Иқлим      Бош саҳифа

Кутилмаган совуқ ёки қордан кўчатларни қандай асраймиз?

Юртимизда баҳор нафаси уфуриб, аллақачон ўрик, бодом, баъзи жойларда ҳатто шафтоли ҳам гуллаб, кўзни қувнатмоқда. Ана шундай табиат уйғонаётган бир паллада, кўп ҳудудларда ёмғир ёғиб, анчайин совуқ ҳаво кузатиляпти.

Кутилмаган совуқ ёки қордан кўчатларни  қандай асраймиз?

Айрим вилоятлар, жумладан Хоразм, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида қор ёғиб, гўё қайта қиш келгандек ерни оппоқ рангга белади.

Бундай ўзгаришлар албатта баҳор ойларида кузатиладиган ҳолат. Шундай бўлса-да, кўпчиликнинг хаёли янги экилган ниҳолларда. Айниқса «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси асосида минг-минглаб ниҳоллар эндигина ер бағрига қўйилган бир паллада бундай об-ҳаво уларни совуқ олишига сабаб бўлмасмикан? Янги кўчатларни қандай қилиб кутилмаган совуқдан асраш мумкин? Бу ҳақида қорақалпоғистонлик боғбон, кўчатчиликда узоқ йиллик тажрибага эга Холбой ота Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

– Янги экилган ниҳоллар ва дарахт­лар агар уйғониб улгурмаган, куртак чиқармаган бўлса ҳавотирга ўрин йўқ, совуқ олмайди, – дейди тажрибали боғбон Холбой ота АҲМЕДОВ. – Уйғонган кўчатлар ҳақида қайғурса арзийди. Умуман олганда кўчат экиш жараёнида аввало ер тайёрланади. Агар ҳаво совиш эҳтимоли бўлса ерни тайёрлашда тупроққа гўнг аралаштириб экиш тавсия қилинади. Ёки иссиқхоналар учун ишлатиладиган ўғитлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай ўғитни кўчат илдизи устидан ташланадиган тупроққа қўшиш намликни сақлаш билан бир қаторда, совуқ ҳароратда таги музлашининг олдини олади. Натижада ўсимлик ҳам ўсиш учун зарур минералларга эга бўлади, ҳам совуқдан омон ўтади. Бунда 50/50 нисбатда қўшиш тавсия этилади. Агар кўчат экилгандан сўнг хаво совиб қор қалин ёғса, у ҳолда кўчат остига қорни тўплаб қўйиш керак. Боиси қор остида ҳарорат нисбатан илиқ бўлади ва қор илдиз музлашининг олдини олади.

Бундан ташқари «яхоб» усулидан фойдаланиш ҳам мумкин. Бунда совуқ тушиши аниқ бўлганда кўчат ёки дарахт остига сув қуйилади ва совуқда сув юзаси музлайди. Ота-боболаримиз ана шундай усулдан ҳам ниҳолларни асрашда фойдаланишган.

Аслида кўчат куртакламаса, барг ёзиб, гуллашга улгурмаган бўлса совуқ олиш эҳтимоли кам. Дарахтнинг энг нозик жойи гули, барги ва куртак­ларидир. Шундай бўлсада эҳтиёт сифатида юқоридаги усулларни қўллаш мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔54

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔32

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔64

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 54    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 32    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 64    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 84    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар