Иқлим      Бош саҳифа

«Яшил йиллик» бошланиш арафасида Бунинг учун кўчатлар захираси етарлими?

Тассаввур қилайлик, дарахт­ларни кесиб ташласак нима бўлади? Албатта ҳавода кислород йўқолиб кетмайди, чунки ҳаводаги кислороднинг аксарият қисмини дунё океанлари таъминлайди.

«Яшил йиллик»  бошланиш арафасида  Бунинг учун кўчатлар захираси етарлими?

Аммо дарахтларнинг ҳам бу борадаги ўрни беқиёс. Фақатгина океандан чиқадиган кислород бизнинг тўлиқ нафас олишимизга етмайди. Бу етишмовчиликни эса дарахтлар тўлдиради. Битта дарахт бир йилда 100 кг кислород ажратади. Аммо бунча кислородни ишлаб чиқариши учун дарахт камида 12 метр баланд бўлиши, етарлича шох ва барг чиқариши зарур. Битта инсон эса бир йилда 9,5 тонна ҳавони ютиб нафас олса, шунинг 23 фоизини кислород ташкил этади. Бу йилига бир инсонга тахминан 740 кг. кислород керак бўлади, деганидир. Демак, инсон тўлиқ нафас олиши учун битта одамга бир йилда 7-8 та дарахт «хизмат» қилади.

Мана шу мисолнинг ўзиёқ дарахт экишнинг, атрофни яшилликка буркашнинг аҳамияти нечоғли эканини яққол кўрсатиб турибди. Бугунги куннинг энг долзарб лойиҳаларидан бўлиб турган ва 1 мартдан старт берилиши режалаштирилаётган «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилажак тадбирларнинг бари бизнинг тоза ва мусаффо ҳаводан нафас олишимиз, ҳам танимизни, ҳам руҳимизни, ҳам қалбимизни даволашга қаратилган. Ўйлаб кўринг, ҳар биримиз оила аъзоларимиз сонидан келиб чиқиб киши бошига 7-8 тадан ниҳол эксак ва парваришласак, яна 3-4 йилдан кейин бутун маҳалламиз, кўчамиз, умуман олганда юртимиз қандай яшилликка бурканишини тасаввур этиш қийин эмас.

Шу жойида тўхтанг, бир дам чуқур нафас олинг, ўпкангизни тўлдириб тоза ҳаводан симиринг. Нимани ҳис қилдингиз, онгу шуурингиз тиниқлашдими, танангиз яйрадими? Шу ҳиссиётни, шу енгилликни ҳар куни сезсангиз, ҳис этсангиз нимаси ёмон? Фарзандингиз ифлос ҳаводан нафас олгани учун тинимсиз бош оғриғидан шикоят қилмаса, аксинча кучига куч, қувватига қувват қўшилаверса нимаси ёмон?

«Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси айнан мана шундай эзгу мақсадни кўзлаган халқчил лойиҳа, инсон қадри учун бошланган эзгу иш. Бу ўтган йили ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг узвий давомидир. Мазкур умуммиллий лойиҳа доирасида юртимиз ҳудудида 85,9 млн. дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги кўчатлар экилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуровнинг бизга маълум қилишича, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар бир ҳудудга мос равишда кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турлари ҳамда экилиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. Мазкур тавсияларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда шумтол, қайроғоч, катальпа, сафора, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, заранг, қайроғоч, акация каби манзарали ва мевали кўчатлар қонун-қоидасига мувофиқ экилиши таъминланди.

Кўчат экиш ишлари бажарилишини сифатли ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманлар ва шаҳарлар марказларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалий семинарлар ҳамда кўчат сотиш нуқталари ташкил этилди. Бу ерда ҳар бир кўчатнинг экиш услуби ва у ҳақида маълумотлар бериб борилди.

 

Жорий йил 1 мартдан бошланадиган «Яшил йиллик» умумиллий лойиҳаси учун дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, сув кўп талаб этмайдиган кўчат турларини кўпайтириш бўйича кўчатхоналар ташкил қилинди ҳамда жами 105 млн. дона ниҳол ва кўчат етиштирилди.

 

Айни вақтда улар экишга тайёр қилиб қўйилгани айтилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Респуб­ликасида 22,2 миллион дона, Андижон вилоя­тида 3,2, Бухоро вилоятида 10,9, Жиззах вилоятида 10,4, Қашқадарё вилоя­тида 10,4, Навоий вилоятида 6,7, Наманган вилоятида 7,2, Самарқанд вилоятида 9,7, Сурхондарё вилоятида 7,1, Тошкент вилоя­тида 9,1, Фарғона вилоятида 3,4, Сирдарё вилоятида 3 ҳамда Хоразм вилоятида 1,5 миллион дона тупроқ-иқлим шароитга мос ниҳол ва кўчатлар етиштирилиб, белгиланган кўрсатгичларга эришилди.

«Яшил йиллик» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида амалга ошириладиган 2022 йил баҳор мавсуми давомида эса қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:

– ҳудудларда тасдиқланган «йўл харита»лар асосида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда кўчат экиш билан боғлиқ барча ташкилий чораларни кўриш;

– ҳудудларда иқлим-тупроқ шароитига мос қурғоқчиликка ва сувсизликка чидамли дарахт турларини танлаш;

– суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 6,3 млн. дона тут кўчатларини экиш;

– ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шарои­тидан келиб чиққан ҳолда ташкилот ва корхоналарга белгиланган тартибда жами 21,5 млн. дона ҳар хил турдаги дарахт-буталарнинг кўчатлар ва қаламчаларини етказиб бериш;

– агротехник қоидалар асосида экилган кўчатларни доимий равишда парваришланиши бўйича тавсиялар бериб бориш;

– ўрмон фонди ерларида ўрмонзорларни кенгайтириш, жумладан кўчат экиш тадбирларини амалга ошириш.

Ўйлаймизки, «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам халқимиз ҳамжиҳатликда, бирдамликда дарахт экиш, боғ-роғлар барпо қилиш жараёнларида фаол иштирок этишади. Зеро, баҳор яратувчанлик, ижодкорлик фасли. Биз бугун яратган боғлар эртага тоза ҳавони таъминлайди, тоза ҳаво эса инсон саломатлигининг бош омилидир.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔7

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔8

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар