Иқлим      Бош саҳифа

Экологик тоза ҳудудга айланаётган Қизилтепа

Барчамиз кўриб турибмизки, йиллар ўтгани сайин атроф муҳитнинг ифлосланиши, экологик инқирозлар бутун инсониятнинг энг катта муаммосига айланиб бормоқда. Афсуски, бу муаммолар мамлакатимизни, қолаверса ҳар бир шаҳар, туман маҳаллаларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Экологик тоза  ҳудудга айланаётган  Қизилтепа

Бунинг ечими эса ҳар биримизга бевосита боғлиқ. Табиатнинг бизга берган улуғ неъматидан оқилона фойдаланишимиз, ернинг умрини бекорга сарфламаслигимиз зарур. Қадим гўша бўлмиш Қизилтепа ҳам тупроғи бебаҳо, таёқ суқса кўкарадиган замин.

Хабарингиз бор, 2021 йилда мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланган эди. Ушбу лойиҳа доирасида туманимизда 635 минг туп турли дарахт кўчатлари ўтказилди. Аммо бу жуда ҳам кам. Жорий йилда туманимизда яшил майдонлар яратиш мақсадида 1,5 миллион тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказмоқчимиз.

Чўл ҳудудларидан 1200 гектар ерларни ўзлаштириб, токзорлар ва боғлар яратиш, уларда 2,5 миллиондан ортиқ серҳосил кўчатлар ўтказиш кўзда тутилган. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, туманда яшил ҳудудларни яратишда ҳаммамиз бир бўлиб ҳаракат қилмасак кўзланган мақсадларга етишимиз қийин бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, 1 та дарахт 1 йилда ўртача 120 килограмм ҳаётимиз, яшашимиз, нафас олишимиз учун ўта муҳим бўлган кислородни ишлаб чиқаради.

Бу 3 кишининг кислородга бўлган 1 йиллик эҳтиёжи демакдир.

Бир ўйлаб кўринг, туманимиздаги мавжуд 32 мингга яқин хонадонларда камида 20 тупдан дарахт ўтказилса, 1 йилда ўша дарахтлар қарийб 80 минг тонна кислород ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, халқимизнинг «Яхшидан боғ қолади» нақлига амал қилган ҳолда бугун яратилган боғ неча йиллар давомида биздан кейинги авлодларни ҳам баҳраманд этади.

Маълумотларга кўра, дунёда инсоният томонидан ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ чиқинди атроф муҳитга чиқарилади. Энг ачинарлиси, кунлик эҳтиёжларимизга айланган буюмларнинг аксарияти йиллар давомида она табиатимизга ўз зарарини етказиб боради. Масалан, қоғоз 1 ойдан 2 йилгача, пластик пакет 10 йилдан 20 йилгача, пластик стакан 50 йилгача, баклашка 450 йилгача чиримайди ва табиатда сақланиб, уни ифлослантиради.

Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга бугун меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак. Бизнинг бугунги бу ишимиз йиллар давомида фарзандларимиз, невараларимиз учун одатга, ўзига хос маданиятга айланади. Уларга тоза экология, яшил майдонлар, чиқиндидан тозаланган атроф муҳит қолдириш бизнинг чин инсонийлик бурчимиздир.

Қизилтепа туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири туманимиздаги «Мустақиллик» маҳалласи раиси Фарҳод Бозоров бошчилигида ташкил этилиб, маҳалладаги нуронийлар билан «Гулҳовуз» масжидида бир пиёла чой устида юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ривож­ланишлар, кўчат экиш, атроф муҳитни асраш масалалари юзасидан суҳбат уюштирилди. Тадбирда нафақада бўлган агрономлар, тажрибали боғбонлардан ташкил топган 20 кишилик ишчи гуруҳи тузилди. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳолини кўчат ўтқазиб, ободонлаштириш ишларида фаол бўлишда ибрат кўрсатдилар.

Нуронийлар ҳар бир хонадонда кўчат ўтказиш билан бир қаторда, ёш хонадон эгаларига кўчатларни парвариш қилиш усулларини ҳам ўргатишади.

– Хайрли ишларни амалга ошириш ўзимиз учун ҳам, атроф муҳит учун ҳам ҳар томонлама фойдалидир. Бугун экилган ниҳоллар эртага ўз мевасини беради, – дейди маҳалла фаоли Фурқат Келдиёров.

Тадбирдан сўнг фахрийлар кўтаринки кайфият билан юрт ободлигига муносиб ҳисса қўшишни бошлаб юборишди, ўша куннинг ўзида маҳалла ҳудудига 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Зуҳра РАШИДОВА,

Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Қизилтепа туман

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар