Табиат      Бош саҳифа

Ерга меҳр бериб, қадр топганлар

Наманган туманида деҳқончилик сирларини маҳорат билан ўзлаштирган ва бу борада ўз анъаналарига эга бободеҳқонлар азалдан кўп. Бу заминда етиштирилган мевалар ва резаворлар бозори доим чаққон, харидоргир.

Ерга меҳр бериб,  қадр топганлар

Ана шундай боғ яратишга, деқончиликка иштиёқманд, юрагида ўти бор инсонлар яшовчи «Нуртепа», «Қоратепа» маҳаллаларида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Наманган туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Наманган туман бўлими фаоллари, шунингдек, туман ободонлаштириш ходимлари томонидан аҳоли хонадонларида мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Ўрик, бодом, олма, беҳи, олча каби кўчатлар вилоят Ўрмон хўжалиги томонидан етказиб берилиб, сара ва серҳосил дарахт навлари экилди.

Бундан ташқари маҳаллалар кўркига кўрк қўшиш учун 100 туп қарағай кўчатлари ҳам ўтқазилди. Баҳонада мавжуд гулхоналар ҳам тартибга келтирилди. Уларга анвойи гул уруғлари экилди. Энг қувонарлиси бу эзгу ишда ёшу қари, бола-бақра бирдек фаол иштирок этганидир.

– Бу тайёргарликни биз ўтган йили ёз ойларидан бошлаганмиз. Бир қатор экспертлар билан ҳамкорлик олиб борилди, – дейди Экологик партиядан халқ депутатлари туман кенгаши депутати Мирзажон Ҳакимов. – Юртимизнинг қайси қисмида қандай дарахт экилиши кераклиги бўйича илмий тавсиялар олинди. Ҳар бир ҳудуднинг иқлим кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда шу ерга чидамли кўчат нав­лари танланди. Шу билан бирга, дарахтлар экилган ҳудуд учун, ҳар бир кўчат учун масъул шахсларни бириктириб қўйиш белгиланган. Масалан, таълим биноси ёнида дарахтлар экилган бўлса, шу муассаса дарахтларнинг кейинги ҳолати, парвариши учун масъул қилиб белгиланади.

Учқўрғонда 8 гектар боғ

Учқўрғон туманида барпо этиладиган ҳудуддаги «Яшил макон» боғини кўкаламзорлаштириш учун 20 минг туп манзарали дарахтлар экилмоқда. Ушбу акция айни вақтда туманнинг барча ҳудудларида изчил давом этаётир.

Гулистон маҳалласида жойлашган Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскади ёнидаги 4 гектар майдонда наъматак ҳамда 10 минг тупдан зиёд турли кўчатлар экиб, кичик ўрмонзор барпо қилинди.

Экишга жой қолмагунча тўхтамаймиз

Дарахтлар ҳаводаги заҳарли зарраларни ушлаб, иссиқликни камайтириб, углерод оксиди, олтингугурт диоксиди ва азот диоксиди сингари ифлослантирувчи моддаларни ютиб, ҳавони тозалашга ёрдам беради.

Тўрақўрғон туманидаги Исоқхон Тўра Ибрат номидаги боғда туман ҳокимлиги, ободонлаштириш бўлими, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши томонидан «Яшил макон» умуммилий лойиҳаси доирасида турли хил манзарали кўчатлар экилди.

Тўрақўрғон тумани ҳудудида 2021 йил куз ҳамда

2022 йил баҳор ойларида жами 1 млн. 305 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ва парваришлаш режалаштирилган бўлиб, куз мавсумида 634 минг 300 туп дарахт кўчатлари экилган эди.

Баҳор ойларида вилоят ҳокимининг қўшимча тавсияларига асосан жами 815 минг туп мевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Об-ҳавонинг мўътадил келиши муносабати билан айни пайтда бу ишлар жадал олиб борилмоқда. Тўрақўрғон-Наманган ва Тўрақўрғон-Чуст айланма йўлларига 10 мингдан зиёд, маҳаллаларда 9 минг туп, фермер хўжаликларида 171 минг туп турли манзарали ва мевали кўчатлар экилди.

Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг икки чети ҳам шу зайлда обод бўлмоқда. Экологик партия туман кенгаши, фаол аъзолари ҳамда ободонлаштириш бўлими ходимлари ушбу йўл бўйидаги бўш жойларга арчанинг ноёб турлари, павловния кўчатларини экишмоқда.

Гулларга бурканаётган Наманган тумани

Мамлакатимизда гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига илмий ишланмаларни жорий этиш, тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қувонарли. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир қатор вилоятлар қаторида Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари гулчиликка ихтисослаштирилгани ҳам бунинг яққол мисолидир.

Ҳозирги кунда Наманган туманидаги «Наманган Наврўз гуллари» масъулияти чекланган жамияти гулчилик соҳасини жадал ривож­лантиришга бел боғлаган. Бугунги кунда кўплаб хонадонлар айнан гулчилик орқасидан рўзғори бут, дастурхони тўкинликда турмуш кечиришмоқда.

– Гулчилик соҳасида иш бошлаганимизга 10 йил бўлди. Аслида бу ишни ҳаваскорликдан бошлаган эдик. Аввалига оиламиз аъзолари билан ҳавасга гул етиштирганмиз. Кейин қизиқиш ортиб, фаолиятимизни кенгайтирдик. Гул етиштириш анчайин нозик иш ва оғир меҳнат талаб қилади. Даромади шунга яраша яхши. Битта иссиқхонадан 10-15 миллион сўм даромад олиш мумкин. Олтита иссиқхонамизнинг ҳар бирида 5-6 мингтадан гул бўлади. Булар асосан иссиқ ўлкаларнинг гуллари. Шароитини яратиб берганимиз учун бизда ҳам кўкариб, яшнаб туради. Биз етиштирган гуллар Ўзбекистон бўйлаб сотилади, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт бўлади, – дейди «Наврўз» МФЙ Гулбаҳор кўчасида яшовчи Саҳоват Нуриддинова.

Умид қиламизки юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган ушбу ишлар фақат бир йиллик эмас. Боғлар яратиб, яшил масканларни кўпайтириш бизнинг ҳар йилги эзгу анъанамизга айланишига ишончимиз комил. Бунинг учун ўзимизда истак, кучли хоҳиш бўлса бўлди.

 

Саида ИБОДИНОВА,




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔37

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔26

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔41

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 37    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 26    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 41    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 39    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 88    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар