Табиат      Бош саҳифа

Табиатга, эртанги кунга хиёнат

ёхуд дарахтларга учинчи бор қилинган суиқасд

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси яқинида жойлашган кўп қаватли уйлар билан автомобиль йўли орасидаги дарахтларга учинчи маротаба суиқасд уюштирилди, деб хабар берди Давлат экология қўмитаси.

Табиатга, эртанги кунга  хиёнат

Бу хабарни ўқир эканмиз, ушбу ҳаракатларни содир қилаётган одамнинг ақлу ҳуши жойида эканлигига шубҳа пайдо бўлди бизда. Бундан олдин шу ҳудуддаги соғлом дарахтлар йиқитишга тайёр қилиб арралаб қўйилгани, аммо жонкуяр юртдошларимиз дарахтларни сақлаб қолгани, ундан кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан яна ушбу дарахтларни арралаш учун қора ниқобли кимсалар «тунги ташриф»ни уюштиргани ҳақида олдин ҳам ёзган эдик. Энди эса дарахтларни тагига бетон қуйиб кетишибди. Буниси энди жудаям ошиб кетмадими? Ростдан ҳам ақлу ҳуши жойида одам қайта-қайта шу дарахтларга қасд қилмаса керак?!

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Юнусобод туманидаги дарахтлар таги билан бетонлаб ташлангани ҳолати бўйича ҳодиса жойига борди. Натижада Экология қўмитаси, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда 24 соат назорат ўрнатилиши белгиланди. Аммо бу ҳам кулгили, ҳам йиғлагулик ҳолат бизни ўйлантиради, шу суиқасдни қайта-қайта амалга ошираётганлар ким ўзи? Наҳотки улар шунчалик ҳеч кимдан қўрқмаса?!

Энг ёмони юртимизда ҳаттоки дарахтларни 24 соат қўриқлаш шарт бўлган даражада тубанликка бориб етдикми? Нима бизни шунчалар кўзимизни кўр, қулоғимизни кар қилиб қўйди?

Тошкентнинг ўртасидаги сердаромад ерга кўз тиккан валломат учун мораторий ҳам, минг бир назоратчи ҳам бир пул шекилли. Акс ҳолда қилни қирқ ёриб, жиноятчини керак бўлса дунёнинг нариги чеккасидан ушлаб келишга қодир бўлган ҳуқуқбонлар учун бир қонунбузарнинг таъзирини бериб қўйиш нима деган гап. Ҳаммада бир савол, нега унга ва унга ўхшаганларга жиддий чора кўрилмаяпти?

Одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган ушбу воқеа қаҳрамони валломат тадбиркор воқеа содир бўлган куни соат 18:00 ларда бетон аралаштирувчи машина ва 15 га яқин ишчилар билан келиб, дарахтлар тагини бетонлаб ташлайди. Унинг бу ҳаракатлари видеокузатув камераларига тушиб қолган эмиш. Кимлиги аниқ экан-ку, барака топгур, нега жиддий чора кўрилмайди? Қуруқ гапдан нима фойда дейдиган бирор мард топилгани йўқ ҳамон.

Экологларнинг аралашувидан кейин бетонни ободонлаштириш бошқармаси ходимлари тозалаб олибди. Дарахтлар учинчи марта ҳам сақлаб қолинибди. Аммо ўша дарахтларни йўқ қилиш бўйича «тадбиркор» бунчалар журъатни қаердан олаётган бўлиши мумкин? Бу ҳодисалар тизими детектив фильмларни ҳам ортда қолдирди, десак хато бўлмайди.

Юртимизда дарахтларни кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилган бўлса-да, уларни кесишга бўлган иштиёқ баттар авж олиб кетгандек. Бизга чанг бўронлари ҳам, лойли қорлар ҳам, ундан баттар торнадо бўлса ҳам таъсир қилмайдиган даражага етиб келганимизга ишонгинг келмайди. Яқин кунларда яна кучли чангли об-ҳаво бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда. Аммо дарахтларни қириб юбораётган, улар билан неча йилдан бери аёвсиз жанг қилаётган валломатларга, мансабдорларга нима? Ўша чанг кунлари 1-2 кунга Швейцариягами, Анталиягами кетиб дам олиб келиб қўя қолишади.

– Чангли туман тарқалди, лекин ҳаёт сифати ва давомийлиги бевосита боғлиқ бўлган ҳаво сифати яхшиландими? Дарахтларни мунтазам кесиш аллақачон иқтисодий йўқотишларга эга. Табиатга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун ҳалокатлар ва офатларни кутиш шарт эмас.

Ахир гап энг муҳим нарса – ҳар биримизнинг ҳаётимиз ҳақида бормоқда, – деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимларнинг тадқиқотларига кўра, сўнгги 29 йил мобайнида шаҳар ичидаги яшил ҳудудлар 12 минг гектардан 2661 гектаргача қисқарган, бу – 4,5 баробардан зиёдга камайган дегани. Ҳолбуки, бу давр мобайнида шаҳар аҳолиси 50 фоизга ўсган.

Тошкент дунёнинг бошқа мегаполислари сингари кўп қаватли ва зич бўлмаса-да, пойтахтда аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудлар майдони (9 квадрат метр) ҳатто Нью-Йоркдагидан ҳам кичик (13,5 квадрат метр). Шу боис, Тошкент ва Нью-Йоркдаги ободонлаштириш даражасини солиштира туриб, Нью-Йоркни «бетон чангалзор» деб аташ қанчалик тўғри?

АҚШдаги иккинчи йирик шаҳар ҳисобланган Лос-Анд­желесда бир кишига тўғри келадиган яшил ҳудуд майдони – деярли 40 квадрат метр. Пойтахт Вашингтонда эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўкаламзор ҳудудлар 55 квадрат метрни ташкил қилади.

Шаҳарда дарахтлар сони қанчалик кўп бўлса, шаҳар ҳавосининг сифати ҳам шунчалик яхши бўлади ва ўз навбатида, одамлар ҳам узоқ умр кўришади. Шу нуқтаи назардан дарахтлар хавфсизлик ва саломатликнинг ғоят муҳим жиҳати ҳисобланади. Шунинг учун дарахтларни кесиш инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади. Аниқроғи, қанча кўп дарахт кесилса, одамлар шунча кам умр кўришади. Демакки, дарахтларга бесабаб, қасддан қирон келтираётган ҳар бир кимсанинг ишини ўз юртдошлари, фарзандлари, ҳаттоки ўз ҳаётига суиқасд сифатида баҳолаш тўғри бўлади.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар