Табиат      Бош саҳифа

Дарахтлар – ҳавони ифлосланишдан қутқаради

Ҳаво – триклик манбаи. Жамики ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонлар ундан нафас олади, яшайди.

Дарахтлар –  ҳавони ифлосланишдан қутқаради

Статистик маълумотларга асослансак, ҳаво ҳароратининг +20 +22 даражада ҳамда намлик 40-60 фоизга тенг бўлиши инсон организми учун энг қулай муҳит ҳисобланади. Шунингдек, атмосфера ҳавосининг ионлар билан бойитилганлиги ҳам нафас олишда муҳим роль ўйнайди.

Ифлосланган ҳаво эса барча мавжудотларга бирдек азият етказади. Дарахтлар қурийди, инсонлар ва жониворлар нафас олишга қийналади, турли касалликлар юзага келади, экотизим издан чиқади. Афсуски бугун урбанизация жараёни атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Автомашиналардан чиқадиган заҳарли газлар, саноат корхоналари чиқиндилари ҳаводаги зарарли чанг миқдорларини ошириб юбормоқда.

Аслида ҳаводаги кислород миқдорини энг пасайтирувчи, ҳавони ифлословчи энг катта манба бу айнан саноат корхоналари ва транспорт воситалари ҳисобланади. Улардан чиқадиган заҳарли тутун, турли газлар ҳавонинг оптимал таркибини бузади, натижада зарарли моддалар атмосфера бўйлаб сайр қилади. Бу моддалар ҳаво ҳароратининг кескин ошишига олиб келади. Кунлар тобора исийди, сув эса кўпроқ парланади, музликларнинг эриши тезлашади ва алал оқибат экотизим тиклаб бўлмас даражага етиши мумкин. Бугун айнан шундай – экотизим тобора бузилиб, тиклаб бўлмас ҳолатга келаётган бир даврда яшамоқдамиз.

Шу ўринда савол туғилади, буни қандай тўхтатиш мумкин? Вазиятни оз бўлсада яхшилаш имкони борми?

Ишлаб чиқаришни тўхтатиб бўлмайди, эҳтиёжларимиз ҳам бунга йўл бермайди. Аммо атмосфера ҳавосига етказилаётган зарарни камайтириш йўли бор. Яъни ҳавони табиий равишда тозалайдиган дарахтзорларни кўпайтириш лозим. Тадқиқотлар фотосинтез жараёнида бир гектар майдонда яратилган дарахтзордаги яшил дарахтлар ажратадиган кислород 200 кишининг бемалол нафас олиши учун етарли бўлишини кўрсатган. Шу билан бирга, бу жараёнда ўсимликлар ҳар соатда 8 кг.гача углекислота газини ютади. Бошқача қилиб айтганда, шаҳар ҳавосининг оптимал миқдорда сақланиб туриши учун киши бошига 50 кв.метр яшил майдон, яъни дарахтзор бўлиши лозим.

Бундан ташқари шаҳарлардаги радиацион ҳароратни пасайтиришда ҳам дарахтларнинг аҳамияти катта. Ҳаво намлиги йилнинг қуруқ вақти иссиқ фаслида дарахтлар атрофида очиқ жойдагига нисбатан 4-7 фоизга юқори, сернам фаслларда эса анча паст бўлади. Боиси иссиқлик туфайли баргларда транспирация кучаяди, ҳаводаги намлик кўп бўлганда эса барглар уни ўзлаштиради.

Дарахтзорлар ўта­диган шамол тезлигини уч мар­та­гача пасай­тиради. Шамол ку­чайгани сари уларнинг пасайиш коэффициенти шун­ча юқори бўлади.

Бу эса, ўша ҳудуддаги чанг-тўзонларнинг атрофга тарқалишини олдини олади.

Ўзбекистонда аҳоли яшайдиган манзилларнинг аксариятида ёз ойлари ҳавода чанг миқдори юқори бўлади. Бунда, бошқа табиий омиллар билан бир қаторда саноат корхоналарининг кўпайи­ши, автомобиллар сонининг кескин ошиб бориши, қурилиш объектларининг ортиши сабаб бўлади ва натижада атмосфера ҳавоси таркибидаги зарарли газлар, чиқиндилар миқдори меъёридан ошиб кетади.

Дарахтзорлар ёрдамида ана шу чангдан ҳавони тозалаш мумкин. Албатта бу қаерга қайси турдаги дарахтни қай йўсинда экишга боғлиқ. Дарахтнинг ҳавони тозалаш самарадорлиги айнан муҳандислик коммуникацияларига мос ҳолда ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятларини эътиборга олиб жойлаштириш билан боғлиқдир. Бундан ташқари, яшил дарахтзорлар барпо этилаётганда ҳудуднинг шамол режими ва унинг характери, атмосферага ташланаётган чиқиндиларнинг миқдори, ер сатҳидан баландлиги, кимёвий ва физикавий таркибини эътиборга олиш лозим.

Шох-шаббаси катта, барглари осилиб турадиган (эманнинг барча турлари, қайрағоч, тутлар, катальпа, қатранғилар, қора ёнғоқ, оқ терак, чинор, жийда) дарахт турлари чангларни яхши тутиб қолиш ва ютиш хусусиятига эга. Уларда ҳатто зарарли кимёвий бирикмаларни, айниқса углевородордларни ютиш ва қайта ишлаш имконияти мавжуд. Демак бундай кўчатларни саноатлашган ҳудудларга экиш, тез-тез чанг кўтариладиган жойларда ўстириш мақсадга мувофиқ. Дарахтлар баргини тўкадиган қиш мавсумида эса бу вазифани нинабарглилар бажаради.

Бундай яшил белбоғларни етарли катталикдаги массивларда ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Дарахтларни жойлаштиришда унинг экологик ва биологик хусусиятлари: ёруғлик, тупроқ ва намликка талаби, макон ва замонда бир-бирига ўзаро таъсири эътиборга олиниши шарт. Муҳими, дарахтлар ўзаро зич бўлмаслиги талаб этилади. Акс ҳолда уларнинг кислород ажратиб чиқариш хусусияти сусайиши кузатилади. Ёруғлик етарли бўлгандагина ўсимликда фотосинтез жараёни жадал кечади ва зарарли газларни яхши ютади, натижада кўп кислород ажратиб чиқаради. Шу боис ҳам дарахтларни экишда орасидаги масофа 5-6 метрдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Албатта бу ҳам дарахтнинг турига, ўсиш хусусиятига қараб белгиланади.

 

Азизжон КАЛИМБЕТОВ,

Давлат экология қўмитаси

Атмосфера ҳавосини

муҳофаза қилиш

бошқармаси бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔37

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔26

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔41

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 37    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 26    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 41    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 38    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 88    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар