Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Ҳеч қачон ўқитувчи бўлмайман...»

Онам ўқитувчи эдилар. Шунақа давр­лар бўлганки, ўқитувчиларнинг ойлиги вақтида берилмас, жуда эрта берилса, олти-етти ойларда берилар, шунда ҳам ярим-­ютди қилиб тарқатиларди.

«Ҳеч қачон  ўқитувчи бўлмайман...»

Ота-­онам ўқитувчи, оила ойликка қарам. Еб-ичиш, айниқса, нон қаҳат, яна денг, ўқитувчилар оиласида.

Шоли экардик, бошоқ терардик, оилавий. Эр-хотин ўқитувчи болалари билан далада, одатий ҳол эди бу.

9-10 синфда ўқирдим, адашмасам. Онам билан банкка бордик. Ойликни сўроқлаб. Онам ариза ёзиб олганлар: «Бир йилдан бери ойлик олмайман, ҳеч бўлмаса бир ойлигини беринг...» деган маънода.

Банк қабулхонасида ўтирдик, нав­батимизни кутиб. Кирдик. Ўша вақтда банк бошқарувчиси ёши катта, сочи йўқ бир киши эди, исми Мирза эди, онам жаҳлланиб «Мирзабанк» дердилар.

Она-бола кирдик. Онам аризани узатдилар. Бошқарувчи ўқиб хўмрайди, қовоғи солинди. «Бир тийин ҳам бермайман!» деди дабдурустдан.

«Сиздан қарз сўраяпманми, қовоқ-тумшуқ қиласиз!» онам ҳам бўш келмадилар. «Ҳақимни сўраяпман! Нимага пулимни банкдан чиқармайсиз, бермай муттаҳамлик қиласиз! Давлат бу ишингизни билмайди, билса нима бўлади?..»

Бошқарувчининг юзи юмшамай аризанинг бир четига «бир ойлик пули берилсин!» деб ёзиб берди. Биздан жуда нафратланиб тургани оппоқ юзидан, қаттиқ қимтилган юпқа лабларининг титрашидан билиниб турарди.

Онам билан чиқиб кимгадир учрашиб, яна хонама-хона сарсон бўлиб онамнинг – мактаб ўқитувчисининг бир ойлик ойлигини олган эдик.

Нимага эслаб қолдим бу воқеани?

Ўшанда ўқитувчи жамиятда ҳеч ким эмаслигини, ҳеч қачон ўқитувчи бўлмаслигим кераклигини тушунган эдим. Кейинчалик онамнинг ўрниларига далага болаларни олиб тушадиган бўлдим. Яганага, чопиққа, чеканкага, пахта теришга...

Ҳеч ким сўрамасди: Ҳолингиз яхшими? Далага чиқа оласизми? Пахта тера оласизми?

У йўқ одам, жонсиз, ҳиссиз; исталганча ишлатиш, фойдаланиш мумкин.

Зеҳниятимизга ўқитувчи ана шундай қиёфада ўрнашди. Бу янги давримизнинг меваси. Бу қиёфани янгилашимизга ҳали катта фурсат керак. Узоқ муддат, менимча.

Лекин, менинг бу кунгача эришганларим – ёзилган китоблар, олинган илмий даражалар замирида ўқитувчиларимнинг – устозларимнинг меҳнати, оқарган сочи, биз учун совурилган ёшлиги ва куч-қуввати ётади.

Устозни хор қилган жамият ўзи хор бўлади. Тарих бунга гувоҳ. Исбот керакмас.

 

Бахтиёр АБДУҒАФУР




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔83

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔236

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 83    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 236    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 385    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар