Табиат      Бош саҳифа

Бир кунда 2 тоннага яқин нон... чиқиндига

Тошкент шаҳри бўйича 606 та чиқинди йиғиш майдончаси мавжуд бўлиб, уларнинг 71 фоизи Тошкент шаҳар «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.

Бир кунда  2 тоннага  яқин нон...  чиқиндига

Куни кеча Тошкент шаҳар «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев шаҳар бўйича мингта чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами икки тоннага яқин нон чиқиндига ташланиши ҳақида маълум қилди. Ишчилар бу нонларнинг яроқлиларини чорва боқадиган одамларга бериб, моғорлаб кетганларини ариққа оқизишяпти экан.

Айтмоқчи бўлган гапларимиз инсоф ва диёнатдан йироқ бўлмаганлар учун холос. Шунгаям ота гўри қозихонами, дейдиганлар айланиб ўтиши мумкин. Ана шундайлар туфайли ҳам шу аҳволга келган бўлсак ажаб эмас. Наҳотки бефаросатликнинг чўққисига етиб келган бўлсак? Бир қарасанг отамиз тенги ёши улуғ кишининг юзига тепки берамиз, бир қарасанг нон билан бола таглигини қўшиб чиқиндига улоқтирамиз? Бундай фаросатсизлик, тарбиясизликларнинг чегараси бормикан?

Бир кунгина дастурхонингизда нон бўлмасин ёки болангиз ярим тунда нон деб йиғлаб қолса қаердан бўлса ҳам топиб келтирасиз. Аммо тўқликка шўхлик қилиб ортган нонни ахлатга улоқтириш қанчалик тўғри?

«Тошкент – нон шаҳри» фильмини йиғлаб кўрмаган юртдошимиз бўлмаса керак. Бу бутун дунё нигоҳини Ўзбекистонга қаратган асар. Мана асардаги Тошкентга берилган таърифлар: «У ерда нон бўғзинг­гача кўп, Ўзбекистон нақ жаннатнинг ўзи эмиш...» Асарда одамлар очликни енгиш, ўлим устидан ғалаба қозониш учун Ўзбекистонга – Тошкентга интилгани тасвирланган. Тошкент мисолида халоскор бир юртни тасаввур қилганлар. Дунёнинг машҳур ёзувчиси Франс Кафка бу асарни ўқиб, «Бундай болалари бор халқни енгиб бўлмайди» – деган экан.

Тўғри, бугун даврлар ўзгарди, кимдир нонга зорми дерсиз. Аммо одамийлик, қадр ва увол каби тушунчалар заррача бўлса ҳам ўзгаргани йўқ-ку! Бир бурда нон учун кечаю кундуз ишлайдиганлар ҳалиям бор. Иссиққина бўрсилдоқ нон эмас, оддий буханка еб кун кечираётганлар миллиондан ошиқ. Аслида ҳар қандай маҳсулотнинг ўзимизга етарлисини олишимиз керак эмасми? Тўй-тўйчиқ, меҳмонлар олиб келган нонларнинг ортиқчасини турли зираворлар билан бирга иссиқ газ печида қуритиб олиб, шифобахш, суюқ овқатларга янаям маза берадиган қотирма нончалар тайёрлаб қўйиш ҳам мумкин-ку. Устасига фарқи йўқ. Биз шунчаки озгина бўлса ҳам меҳнат қилишни истамай қўйдик. Орамизда шу ортган нонни кесиб, қуритиб олишгада эринчоқлик қиладиган бир авлод улғайди. Шундай авлодки, бола таглиги билан нонни ахлат қутисига ташлашда зиғирча ҳам виждони қийналмайдиган авлод.

Халқимиз билиб айтган: нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан. Зеро, ҳар бир исроф қилинган ош-овқатнинг, кийим-кечакнинг ва зое кетказилган ҳар бир неъматнинг жавоби қаттиқдир. Гапимиз бошида айтганимиздек, мақоламиз фақат иймони ва инсофини унутмаганларга тегишли эди.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар