ошуфта инсонлар ниҳол экишни канда қилгани йўқ. Туман бўйлаб «Яшил йиллик» тадбири доирасида 570 минг туп кўчат экиш режа қилинган. Қувонарлиси бугунга қадар 349 минг 600 туп мевали ва манзарали дарахтлар аллақачон экиб бўлинди. Аҳамиятлиси туманда режа қилинган кўчат экиш миқдорининг 61 фоизи амалда бажарилди.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади, шунча кўчатни қаердан олишади? Ким молиялаштиради? Қандай тартибда экилмоқда?
Яқинда Боғот туманига Фарғона вилоятидан 58 минг 500 туп дарахт кўчатлари келтирилди. Водий азалдан боғдорчиликда беназир, шу боис кўчатчилик ҳам кенг ривожланган.
Бу эса бошқа вилоятлардан келиб дарахт кўчатларини олиб кетиш имконини беради. Шундай экан кўчат етказиб беришда муаммо бўлмайди. «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида Фарғона вилояти Қува туманидан келтирилган ниҳолларнинг 10 500 тупи сувга чидамли, ёғочи қадрли, асалчиликда фойдали, манзараси ўзига хос павловниядир. Яна 15 минг тупи катальпа, 17 минг тупи ўзимизнинг маҳаллий дарахт – терак. Маълумки тераклар жуда тез ўсади, ёғочи қурилишда фойдаланилади, муҳими кесилган билан яна қайтадан ёнидан шохлаб чиқаверади.
Беш минг дона сосна арчаси ҳам рўйхатдан ўрин олгани қувонарли. Боиси кўп сув талаб қилишига қарамай арча карбонат ангидридни ютиб, кислородга айлантиришда юқори ўринларда туради. Боғотга келтирилиб, экилаётган яна 11 минг туп кўчат багранник дарахтиникидир. Багранник тур вакиллари Шимолий Америка, Ўрта Ер денгизи, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиёда кенг тарқалган. Баландлиги 18 метргача етадиган бу дарахтнинг барглари оддий, тўлиқ, деярли юмалоқ бўлади. Шундай экан, бу ниҳоллар ўзига хос гули ва манзараси билан боғотликлар кўзини қувонтириши тайин.
Хоразм иқлими нисбатан қуруқ бўлгани боис кўчатларни экишдан кўра суғориш кишини кўпроқ ўйга толдиради. Қувонарлиси бугун келтирилаётган ва экилаётган ниҳоллар иқлим шароитидан келиб чиқиб, суғориш тизимини инобатга олган ҳолда белгиланмоқда. Макур кўчатларни олиб келиш, қаерга ва қай тартибда экишни туман ҳокимлиги график асосида белгилаб бермоқда. Дарахт кўчатларининг маълум қисми ташкилотлар, муассасалар ҳовлисига, йўллар четига экилса, яна маълум қисми маҳаллалар атрофидаги майдонларга ўтқазилмоқда.
Хоразм вилоят партия ташкилоти
матбуот хизмати
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил