Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Дилимни ўртаган сатрлар

Қаттиқ янглишибман. Янглишибманки, хижолату изза бўладиган даражада. Негаки, кўплаб китобхонлар қалб эшигини оча билган, ҳис-туйғуси билан дилдан ўртоқлаштирган ардоқли адиб, бетакрор устоз Ўткир Ҳошимов асарларини кўп ўқиб, ўзи ҳақидаям кўп маълумотларга эгаман, деб ўйлагандим.

Дилимни ўртаган  сатрлар

Ундоқ эмас экан. Мен адиб ҳақида ҳали кўп нарсаларни билмас эканман. Ҳамма асарларини ўқиганман, деб ҳам қаттиқ хижолатга қолдим, рости. Жонкуяр устозим Йўлдошхўжа Солижонов юрагимдаги дардни, қайноқ чўғни илк суҳбатидаёқ илғаб бўлганлиги учун ҳам олийгоҳни битираётган маҳалим Ўткир Ҳошимов асарларида она образи хусусида илмий иш топширди. Ўзимга сиғмай кетдим десам, дунёга сиғмай кетган эканман.

Домла қўлимга бир даста китобларни тутқазди. Ўша куниёқ адиб ҳақида ҳеч нарса билмаслигимни туйдим-у, кўнглим ҳам, нигоҳим ҳам, қалбим ҳам синиқдек кўриниб кетди. Шу пайтгача кўтаринкилик берган ёлғончи туйғулар ўчди-қолди. Бироқ адибга бўлган меҳрим, садоқат, эҳтиром мени тер тўкишга жазм қилди. Мана шу илмий иш баҳона диплом ҳимоясида булбул бўлганим рост. Бироқ ёлғон ишончларим қаршисида карахт қотганим ундан-да рост. Аммо-лекин шундаям ўзимни хом деб билиб, шаштимга олов ёққанларим ҳаммасидан рост.

Ўткир Ҳошимов Фарғонага ўша йиллари қаторасига уч маротаба келганида ҳар гал Йўлдошхўжа Солижонов домла мени қаттиқ қистагани кечагидек эсимда.

Бироқ минг афсуслар бўлсинким, университетда ўша куни учрашув бўлиши ҳақидаги эълонга кўзим бир неча бор тушибди-ю, ташвишлар идрокимга тутантириқ бўлганлигидан дурустроқ эътибор қаратмабман.

Кичик ўғлим туғилганида исмини Ўткиржон қўйганман, ихлос билан қўйганман. Билмадим, мен қатори бутун бир Ўзбекистонда қанча одам адибга ҳавас қилиб, ўғлининг исмини Ўткиржон қўйган экан. Билсангиз, шу ўғлим бирор хато қилса, берилиб уришолмайман. Нимадир йўл қўймайди. Эҳтимол, устоз шаъни, руҳияти, ихлоси ният йўл қўймас.

Очиғи, ҳаётда ўз асарлари билан тўғри йўл кўрсатиб, тарбиялаб келган шоиру адиблар асарлари қаршисида таъзимдаман. Устоз Саид Аҳмад, Абдулла Орипов, Тоғай Мурод, Ўлмас Умарбеков (санасанг бармоқ етмас)лар­ ўзгача оламни, ўзгача меҳрни уйғотдилар.

Шу устозлар қаторида Ўткир Ҳошимов алоҳида ўрин тутади. Ҳар бир асарига мурожаат қилган ўқувчи адиб билан дилдан суҳбат қуради.

Кўнгилдан йиғлашиб ҳам олади. Сўнг бирдан қаҳ-қаҳлашиб, бор ташвишини унутади. Кейин эса хаёлий таҳлиллар, руҳий тўлғоқлар, образлар таъсири, ҳамма-ҳаммаси бирдек қамраб олади. Бошқа нарса тамом сиғмайди. Адибни кўрган, қўл бериб сўрашган одам ниҳоятда бахтли.

Қай бир китобхон, қай бир адабиётшунос, қай бир қаламкаш, қай бир она тили ва адабиёт ўқитувчиси билан Ўткир Ҳошимов ҳақида гап очманг, сизни лол қолдириб, оғзини тўлдириб гапиришга тушиб кетадилар-у, мавзуни очган киши улар бўлиб, қўл қовуштириб, ҳайратда тураверасиз. Бол таъмини туйиш нақадар завқли экани тимсолида адибнинг асарлари ҳам асал каби тафаккур-у тасаввурни бирдек оромижон ҳузурга рўбарў қилади. Исми нафақат жисмига, балки қаламигаям кўчганлигини дилдан туясиз. Тўғрисини айтаман, адиб ҳақида ёзишга шайланган пайтим гапни нимадан бошлашниям билмай, бошим қотди.

Қалам тебратишга тушганимда эса, яна адиб тўғрисида кўп нарса билмаслигим аён бўлиб қолди. Хаёлимга, адиб бунчайин сирли, бунчайин чексиз салобат эгаси бўлмаса, деган ўй келди.

Ростдан ҳам адиб илоҳий руҳи ҳалиям камтар, ҳалиям ҳалим экан-да, деган хаёл ҳайратга солди.

Адиб ҳақида ким яхши гаплар айт­са, суюниб кетаман. Устоз ҳақида ким яхши таърифлар сўзласа, қувониб кетаман. Ўткир Ҳошимов ҳақида ким раҳматлар изҳор қилса, рағбатлар ёғдирса, мен дунёга, дунё менга сиғмай кетаман. Мендақанги китобхонлар қанча-ю, дейман ўзимга-ўзим.

Устоз ҳар гал янги асар ёзганида ва бизнинг қўлимизга текканида худди кўнглимдагини ёзгандек, кутганларимни қоғозга туширгандек бўлар эди. «Икки эшик ораси» асарини, билмадим, қанча нашрини сотиб олдим экан.

Ҳамки ким сўраса, бердим экан, илиндим экан. Адибнинг ана шунақанги қизғончиқ, таърифларига маҳтал мухлисиман.

Эсимда, «Икки карра икки беш» асари тандирдан узилибоқ, қўлимга теккан. Китоб дўконидаги опажонлар атай менга олиб қўйишарди. Бир эмас, ҳар доим икки дона сотиб олардим.

 Бири ўз кутубхоначамга, бири қўлма-қўлга. Қайтиб қўлимга тегмаса, қайтиб топиш мушкуллигиниям билардим.

Тегмаса, кайфият тароқ, руҳ пачоқ.

Шу куни ана шу асар қўлимга қайт­ди, аммо орқа муқовасида бармоқ излари... Олган одам балога қолди. Бир амаллаб тушунтиради, холос. Кейинроқ англасам, тракторчи бола ўқиган экан. Ҳовуримдан тушсам-да, барибир кўнглим ўша хиралигича қолаверди.

Биз, ўзбек халқи бахтлимиз. Негаки, китоб жавонларимизда Саид Аҳмад, Тоҳир Малик, Абдулла Орипов, Худойберди Тўхтабоев, Пиримқул Қодиров, айниқса, Ўткир Ҳошимовларни кўз-кўз қилгулик китоблари бор. Ўзларини матбуот, телевидение, радио орқали тинглаб-кўрганимизнинг ўзи бахт. Мана шундай бахту иқболни ато этгувчи бугунги кунги адибларимиз ҳам бор бўлсинлар, ўзбек адабиётини самимий қалблари, кўнгил сатрларига айланган қаламлари билан хазинага тўлдирсинлар. Биз китобхонлар оммаси ардоқлашдан, эъзозлашдан, мутолаадан тинмайлик.

 

Тоҳир ЙЎЛДОШЕВ,

Фарғона шаҳар




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔83

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔236

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 83    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 236    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 385    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар