Табиат      Бош саҳифа

Ўрмон фонди ерларидамуҳофаза этиладиган ҳудудлар пайдо бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўрмон фонди  ерларидамуҳофаза этиладиган ҳудудлар пайдо бўлади

Унга кўра, тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ҳамда йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларини кўпайтириш, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ҳамда бу ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш йўлга қўйилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг ўрмон фонди ерларида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий табиат боғлари ташкил этилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади.

Бир ой муддатда тегишли ҳудудлар ҳокимликлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда миллий табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида ҳамда бошқа тарзда фойдаланиш зоналари чегаралари белгилаб олинади.

Икки ой муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги миллий табиат боғлари учун ер майдонларини ажратишга доир ҳужжатларни расмийлаштириб, кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўради.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига икки ой муддатда миллий табиат боғларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифаси юклатилган.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар