Иқлим      Бош саҳифа

Фарғонанинг бетакрор манзиллари: сойларию, кўллари

Мамлакатимизда 14 февраль «Дарё, сув ва ҳаёт муҳофазаси учун ҳаракат куни» сифатида қайд этилган.

Фарғонанинг  бетакрор манзиллари:  сойларию, кўллари

Ўзбекистон дарё, сув ва кўллар, канал ва сойлар, сув ҳавзалари, сув омборларига анчайин бой бўлиб, у ерларда боқилаётан балиқлар, сув жонзотлари доимий муҳофазага олинган. Афсуски, айрим кўллар, сув омборларида ҳам баъзида браконьерлик ҳаракатлари содир этилиб, атроф-муҳит муҳофазасига жиддий зарар етиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Фарғона вилоятининг Данғара, Бувайда, Бешариқ, Ёзёвон, Тош­лоқ, Фарғона каби туманларида ҳам табий ва сунъий сув ҳавзалари кўп. Бу ерларда балиқчилик билан кенг шуғулланилади. Етти хазинанинг бири саналган балиқчилик ортидан бугун фарғоналик ҳамюртларимиз ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, янги иш ўринлари яратиб келишмоқда.

Фарғонага кираверишда Данғара, Ёзёвон, Қўқон, Учкўприк каналларига кўзингиз тушади. Икки томони дарахтзорлар билан қопланган ушбу каналларнинг кўриниши ҳам ажиб манзара касб этади ва ҳудудга ўзгача жозиба бағишлайди. Фарғонанинг суви тиниқ сойлари ҳақида гап кетганда тилларда достон бўлган Водил қишлоғидан оқиб ўтувчи тиниқ ва тошқин сойлари кўз ўнгимизга намоён бўлади.

Табиати бетакрор Шоҳимардоннинг пурвиқор чўққилари бағридан оқиб тушаётган зилол сувлар, оқ сув ва кўк сувлар Водил сойларига етиб келади. Шунинг учун бу сой сувини кексалар шифобахш деб билишади. Водил адирлари, қирларидан ўйноқлаб келган тоза ҳаво кишиларда қон босимини меъёрига келтириши исботланган.

Шоҳимардоннинг шошқину тиниқ сойлари, соф ва мусаффо ҳавоси минг дардга шифо дейишади. Ёрдон қишлоғидаги Кўлиқубон дарёси ҳам ўзининг яшил ранги, атрофидаги пурвиқор тоғлари, сўлим боғлари билан барчани ўзига мафтун этади. Бу ерларга бир келсангиз, сира кетгингиз келмайди.

Фарғона туманининг яна бир гўзал ҳудуди Аввал қиш­лоғидаги Етти булоқ дам олиш масканида ҳам тиниқ булоқлар, улардан ҳосил бўлган сой ва анҳорлар кишиларнинг баҳру дилини очади. Ҳаттоки бу ердаги балиқларни ҳам муқаддас билишади, уларни овлаш тақиқланган.

Ушбу тумандаги Саткак қиш­лоғи, яъни «Садкокил ота» зиёратгоҳида ҳам шифобахш булоқлар бўлиб, улардан ҳосил бўлган кўллар атрофга ўзгача чирой бағишлаб туради. Бу кўллардаги балиқлар ҳам ноёб бўлиб, уларни овлаш тақиқланган. Кўлнинг ўзи эса муҳофазага олинган.

Қувасой шаҳридан оқиб ўтувчи Марғилонсой, Бешолиш сойларининг ҳам ўз тарихи бор. Шунинг­дек, бу сойларни қадимда Исфайрамсой ҳам деб аташган. Тарихий маълумотларга кўра, бу ном қадим ўтмишга бориб тақалади.

Фарғонада яна Ёзёвон туманининг Ёзёвон сув омбори, Қува туманидаги Каркидон сув омборлари ҳам йирик сув манбаини ўзида жам қилиб, бу ерлардаги сув жонзотлари, балиқлар доимий муҳофазага олинган. Ҳозирда бу каби муҳофазага олинган дарё ва кўллар, сув омборлари, сув ҳавзаларини асраш, уларни кенгайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимизга сайёҳларнинг эътибори янада ортмоқда.

 




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар