Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Экоинновация Испанияда апельсиндан электр энергия олинмоқда

Испаниянинг Севилья шаҳри маъмурияти истеъмолга яроқсиз апельсинлардан электр энергия олишни йўлга қўйди, деб хабар беради TRT.

Экоинновация  Испанияда апельсиндан  электр энергия  олинмоқда

Севилья дунёнинг апельсин пойтахти деб аталиши бежиз эмас. Зеро, бу қадимий шаҳарда оз эмас, нақ 50 минг тупдан зиёд пўртаҳол дарахти ўсади, йилига 5,7 млн. кг. ҳосил етиштирилади. Аммо мазкур ҳосилнинг салмоқли қисми ейишга яроқсиздир. Илгари тахир ва аччиқ апельсинлар чорвага едирилар, қисман парфюмерия саноатида ишлатилар эди. Энди эса омилкор ва тадбиркор севильяликлар ушбу цитрус мевадан электр энергия олаётир.

Апельсиндан энергия олиш усули нисбатан содда: мева шарбати таркибидаги шакар моддасидан биогаз ажратиб олинади, кейинги босқичда биогаз электр энергияга айлантирилади. Шарбати сиқиб олинган мева ҳам чиқитга чиқмайди, пўстлоқ ва пўчоқдан минерал ўғит сифатида фойдаланилади.

Euronews хабарига кўра, экологик тоза энергиядан ҳозирча сув тозалаш тизимида фойдаланилмоқда.

Ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан энергияни шаҳар электр тармоғига ҳам берилиши кўзда тутилган. Шаҳар кўчаларида тўкилиб ётадиган аччиқ апельсиндан электр олишнинг йўлга қўйилиши ўзига хос инновация ўлароқ баҳоланмоқда. Севилья маъмурияти бир ўқ билан икки қуён урмоқда: аввало, сайёҳлар қадами узилмайдиган шаҳар тозалиги таъминланади; қолаверса, катта харажатсиз қимматли энергия захираси яратилади.

Испанияда атмосферага чиқаётган заҳарли газлар миқдорини 90 фоизга қадар камайтириш ва 2050 йилга қадар бутунлай қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш дастури қабул қилинган.

 

Xabar.uz




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар