Саломатлик      Бош саҳифа

Хитой олмаси

Бу мева фақатгина таъми ёки фойдали хусусиятлари учунгина эмас, айнан хуш кайфият бағиш­лагани сабаб ҳам севиб истеъмол қилинади. Ёшу қарининг севимли мевасини «Хитой олмаси» ҳам дейишади.

Хитой олмаси

Доимий яшил тусдаги мандарин дарахти цитруслар оиласига мансуб бўлсада, мевасининг ширинлиги билан бошқа турдошларидан ажралиб туради. Мандарин ноябрь-декабрь ойларида пишиб етилади. У Ҳиндистон, Жанубий Корея, Хитой ва Японияда энг машҳур цитрус мева ҳисобланади. Унинг дарахти Миср, Жазоир, Туркия, Озарбайжон, Бразилия, Испания ва бошқа мамлакатларда ҳам ўстирилади.

Мандарин таркибида органик кислоталар, шакар, аскорбин кислотаси, тиамин, рутин ва фитонцидлар мавжуд бўлиб, терисида катта миқдорда эфир мойи бор. Мандариннинг тўйимлилик даражаси 53 ккал. Мандарин Б ва С витаминига жуда ҳам бой бўлиб, куз-қиш мавсумида иммунитетни мустаҳкамлаш учун организмдаги витаминлар захирасини тўлдириб боради. Мандарин истеъмоли иштаҳани очади, организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди, умумий қувват берувчи ва микробларга қарши курашувчи ҳисобланади. Мандарин таркибидаги Б гуруҳининг витаминлари хотира ва уйқу яхшиланишига ёрдам беради.

Кун давомида икки дона мандарин ейиш етарли бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, холестерин даражасини меъёрига келтириб, кишига қувноқ ва некбинликни пайдо қилади. Бу мева таркибида мавжуд бета-каротин моддаси организмга тушгач А дармондорисига айланади. Ушбу сеҳрли витамин эса терининг эластиклигини таъминловчи коллаген ва эластин моддалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Шунинг учун уни доимий истеъмол қиладиган кишилар ранги тиниқ бўлади, юзига ажинлар соя солмайди.

Бу мева таркибидаги фитонцидлар бактерияларга қарши курашади. Шунинг учун ҳам ич кетишидан азият чекаётган беморларга мандарин истеъмол қилиш ёки унинг шарбатидан ичиш тавсия этилади.

Сифатли мандарин танлашда унинг ташқи кўринишига аҳамият қаратиш лозим. Териси заха емаган ва бузилмаган ҳолатда яхлит бўлиши керак. Етилиб пишган мандаринларнинг туси бир хилда бўлади, аммо териси ғайритабиий ялтираб турганини харид қилиш тўғри бўлмайди.

Агар қўлингизга олиб кўрган мевангиз ҳажмига нисбатан оғирроқдек туюлса, демак сархил, сувли ва янги мандаринга дуч келибсиз. Шунингдек, бу меванинг нордонига учраб қолмаслик учун кичикроқ, пўсти эса юпқасини танланг.

Қанчалик фойдали ва тотли бўлмасин, уни ҳар доим ҳам тановул қилиш мумкин эмас. Айниқса, қандли диабетга чалинган беморларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, ортиқча вазндан қийналаётган ва улардан қутулиш йўлларини излаётганлар учун ҳам мандарин меваси, айниқса шарбати мумкин эмас. Сабаби унинг таркибидаги кислоталар иштаҳангизни карнай қилиб юборади.

«Хитой олмаси» аллергияни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга тавсия этилмайди. Айниқса, ошқозон ичак хасталиклари, холицистит, гепатит, гастрит, ичак шамоллаши ва ўн икки бармоқли ичакда муаммоси бор кишилар ҳам бу меванинг ўрнига бошқасини тановул қилганлари афзал.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар