Табиат      Бош саҳифа

ХII асрнинг ёғоч сув қувурлари

Россияда ХII асрга тегишли ёғоч қувур топилди. Унинг узунлиги 4 километрни ташкил этади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, мазкур қувур ҳозиргача тўлиқ ишлайди.

ХII асрнинг  ёғоч сув қувурлари

Дарҳақиқат, Россияда ёғоч қувурлардан ясалган биринчи сув таъминоти тизими ХII асрнинг бошларида «Великий Новгород»даги Ярослав судида қурилган. 1804 йилдан бошлаб эса биринчи шаҳар сув таъминоти тизими яратилган. Йигирма мил узунликдаги сув қувури аҳолини ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қила бошлайди. ХII асрга тегишли ёғоч қувур дарахтларнинг нечоғлик аҳамиятли ва кенг маънода хом­ашё сифатида хизмат қилишининг яна бир исботидир. Зеро ҳозирга қадар қад ростлаётган уйларимиз том қисми, ром, эшиклари ва бошқа кўплаб жойларида ҳам ёғочдан фойдаланилади.

 Илгари қурилган уйларнинг пол ва паталоги ҳам ёғоч хомашёсидан қилинган қурилиш материаллари билан ёпилган ва бу уйда бир хил ҳароратни ушлашда ёрдам берган.

Аммо бугун биз улардан воз кечиб, ўрнига бетон ва бошқа замонавий қурилиш материалларидан фойдаланяпмиз. Натижада эса уйларимиз ёзда иссиқ, қишда совуқ.

Ёғоч ёки ғиштли сув қувурларидан фойдаланиш ҳам аллақачон унутилиб кетган. Бугунги кунда сув таъминоти тизимларида ишлатиладиган қувурларни ишлаб чиқариш учун асосий материаллар: қуйма темир, пўлат ва полимер ҳисобланади.

Бугунги кунда Россия Федерациясининг сув таъминоти тармоқларининг умумий узунлиги 463 минг километрдан ошади ва уларнинг умумий қуввати кунига 90 миллион куб метрдан ортиқ сувни ташкил этади. Статистик маълумотларга кўра, Россияда марказлаштирилган сув таъминоти тармоқлари шаҳарларнинг 99,4 фоизини ва шаҳар типидаги аҳоли пунктларининг 93 фоизини қамраб олади.

Интернет материаллари

асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар